Ўзбекистон тарихи давлат музейининг нодир экспонатлари Марказга жалб этилади Айни кунларда Ўзбекстондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини музейлаштириш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилоятларда махсус ишчи гуруҳ мамлакатимиздаги мавжуд музейларни ўрганиб, Марказ учун экспонатлар жалб қилиш жараёнлари устида иш олиб бормоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон тарихи давлат музейининг 100дан ортиқ нодир экспонатлари Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига тақдим этилиши кўзда тутилган. Жараёнлар бориши ва музейнинг марказга тақдим этилаётган “бренд” экспонатлари ҳақида музей директори, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова интервьюсида маълум қилди.
Батафсил видеода👆Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
📱
Telegram 📱
YouTube 📱
Instagram 📱
Facebook 📱
Web-site