Tavhid Sadosi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


التوحيد الذى هو حق الله على العبيد.
Бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи бу Тавҳиддир. 12.08.2021.
Захира ➡️📚 @Tavhid_Sado

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


@Quron_oyatlaar rasmli oyatlar yengi kanal ulanib olingla😌🤗


•••
• Абу Жаҳлнинг асл исми - Амр ибн Ҳишом эди.
Исломнинг катта душмани эди. Ўқиш - ёзишни биладиган, саноқли саводли кишилардан бири эди. Лекин ислом унга "Жаҳолатнинг отаси" номини берди.

Нимани билсанг бил, Аллоҳни билмасанг – жоҳилсан!

📮:
@Tavhid_Sadosi


Тавҳидни етказиш осон иш эмас!
Тавҳидни етказиш йўлида пайғамбарлар ўлдирилди, арралар билан иккига бўлинди, зиндонларга ташланди, масхара ва маломатларга учради, ватанларидан қувилиб муҳожир бўлди, аҳли оила ва фарзандларидан айрилди ваҳоказо турли машаққатларга юз тутишди.
Бизнинг қонимиз уларнинг қонидан қизилроқ ва покизароқми?
Бизнинг жонимиз уларнинг жонидан ширинроқ ва азизроқми?
Бас эй тавҳид даьватчиси, йўлинга гуллар сочиб, поёндоз солишларига мунтазир бўлма!

📮:
@Tavhid_Sadosi


Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:

‏علموا أولادكم الصدق بالقول والفعل فإذا حدثتموهم فلا تكذبوا عليهم وإذا وعدتموهم فلا تخلفوا وعدكم.

«Фарзандларингизга ростгўйликни сўз ва амал билан ўргатинг. Агар улар билан гаплашсангиз, уларга ёлғон гапирманг. Агар уларга ваъда берсангиз, ваъдангизни бузманг».

📚 «Ад-Дияъ ал-Ламиъ» (6/96).

© Тавҳид


‌▪️⁩

فَاعْلَمْ اَنَّهٗ لَآ اِلٰهَ اِلَّا اللّٰهُ

Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. ☝️

‌▫️⁩

•أهل التوحيد هم أهل السعادة•

Saodat Axli - Ular Tavhid axlidir. 🌱

📮:
@Tavhid_Sadosi


‏• شروطُ النّقد:

«الــعِـلـمُ، والإخـلاصُ، وَالـعــدْلُ، والإنصافُ، والـرحمةُ».


Танқид қилиш шартлари:

"Илм, самимийлик, адолат, инсоф ва раҳм-шафқат".

🍃 Шайх Сулаймон Улван факкаҳуллоҳ.

📮:
@Tavhid_Sadosi


🔰 E моддасида бор нарсани йейиш жоизми?.

Ўқиш учун
бисмиллаҳ ни босинг.


💬 Шайҳ Муҳаммад Солиҳ ибн Усаймин ( Аллоҳ у кишига раҳм қилсин) айтадилар

" - Олимлар уч турга бўлинадилар:

✅ Дин олимлари
🚫 Сарой олимлари
⛔️ Ҳалқ олимлари

🕋 Дин олимлари , шундай олимларки улар Аллоҳнинг дини Исломга ҳизмат қиладилар ва исломни ҳақиқатини одамларга етқазадилар. Бирон фатво сўралганида эса Аллоҳнинг китоби ва пайгамбар ﷺ нинг суннатларига қараб жавоб айтадилар ва бу жавоб одамларга ёқадими йўқми унга аҳамият қаратмайдилар.

🏰 Давлат олимлари, бундай олимлар давлатнинг раъйига қараб иш тутадилар ва фатвони ҳам уларга ёқадиган қилиб чиқариб берадилар гарчи бу фатволари Аллоҳнинг китобига ва пайгамбар ﷺ нинг суннатларига ҳилоф бўлса ҳам.

🏘 Ҳалқ олимлари, шундай олимларки , улар барча нарсада ҳалойиқнинг фикрига қарайдилар ва агар ҳалойиққа бирон нарса ёқатотганини кўрсалар шунга мос фатвони чиқариб беришга, Қуръон ва Суннатни уларнинг эҳтиросларига қараб тўгрилашга ҳаракат қиладилар.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таълодан бизни Дин олимларидан қилишини сўраймиз."

📚 "Шарҳ Риёд ас Солиҳин " 3/62.

📮:
@Tavhid_Sadosi


Исломнинг асоси..

Шайхул-Ислом Ибн Таймийяҳ (رَحِمَهُ الله) деди:

"Дарҳақиқат, Ислом икки асосга асосланади: биз Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга сиғинмаймиз! Биз еса фақат Расулуллоҳ (ﷺ) уни қонунийлаштирган ҳолда Аллоҳга сажда қиламиз!"

[Қаранг: "Ал-фатво ал-Кубро" 2/242.

📮:
@Tavhid_Sadosi


Мухаммад ибн Абдул-Ваҳҳоб (رحمه الله) айтганлар:

"Ва уларга фарзандларига ва оиласига буни (яъни тавҳид ва ширк илмини) ўргатиш инсоннинг бурчи еканлигини еслатинг. Бу бурч еса уларга таҳорат ва намозни ўргатиш вазифасидан каттароқдир."

Манба: ар-расоил ал - шаҳсия, 323.

📮:
@Tavhid_Sadosi


Одамларнинг тилларида саҳиҳ бўлмаган ҳадислар тарқалди.

Улар орасида Ватанни севмоқ иймондандир». Бу нотўғри маъно!
Аксинча, Ислом диёрини севмоқ иймондандир. Ватанга келсак, инсон уни тарк этади ва куфр диёридан Ислом диёрига ҳижрат қилади. Шунинг учун куфр ватанини севмоқ иймондан эмас, аксинча, куфр диёри ва унинг аҳли манфурдир. Ислом диёри ва унинг аҳли эса севимлидир. У сени ватанинг бўлиш ёки бўлмаслиги фарқсиз.

(Шарҳ Риёзус Солиҳийн 5/330).

📮:
@Tavhid_Sadosi


🔰 Ниқоб тақиш.

🔰- Ниқоб тақиш аёллар учун Исломнинг кийим шартлариданми.

🔰- Ниқоб тақишга Қуръондан далиллар.


Ўқиш учун
бисмиллаҳ ни босинг.


Ким одамларнинг гапидан саломат қоламан, деб ўйлаган бўлса ақли жойида эмас экан.

Ахир:
Аллоҳ таолони: учта илоҳнинг бири, дейишди...
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни: сеҳргар, эси паст, дейишди...

Улардан бошқаларни-ку қўяверинг энди!

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтади:

Одамларнинг гапи харсанг тошларга ўхшайди: ё уларни устинга ортиб белингни синдирасан, ёки оёқларинг остига қўйиб юксаласан
.


​Истиғфор

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)

◻️Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)

◼️Имом Ҳоким ривоятлари.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📮:
@Tavhid_Sadosi


Неъматлардан тўсувчи сифатлар. Қайсарлик ва кибр!

Қайсарлик ва кибр насиҳатни қабул қилмасликнинг энг хатарли сабабларидир. Бундай одамларга ҳатто пайғамбарларнинг хушмуомалалиги ва мунозараси кор қилмайди.

Аллоҳ таоло айтади:

‎قَالَ رَبِّ إِنِّي دَعَوْتُ قَوْمِي لَيْلًا وَنَهَارًا فَلَمْ يَزِدْهُمْ دُعَائِي إِلَّا فِرَارًا

"Нуҳ деди: "Парвардигорим, албатта мен қавмимни кечаю кундуз (иймон-эътиқодга) даъват этдим. Аммо менинг даъватим уларга фақат (иймондан) қочишни зиёда қилди, холос"

(Нуҳ сураси, 5-6-оятлар).

Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ.

📮:
@Tavhid_Sadosi


10-дарс. Яхши дўст танлаш

❁•—•—•—•❁✿❁•—•—•—•❁

📮:
@Tavhid_Sadosi


Саҳиҳул Муслимда келган, розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

لا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكونَ أحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِه وَالنَّاسِ أَجْمَعينَ

Ҳеч бирингиз мен унга отасидан, боласидан ва бутун инсонлардан кўра севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўла олмайди.

Демак, Аллоҳ ва Унинг росулига бўлган муҳаббатни барча махлуқларнинг, агарчи улар ота-она ва аҳли аёлларию болалари бўлса ҳам, уларнинг муҳаббатидан юқорига қўйишимиз шарт экан.

📮:
@Tavhid_Sadosi


9-дарс. Илм ўрганиш

❁•—•—•—•❁✿❁•—•—•—•❁

📮:
@Tavhid_Sadosi


Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:

«Қуръондаги энг умидбахш оят ушбудир:

وَمَن يَتَّقِ ٱللهَ يَجۡعَل لَّهُۥ مَخۡرَجٗا

«Ким Аллоҳдан қўрқса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур»,

(Талоқ сураси, 2-оят).

«Тафсиру ибн Касир», 4/400.

📮:
@Tavhid_Sadosi


КЎР-КЎРОНА ТАҚЛИД.

Зубайр ибн Баккар айтиб беради: "Бир киши Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳудан) сўрабди: "Нега узун вақт исломни қабул қилмагандинг? Ахир роса ўткир ақл соҳиби эдинг-у?!"

Амр ибн Ос жавобан: "Биз, бизга таъсири бўлган қавм ичида яшардик ва ёшлари ҳам катта эди, ақлларини эса тоғларга қиёс қилса арзирди. Қайси тешикка йўналсалар биз орқаларидан эргашиб бу йўлни осон деб санардик. Улар росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қаршилик қилганларида бу нарсада ҳам уларга эргашардик. Биз ўз ҳолатларимиз тўғрисида фикрламасдик, фақат уларга тақлид қилардик. Қачонки улар ўлиб, биз қавмимизда катталардан бўлиб қолганимизда росулуллоҳнинг даъватларига назар солишни ва бу тўғрисида фикр юритишни бошладик. Ва охир оқибат бизларга даъватнинг аниқлиги равшан бўлди ва ислом қалбимдан жой олди", деди".

(Ибн Асакир Тариху Димашқ 46/128)

Ушбу асардан олинадиан фойдалар:

1) Катталарга (олимларга, ҳукмдорларга) кўр-кўрона тақлид тавҳид ва ширк масалаларида кишиги узр бўлмаслиги.

2) Кишининг фитрати атроф муҳит таъсирида ўзгариб, атрофга кўникиб кетиши, киши қанчалик ақл эгаси бўлмасин юқоридаги омиллар ўз таъсирини кўрсатади.

3) Эргашилувчи тоғут (шайх, ҳукмдорларни) биринчи бўлиб "ишдан" чиқариш зарурлиги, токи бошқа ақл эгалари фикр юритсинлар.

4) Эргашаётган муқаллид қавмнинг ҳар-бири тавҳид ва ширк соҳасида масъулият эгаси эканини эслатиш зарурлиги.

5) Ҳақиқий даъватни ақл эгаларига етказишда нақл ва ақл билан далиллар олиб келиш ва уларни бири иккинчисига зид эмаслигини кўрсатиш.


Aбдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар:

‘’Бирор киши динида бировга кўр кўрона эргашиб у иймон келтирса иймон келтириб, кофир бўлса кофир бўладиган ҳолатда тақлид қилмасин. Aгар тақлид лозим бўлса ўтганларга эргашсин. Чунки тирикларга фитнадан омонлик йўқ".

(Aл-Муъжамил Кабир)

Ҳозир фитналар кўпайган кўр-кўрона тақлидлар авжига чиққан бир замонда яшаяпмиз. Кўр-кўрона тақлид қилиб, Аллоҳ харом қилган нарсаларни халол деб, Аллоҳ халол қилган нарсаларни харом деб эътиқод қилишдан эҳтиёт бўлайлик.
Кўр-кўрона тақлид қилишдан эҳтиёт бўлайлик.
Аллоҳ барчаларимизга фойдали илм берсин!

Абу Холид Хоразмий.


📮:
@Tavhid_Sadosi

20 last posts shown.

860

subscribers
Channel statistics