«҉ Т҉ А҉ Н҉ Қ҉ И҉ Д҉ »҉ 🅤🅩


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Мақсад - ҳамманинг айбини очиш эмас!
Мақсад - хатоларга кўз юммаслик!
Сизда канал учун маълумот борми?! Бизга юборинг!
👉 Мурожаат учун: @Best_0074
👍 @ZAKOVATLIK
👍 @JUMANJI_1
👍 @Kelingkulishamiz

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​​Дуонинг кучи

Атишларича покистонлик Доктор Ишон Ҳусайний кўрсатган хизматлари учун халқаро тақдирлаш маросимига кетаётган эди. Самолётга чиқди. Об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли самолётни яқин орадаги аэропортга қўндиришга мажбур бўлдилар. Кейинги самолёт эса 16 соатдан кейин учиши керак эди. Бундан жаҳли чиқиб, “Мажлисга албатта етиб боришим лозим, 16 соат кута олмайман”, дея бақира бошлади.
Аэропорт ходимлари унга кетаётган шаҳри бу ердан 6 соат узоқликда эканини, хоҳласа ижарага машина олиб, у ерга кетавериши мумкинлигини айтдилар.
   Доктор шоша-пиша йўлга чиқди-ю. Бироқ аксига олиб йўлда ҳам шиддатли ёмғир қуя бошлади. Селнинг қаттиқлигидан йўлда ҳеч нарса кўринмас ва машина ҳам қимирлай олмайдиган ҳолга келди. Доктор йўл юзидаги эски бир уйнинг эшигини тақиллатиб, ўзини ичкарига отди. Уйнинг ичида бир кекса аёл ўтирарди. Доктор ҳовлиқиб:
-    Менга телефон беринг, бир жойга зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим, -  деди. Аёл кулимсираб:
-   Кўрмаяпсанми ҳолимизни болам, бу ёқларда на телефон, на электр токи бор. Кир ичкарига, бир оз дамингни ол, овқатлан, чой ич. Ундан кейин ишларингни ҳал қиларсан, - деди.
   Доктор чорасизликдан аёлнинг айтганларини қилди, бир оз исиниб, овқатланди. У чойини ичиб бўлгунича кекса аёл намозини ўқиб, узун-узун дуолар қилди. Буларни диққат билан кузатиб турган доктор, аёлнинг бир бешикни тебратаётганини ва бешикда бир гўдак ҳаракатсиз ётганини кўриб:
-   Онажон, бу кимнинг боласи, тинчликми, нима сабабдан кўз-ёшлар билан дуо қилдингиз?, - деб сўради. Кекса аёл эса:
-   Бу менинг ҳам отасидан, ҳам онасидан етим қолган неварам. Оғир ҳасталикка чалинди, бу атрофларда ҳеч қайси шифокор чора топа олмади. Ишон Ҳусайний деган бир доктор бормиш, фақатгина ўшагина буни муолажа қила олади деб айтишди. Бироқ, у жуда ҳам узоқда бўлгани учун унинг олдига боргани чора топа олмай, жигарбандимнинг ишини осон қилсин дея бир неча кундан бери Аллоҳга илтижолар қиляпман, - деди.
   Доктор Ҳусайний кўз ёшларини тўхтата олмас эди. Сўнг айтди:
-   Ўрнингиздан туринг онажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилди. Сизнинг дуоларингиз осмондан чақмоқ чақтириб учоқни ҳам ерга қўндирди, селлар оқизди ва ниҳоят мени сизга йўллади, доктор Ҳусайний менман онажон. Аллоҳ Ўз бандаларининг истакларини шундай ҳолда бажариб қўйишига иймоним комил бўлди. Бутун йўлларингиз тўсилиб қолган тақдирда ҳам, осмонлар-у ерни яратган Зотга сиғининг. Унинг марҳамати дуо биландир - деди.

Яқинларингизга улашинг

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Она - ҳамиша Она

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Албатта эшитишингиз шарт, жуда муҳим, охиригача эшитинг!

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уйсиз автобус ҳайдовчисига тухфа

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#COVID-19

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


#Тушимда

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


#Изоҳ ўзингиздан

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Экологик партия аъзоси Пирмуҳаммедов: "Фуқаро Тошкентга келишидан олдин ўзининг ҳудудидаги инспектордан рўйхатдан ўтиши мақсадга мувофиқ. Шундай тизим жорий этилса, Тошкентда муаммоларга учрашининг олди олинади"

Ўзбекистон экологик партияси вакили Улуғбек Пирмуҳаммедов Тошкентга келаётган вилоятликларни қайд этишнинг янги тартибини жорий этишни таклиф қилди. 👇

#Изоҳ ўзингиздан

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Сабр косаси тўлиб,
Пичоқ келиб халқумга
Битта «зодагон» чиқиб,
«Гўштхўр» - деди халқимга...

Меъёрдан сал ортиқча
«Ебмиз» гўштни, қаранга...
«Пастга тушинг» «бойвучча»
Халқ юрибти аранга...

Чироқчида чироқ йўқ
Юрибмиз шамлар ёқиб.
Лекин дўстим кўнгил тўқ
Ой чиқса ойга боқиб...

Кўп истеъмол қилибмиз
электрни, билсангиз...
Бирам беғам юрибмиз
Агар ўйлаб кўрсангиз...

Синглимнинг рўмолига...
Ёпишиб қолди «тил»и
Отамнинг соқолига
Ўрганмади ҳеч «дил»и...

Шундай ажиб замонда
Челлендж бўлди «лаган»лар
Кимдирлар ким томонда
«Узр» сўраб қолганлар...

Қонун учун қонини
Кимлардир тўкиб ишлар,
Кимлар ширин жонини
Ўйлаб жим тилин тишлар...

Икки ярим миллиондан
ортиқ маош ололмай,
Партиялар сўз қотмоқда
Халқ устидан «кулолмай!»

Тунов куни эшиттим,
Тошкентдан келди «хабар»
«Республика» бўлибди
«Ёлғон» бўлмаса агар.

У ерда ҳамма шодон,
ҳамма қулайликлар бор
«Прописка» дарди йўқ,
Барча тақиқлар бекор...

Чегараси йўқ асли,
У ерни таърифлашни
Қулай хатто ҳар фасли
«Туш» кўрасан «яшашни»...

Дилдан чиқиб сўзларим,
Билмасдан ёзиб қўйдим.
Эрта тинч яшаш учун,
«Узр»ни ЁДЛАБ қўйдим! 😉

© Ф.Жалолов

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Изоҳ ўзингиздан

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Forward from: К҉ А҉ Й҉ Ф҉ И҉ Я҉ Т҉ у҉ ч҉ у҉ н҉ 
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/KelingKulishamiz


Forward from: Xushnudbek.uz
​​Хўжакўрсин

Кеча, 1 декабрь куни, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IMEI-кодлар ҳақида баёнот берди.

«Aйни кунларда мобил қурилмаларининг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласи, ОАВларда кенг ёритиб борилмоқда. Шундай бўлсада, ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган ушбу тизим ҳақида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Шуни эътиборга олиб IMEI-код (ҳақида) энг кўп берилаётган долзарб саволларга яна бир бор ойдинлик киритамиз», - дейилади вазирлик ахборотида.

Лекин ахборотни ўқисангиз, ҳеч ҳам долзарб саволларга жавоб берилмаган. Балки шундоқ ҳам ҳамма биладиган маълумотлар, яъни IMEI-код нима, уни қандай аниқлаш мумкин, рўйхатдан ўтказиш учун қаерга мурожаат қилиш керак, қанча тўлов тўлаши керак ва ҳ.к.

Аммо менинг постимдаги ва бошқалар берган асосий саволларга жавоб берилмаган. Бошқача айтганда бу ахборот шунчаки хўжакўрсинга эълон қилинган. Сабаби АОКА давлат ташкилотлари томонидан барча танқидий мақолаларга муносабат билдириш кераклигини назорат қилмоқда. Вазирлик эса IMEI-кодлар ҳақидаги танқидий постларни мана шу хабар билан ёпмоқчи шекилли. “Жавоб бердимми, бердим” деган принцип.

Аммо бунақа ахборотлар халқнинг устидан кулишдан бошқа нарса эмас. Нега дейсизми? Сабаби вазирлик сайтида “IMEI” деб қидирувга бериб кўрдим. Чиққан жавоблардан шуни билдимки, вазирлик шу пайтгача бирор марта, ҳа, ҳа, бирор марта IMEI-кодларини қандай рўйхатдан ўтказиш мумкинлиги ҳақида тушунтириш бермаган экан. Илк марта бундай ахборотни кеча, яъни 1 декабрда берибди. Унгача берилган хабарларда шунчаки янги тизим мақсади ва матбуот анжуманлари ҳақида маълумот бор холос.

Энди ўзингиз айтингчи, 8 ой давомида рўйхатдан ўтказиш бепул бўлганда ахборот бермасдан, айнан пулли бўлган куни вазирликнинг бу ҳақида маълумот бериши халқнинг устидан кулиш эмасми? Нима, улар атайин пулли бўлиш кунини кутишдими? Ажойиб, жуда ажойиб!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан илтимос қилмоқчи эдимки, айни шу масалада вазирлик ва бошқа масъул мансабдорлар матбуот анжумани ўтказишсин. Масала жуда долзарб ва бизнинг кўплаб саволларимиз бор. Кечагига ўхшаган хўжакўрсин ахборотлар бизни қаноатлантирмайди. Имкони бўлса, шахсан вазирнинг ўзи қатнашсин. Ахир бу миллионлаб фуқароларга бевосита дахл қилувчи қарорку. Вазир миллионлаб фуқаролар учун вақт ажратмаса, нима қилиб вазир бўлиб ўтирибди?

Калаванинг учи

Вазирлик сайтидаги қидирувларим пайтида қизиқ бир хабарга кўзим тушди. 2017 йилда эълон қилинган ушбу ахборотда айнан IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш режалаштирилаётгани ва бундан кўзланган мақсадлардан бири «маҳаллий мобил қурилма ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга, маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами ва сифатини оширишга замин яратиш» эканлиги ёзилган экан. Ўзбекистонда маҳаллий телефон ишлаб чиқарувчи компания, бу – ARTEL!

Аҳааа, демак, бу янгиликни жорий этишдан мақсадлардан бири Artel компаниясини қўллаб-қувватлаш бўлган эканда? Демак, Artel телефонлари кўпроқ сотилиши учун халққа 50 минг сўмдан 100 минг сўмгача “солиқ” солинган эканда?

Аммо энг қизиғи 2019 йилга келиб бу ҳақида бирорта расмий манбада «маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш» мақсади ҳақида ёзилмаяпти. Фақат ноқонуний савдо, жиноятчиликка қарши кураш, йўқолган телефоннинг топилишини айтишмоқда холос. Чунки халқнинг онгги 2017 йилдагидан анча ошди, энди улар бундай баёнотлардан фақат жунбушга келмоқда. Лекин касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади.

Майлида, ҳар кимга Худо инсоф берсин. Бошқачасига ечим йўқ, менимча.


👉 @xushnudbek 👈


Forward from: Xushnudbek.uz
​​​​​​Эзгу мақсаднинг ўзи етарлими?

Айрим ислоҳотларни кўриб, мақсад фойда келтириш эмас, балки халқни соғин сигирдек соғишмикин деб ўйланиб қолади одам.

Масалан, телефонларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимидан балки эзгу мақсадлар кўзлангандир, аммо уни амалга ошириш тартиби халқни қийнашдан нарига ўтмади. Жумладан:

Биринчидан, барча мобил қурилмаларни автоматик рўйхатдан ўтказиш учун жуда қисқа вақт берилди. Гарчи ҳаммаёқда 1 апрелдан 1 ноябргача дейилган бўлсада, лекин аслида IMEI-кодларни рўйхатга олиш тартибини Вазирлар Маҳкамаси 17 сентябрда тасдиқлади. Яъни 1 ноябрь деган муддат халққа салкам октябрда маълум бўлди. ОАВларда асосий тарғиботлар ҳам октябрдан бошланди.

Бу дегани, халққа ишлатилмаётган телефони ёки иккинчи сим-картасини автоматик рўйхатдан ўтказиш учун тахминан 1 ой вақт берилди. Бу ноинсофлик!!!

Иккинчидан, 1 ноябрдан ариза орқали рўйхатдан ўтишда жуда кўплаб муаммолар пайдо бўлмоқда. Айниқса, 2 та сим-картали телефон ишлатадиган жуда кўпчилик янгиликлардан кеч хабар топганининг эвазига (тайинли тарғибот ҳам қилишмади) ҳозир боши қотган.

Сабаби 1 ноябрдан кейин иккинчи слотни рўйхатдан ўтказиб бўлмаяпти, гарчи 1та IMEI-код базада бўлса ҳам, рад жавоби келмоқда. Рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиб келиш керак эмиш. «Ҳеч бўлмаса Қозоғистонга чиқиб келинг, кейин рўйхатдан ўтказамиз» дейишмоқда.

Бу нима аҳмоқгарчилик??? Нега бу ҳақида аввал огоҳлантиришмаган?

Учинчидан, рўйхатдан ўтказиш рад этилаётганига сабаб — божхонани четлаб ўтиб, яширин йўллар билан олиб кирилгани бўлса, унда нега бунинг жабрини халқ тортиши керак? Чегарачилар, божхоначилар ёки яширин йўлларга шароит яратиб берган коррупционерларга ҳеч нарса бўлмасдан, яна оддий халқ сарсон бўлиши керакми?

Ахир ўша телефонларни пешона тери билан топган пулларига расмий ишлаб турган дўконлардан сотиб олишганку. Нега шунча пайт дўконларда ноқонуний телефонларни сотишга йўл қўйганлар жазоланмасдан, жабрдийда халқ товон тўлаши керак? Нима учун??? Нима учун???

Тўртинчидан, хўп, бўлар иш бўлди, дейлик. Энди нима қилиш керак? Муаммони ечиш учун бирор қонуний ечим борми? Минглаб фуқаролар рўйхатдан ўтказиш учун хорижга чиқиб кела олмайди барибир. Халққа безбетларча «четга чиқиб келинг, йўқса иложи йўқ» демасдан бирор ечим бермайсизларми?

Бешинчидан, биламизки 1 декабрдан рўйхатдан ўтказиш пуллик бўлади. Майли, текин бўлсин демайман, аммо нега нарх бунчалик қиммат? Бирор асоси борми? Шунчаки 1та кодни тармоққа киритиб қўйиш учун 44 минг 600 сўм олишга уялмайсизларми?

Боз устига, агар телефон 2та сим-картали бўлса, унда ҳар бири учун алоҳида тўлов қилинади, демак 89 минг сўм бўляпти. 30 кундан ўтиб рўйхатга олинса, 110 минг сўм бўлади. Нега 10 минг сўм эмас, нега 20 минг сўм эмас? Халқни жуда бооооооой деб ўйлайсизлар шекилли? Пуллари ошиб-тошиб кетяпти, қаерга қўйишни билмаяпти, дея тасаввур қиласизларми?

Халқ тўлаётган солиқлар қаёққа кетяпти унда? Бу тизимдан мақсад халққа фойда бўлиш дейишмоқда, ахир фойдали тизимлар ишлаб чиқиш давлатнинг мажбурияти эмасми? Бизнинг солиқларни шунинг учун оляпсизларку. Халққа икки марта солиқ солиш (ва қиммат солиқ) инсофсизлик ахир!

Халқ соғин сигир эмас, шуни унутиб қўймайлик, илтимооооос...

Ноябрь ойи деярли тугади. Аммо соҳа мутасаддилари юзага келган муаммоларни ечиш учун зиғирча ҳаракат қилмади, халққа тушунтириш бермади, тарғибот олиб бормади. «Нега рад қилинганини билмадим, бу муаммо сеники, менга нима» деган принципда иш олиб борилди. 1 кун ўтиб эса, рўйхатга олиш пуллик бўлади. Халқ яна пул тўлашни бошлайди...

Тўлайверади, тўлайверади, тўлайверади...


👉 @xushnudbek 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


​​ТАЪНА-ТАНҚИДЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАЙСИЗ?
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☝🏾Ризқ берувчи Холиқ яккаю ягона Аллоҳ таолони ақлсиз тентаклар сўкиб ҳақорат қилишади-ю, сиз ва биз каби осий бандаларни нечук айблашмасин?!

🍁Сиз ҳаётингиз давомида шундай аёвсиз курашларга дуч келасиз, уларни таъна-маломат қилганингиздан фойда йўқ. Сиз қанчалар мева бериб, бунёд этиб, таъсирингизни ўтказиб, гуллаб-яшнаган сарингиз, атайин сизни хўрлаб, синдиришни қасд қилувчилар чиқаверади. Сиз то чуқур қазиб ерга
кирмагунингизча ёки осмонга шоти қўйиб чиқиб кетмагунингизча ундайлар ҳеч қачон сиз ҳақингизда жим турмайди. Доим улар орасидамисиз, демак, ҳали ёмонлик қилишларини, кўзингиздан ёшлар оқизишларини ва устингизга
ахлатлар ағдаришларини кутиб яшанг.

🍁Ерда ўтирган киши ҳеч қачон қуламайди. Одамлар ўлик итни ҳеч ҳам тепмайди. Лекин улардан салоҳият, илм, одоб ёки мол-дунё бобида устун турибсизми, сизга ғазабларини сочишади. Сиз Аллоҳ бераётган ана шундай неъматларни тарк қилиб, барча мақтовга лойиқ хусусиятлардан халос бўлмас
ёки ҳеч нарса тушунмайдиган аҳмоқ, синган, эзилган кимсага айланмас экансиз, улар наздида тавбаси йўқ гуноҳкор бўлиб қолаверасиз. Уларнинг хоҳиши бундан бошқача эмас.

🍁Демак, одамларнинг танқидига, маломатига қарши Уҳуд тоғи каби мустаҳкам, ҳарсанг тош каби қаттиқ бўлинг.
Тош мустаҳкам бўлгани учун ҳам устига ёққан дўллар парчаланиб кетади.

🍁 Бордию одамларнинг сўзларига қулоқ тутиб таъсирланадиган бўлсангиз, уларнинг "қимматбаҳо" орзуларини ҳаётингизни барбод этиш эвазига юзага
чиқарасиз. Сиз улардан чиройли юз ўгиринг, қилаётган макрларидан ҳам сиқилманг, аҳмоқона танқидлари сиз учун яхшигина таржимаи ҳол бўлсин.
Чунки ҳаётдаги вазнингиз, ўрнингиз даражасида таъна-дашномларга қоласиз. Албатта, сиз ўша маломатчиларнинг оғзини ёпиб тилини боғлаб қўя олмайсиз.
Лекин уларнинг танқидларини жим туриш, эътиборсизлик ва совуққонлик билан кўмиб ташланг, гап-сўзларини "...
Шу аччиқларингиз билан ўлиб кетинг!.."
(Оли Имрон сураси 119-оят) деб тарк қилинг.

🍁Демак, фазилатларингизни кўпайтиришингиз, яхши тарбиянгиз, хатоларни тўғрилашингиз билан уларнинг тилини кеса оласиз. Агар сиз ўзингизни барча бирдай қабул этишини, ҳамма суйишини, айбсиз бўлишни хоҳласангиз, эҳтимолдан йироқ нарсани талаб қилиб, ушалмас орзуларга берилибсиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

📚«Ўкинма» китобидан
Таржимон: Мубашшир Аҳмад

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 https://telegram.me/TANQIDUZB


Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.

1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.

Одамлар билан:
1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:
1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг
.

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

👉 Сиз кутган ва тарбиявий аҳамиятга эга канал

20 last posts shown.

55

subscribers
Channel statistics