ИҚРО | IMOM HUSAYN JOME MASJIDI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🕌Косонсой тумани Тергачи қишлоғидаги "Имом-Ҳусайн" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали.
✅Саволлар учун: http://savollar.muslim.uz
🔍Манзил: Косонсой тумани Тергачи қишлоғи Гузар МФЙ.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَتَدْفَعُ عَنْ مِيتَةِ السُّوءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», - дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Maqola

Rajab oyi tavba oyi

Rajab oyida gunohlardan tiyilish har bir musulmon uchun muhimdir. Qur’onda Alloh Taolo shunday deydi:
“Gunohlardan yiroq bo‘ling, shunda siz to‘g‘ri yo‘lga erishasiz.” (An’om surasi, 153-oyat).

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytganlar: “Rajab oyida gunoh qilgan odam o‘ziga zulm qiladi va uning amallari qabul bo‘lmaydi.” (Ibn Majah). Ushbu oyda harom ishlardan tiyilib, halol yo‘ldan yurish zarurdir.

Ulamolar aytadilar: “Rajab oyida gunohdan tiyilish bandaning to‘g‘ri yo‘lga erishishiga sabab bo‘ladi.” Har bir musulmon ushbu oyda o‘zini nazorat qilib, iymonini mustahkamlashi kerak.

Bu oyda nafaqat ibodat qilish, balki yomon odatlardan voz kechish ham muhimdir.

Abdulhayxon jome masjidi imom xatibi Is’hoqjon Yuldashev

http://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Maqola

Rajab oyida solih amallar qilishning ahamiyati

Rajab oyida solih amallar qilish bandaning iymonini mustahkamlaydi. Qur’onda Alloh shunday deydi:
“Kim zarracha miqdorida yaxshilik qilsa, uni ko‘radi.” (Zalzala surasi, 7-oyat).

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytganlar: “Rajab oyida qilingan yaxshilik boshqa oylardagi yaxshilikdan ko‘ra afzalroqdir.” (Bayhaqiy). Ushbu oyda miskinlarga yordam berish, bemorlarni ziyorat qilish va ilm o‘rganish tavsiya etiladi.

Ulamolar aytadilar: “Solih amallar Rajab oyida gunohlarni yuvuvchi, qalbni poklovchi amallardir.” Har bir yaxshi amal bandaning dunyo va oxiratda najot topishiga sabab bo‘ladi.

Musulmonlar Rajab oyini yaxshilik bilan to‘ldirish orqali Allohning roziligini topishga harakat qilishlari kerak.

Abdulhayxon jome masjidi imom xatibi Is’hoqjon Yuldashev

http://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Maqola

Rajab oyida Allohni zikr qilishning fazilati

Rajab oyida Allohni zikr qilish alohida ahamiyatga ega. Qur’onda Alloh Taolo marhamat qiladi:
“Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qiling va Uni tong va kech paytlarida ulug‘lang.” (Ahzob surasi, 41-42-oyatlar).

Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam aytganlar: “Rajab oyida ko‘p zikr qiling, chunki bu oyda Allohning rahmati keng bo‘ladi.” (Tabaroniy). Zikr qalbni poklaydi va bandaning Allohga bo‘lgan yaqinligini oshiradi.

Ushbu oyda “Subhanalloh, Alhamdulillah, Allohu Akbar, La ilaha illalloh” kabi zikrlarni ko‘paytirish tavsiya etiladi. Ulamolar ta’kidlashadi: “Rajab oyida zikr qilish mo‘min qalbini dunyoviy tashvishlardan xalos etadi.”

Musulmonlar Rajab oyini Allohning ismlarini yod etish bilan boyitib, ma’naviy o‘sishga erishishlari mumkin.

Abdulhayxon jome masjidi imom xatibi Is’hoqjon Yuldashev

http://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: Muslim.uz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АЁЛЛАРИМИЗНИ ҲАМ ЎҚИТАЙЛИК

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹  ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #АҚОИД

АҚИДАДА АДАШМАЙЛИК!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Иброҳим Тожиддинов ,
Чуст тумани “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИХТИЛОФ

ИСЛОМДА “ДОРУЛ ИСЛОМ” ВА “ДОРУЛ КУФР” МАСАЛАСИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жаъфархон Суфиев,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБ

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ НАЖОТ ТОПИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИДИР


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғайратжон Асабоев,
Янгиқўрғон тумани "Эскибод" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУТААССИБЛИК

ИСЛОМДА МУТААССИБЛИК ЙЎҚ!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Иминжон Абдурахимов ,
Поп тумани "Тошхўжа эшон" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБСИЗЛИК

МАЗҲАБСИЗЛИК – МУСУЛМОНЛАР БИРЛИГИГА УЛКАН ТАҲДИДДИР


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Олимхон Исақов,
Уйчи туман бош имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБСИЗЛИК

ЖИҲОД ҚАНДАЙ ТУШУНЧА?


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Авазбек Тўраев,
Норин тумани “Қурбон ота” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
​​#Ҳадис

عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَضَرَ رَجُلًا مِنَ الْأَنْصَارِ الْمَوْتُ فَقَالَ: إِنِّي مُحَدِّثُكُمْ حَدِيثًا مَا أُحَدِّثُكُمُوهُ إِلَّا احْتِسَابًا، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: إِذَا تَوَضَّأَ أَحَدُكُمْ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ ثُمَّ خَرَجَ إِلَى الصَّلَاةِ لَمْ يَرْفَعْ قَدَمَهُ الْيُمْنَى إِلَّا كَتَبَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ لَهُ حَسَنَةً، وَلَمْ يَضَعْ قَدَمَهُ الْيُسْرَى إِلَّا حَطَّ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ عَنْهُ سَيِّئَةً، فَلْيُقَرِّبْ أَحَدُكُمْ أَوْ لِيُبَعِّدْ فَإِنْ أَتَى الْمَسْجِدَ فَصَلَّى فِي جَمَاعَةٍ غُفِرَ لَهُ، فَإِنْ أَتَى الْمَسْجِدَ وَقَدْ صَلَّوْا بَعْضًا وَبَقِيَ بَعْضٌ صَلَّى مَا أَدْرَكَ وَأَتَمَّ مَا بَقِيَ كَانَ كَذَلِكَ، فَإِنْ أَتَى الْمَسْجِدَ وَقَدْ صَلَّوْا فَأَتَمَّ الصَّلَاةَ كَانَ كَذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Саъийд ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ансорийлардан бир киши ўлими олдидан: «Мен сизга бир ҳадис айтаман. Бу ҳадисни сизга фақат савоб умидидагина айтаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра намозга чиқиб, ўнг қадамини кўтариши билан Аллоҳ азза ва жалла албатта, унга бир яхшилик ёзади, чап қадамини қўйиши билан Аллоҳ азза ва жалла албатта, унинг бир ёмонлигини ўчиради. Бас, бирортангиз хоҳласа, яқин бўлсин ёки узоқ бўлсин. Агар масжидга келиб, жамоат билан намозини ўқиса, у мағфират қилинур. Агар масжидга келганида намознинг баъзисини ўқиб бўлишган, баъзиси қолган бўлса, етган жойидан ўқиш ҳам ўшандоқ бўлади. Агар масжидга келганида намозни ўқиб бўлишган бўлса ҳам ўшандоқ бўлади», деганларини эшитганман», деди».
Абу Довуд ривоят қилган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР!

Зикрнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар: “(Эй, мусулмонлар!) Амалларингизнинг яхшисига далолат қилайинми?! Роббингиз наздида покизаси, даражангизни кўтарувчиси, тилла ва кумуш инфоқ-эҳсон қилишингиздан яхшироғи, душманга йўлиқиб, уларга сиз, сизга улар қилич билан зарба беришиданда яхшироғи...?!” “Ҳа, айтинг”, дейишди саҳобалар. У Зот алайҳиссалом: “Амалларнинг яхшиси – Аллоҳ таолонинг зикридир”, – дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Тафаккур

Бир масжидда воиз бандаларнинг охиратда сўроққа тутилишлари, гоҳ у нарсадан, гоҳ бу нарсадан сўралишлари ҳақида маъруза қиларди. Воизни тинглаб ўтирган кишилар орасида бир ориф зот ҳам бор эди. У ориф зот воизни тўхтатиб: “Аллоҳ охиратда фақат бир нарсадан сўрайди, дедилар: “Эй бандам, ҳаёти дунёдалик вақтингда мен сен билан эдим, сен ким билан эдинг?!” дейди, дедилар. 😢😢😢

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Пиёда юришнинг фойдалари

• Инсон пиёда юриб ижобий туйғуларни ўзига тортади.
• Пиёда юриш кишига руҳий қувват беради. Миянгиздаги кераксиз паразит фикрларни йўқотади.
• Агарда дарахтзорлар, ўт-ўланлар, қолаверса, масжид атрофларида юрсангиз, ўзингиз билмаган ҳолда қўшимча энергия ҳам оласиз. Чунки кўзларимиз монотон равишда ўтаётган нарсаларни кўриб боради. Бу эса, ўнг ва чап мия ярим шарларининг фаолиятини яхшилайди, ортиқча босим ва тушкун кайфиятни йўқотади.
• Шошилмасдан юраверинг, нафас олишингизни кузатинг. Чуқур нафас олинг, кўкрак диафрагмасини бўшатинг. Хаёлингизда фақатгина нафас олиш ва нафас чиқариш бўлсин, холос. Мана шу оддий машқ организмдаги зиддиятни ечиб юборади ва миянгиз ортиқча нарсалардан тозаланаётганини сезасиз.

https://t.me/Kosonsoy_masjidi




Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#ҳикмат

Аллоҳим, бизларни машғуллиги Сен бўлган қалб билан ризқлантир!

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

1. Эй (либосларига) бурканиб олган зот,
2. Туринг-да, (инсонларни Охират азобидан) огоҳлантиринг!
3. Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг!
4. Либосларингизни пок тутинг!

(Муддассир сураси, 1-4 оятлар)

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

20 last posts shown.