Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТнинг ЮНИСEФ болалар жамғармаси ҳамкорлигида “Болаларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш: Глобал ташаббуслар ва Ўзбекистоннинг истиқболдаги имкониятлари” мавзусида Давра-суҳбати
бўлиб ўтди.
Давра-суҳбатида Ўзбекистон расмий равишда Богота Чақириғига содиқлигини тасдиқлади. Ушбу ташаббус бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ давлатларни бирлаштириб, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ йўл харитасини тақдим этади.
Ушбу глобал ташаббус болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этишга қаратилган.
Чақириқ қуйидаги устувор йўналишларни ўз ичига олади:
• Болалар ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлаш;
• Ҳуқуқий ҳимоя;
• Маълумотларга асосланган ёндашувлар;
• Болаларни ҳимоя қилиш тизимларини мустаҳкамлаш;
• Рақамли муҳитдаги хавфларни бартараф этиш;
• Асосий манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш.
Муҳокамалар давомида қонунчиликни такомиллаштириш, самарали ҳимоя механизмларини жорий этиш, 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) доирасидаги миллий стратегия ва дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Янги қабул қилинган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши, эрта жавоб чораларини кўрадиган хизматлар ва комплекс ёрдам дастурларини йўлга қўйиш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк