Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан неча кун дам олади?Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам санаси дам олиш кунларига тўғри келиб қолса, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади. Бу йилги Халқаро хотин-қизлар куни шанбага тўғри келиши муносабати билан дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади.
Шу тариқа ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади:
8 март, шанба — байрам;
9 март, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
10 март, душанба — кўчирилган дам олиш куни.
Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун фақат шанба ва якшанба дам олиш куни бўлади, 10 март, душанба иш куни ҳисобланади.
👉 @Tem_uz - тезкор