#Халқаро_ҳамкорлик
🇺🇿🇷🇺 Тез тиббий ёрдам хизмати шифокорлари Россияда малака оширади
Кеча, 17 январь куни Республика тез тиббий ёрдам маркази вакиллари ва Москва вилояти тез тиббий ёрдам станциясининг ҳамкасблар ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Республика тез тиббий ёрдам маркази директори А. Ғафуров ва Москва вилояти тез тиббий ёрдам хизмати бош шифокори Маслов К.В. иштирок этишди.
Учрашувда ташкилотлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва йўналишлари муҳокама қилинди.
Россиялик ҳамкасблар Москва вилояти тез тиббий ёрдам станциясининг ривожланиш тарихи, шунингдек, Чалл-маркази даражасида чақирувларни саралашни ташкил этиш, тез, шошилинч ва маслаҳат чақирувларини аниқлашга имкон берувчи алгоритмлар, шунингдек тиббий маслаҳатларни ташкил этиш ва тез тиббий ёрдам тизимини тиббиёт муассасалари билан интеграцияси, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун онлайн платформа ва бошқа масалалар билан боғлиқ қизиқарли масалалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликдаги ишлар яна бир муҳим йўналиши бўлди.
Бухоро вилояти тез тиббий ёрдам маркази раҳбари Турсунпўлат Ахтамовнинг маълум қилишича, вилоятда мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган шифокорлар эндиликда Россия Федерациясининг Москва вилоятида ўз касбий малакаларини ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида бу давлатга юборилади.
➡️ Бухоро тиббиёти