Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Assalomu alaykum hurmatli saxiylar admini qizimni davolatganimga 4yil boʻldi doyimi davolanib turiw kerak edi lekin shundan beri mablagʻ yigʻa olmadik uzim yolgʻiz onaman yoshim 54 da boquvchimiz yuq xozir qizimga qarab xichqayerda ishlolmayabman sizdan iltimos qizimni davolanishiga yordam qiling.
(Онасини👆👆  смс  си.
Узгартирилмаган холда)

#ҚУРЪОН
Ал
батта, Аллохнинг рахмати яхшилик килувчиларга якиндир.
Аъроф сураси (56 - оят)

@SAXIYLAR_UZ
КАРТАЛАРИ
Хамкор банк Узкард
👇👇
5614 6818 1370 2556 ✅
Ашурова З.
   👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ашурова  З. номида

Хумо Агробанк
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ашурова З

  ПАЙНЕТ РАКАМ
       👇👇

+998 99 430 24 50✅
Уз Мобаил

  АДМИН 
@Firdavs188

     Эхсон хисобот
         👇👇
    @Shifoiy_uz 👁👁✅эҳ
сон хисобот  киринг кўринг ишонч учун!👈 Гурух ва ҳисобот канал линки бор 👀Ёлғон бўлса линк қўймас эдик🤳✅
Тушган пуллар бир неча беморларга бўлиб
берилади.✅✅
    👆👆
    @Saxiylar_uz расмий.
    @AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂🍂
ҚАРАНГ ОЛГАН ЭҲСОНИ
👇👇✅
https://t.me/Shifoiy_uz/23091


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ду́сларни зиёрат килиб туринг Зеро юрилмаган
Йулларни тикон босар.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


📚📖📚ЖУМА КУНИДА ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТ

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «هِيَ مَا بَيْنَ أَنْ يَجْلِسَ الْإِمَامُ إِلَى أَنْ تُقْضَى الصَّلَاةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
وَلَفْظُهُ: «إِنَّ فِي الْجُمُعَةِ سَاعَةً لَا يَسْأَلُ اللهَ الْعَبْدُ فِيهَا شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ اللهُ إِيَّاهُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَّةُ سَاعَةٍ هِيَ؟ قَالَ: «حِينَ تُقَامُ الصَّلَاةُ إِلَى الِانْصِرَافِ مِنْهَا».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб, намоз ўқилиб бўлгунча», – деганларини эшитдим».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта Аллоҳ уни берур», – дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» – дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», – дедилар».

📚📖📚JUMA KUNIDA DUOLAR IJOBAT BO‘LADIGAN VAQT

Abu Muso roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning: «O‘sha (soat) imom (minbarga) o‘tirganidan boshlab, namoz o‘qilib bo‘lguncha», – deganlarini eshitdim».
(Muslim, Abu Dovud va Termiziy rivoyat qilishgan)

Termiziyning lafzida:
«Jumada bir soat bordir. Banda unda Allohdan nimani so‘rasa, albatta Alloh uni berur», – dedilar. Odamlar: «Ey Allohning Rasuli, u qaysi soat?» – deyishdi. U zot sollallohu alayhi vasallam: «Namozga iqomat aytilganidan boshlab, uni tugatgunicha», – dedilar».


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, азизларим, қалби пок, нияти эзгулик азиз дилимга яқинларим....
Бизга яна ғойибона бўлсада дийдорни насиб этган, раҳмли ва меҳрибон Зот Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Алҳамдулиллаҳ!
🍃
Азизларим...
Аллоҳ қалбингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин.
Тириклигингиз, саломатлигингиз, тинчлигингиз булар сизга берилган имкониятдир.
Ҳаёт қисқа.
Уни адоват, нафрат, хафагарчилик билан ўтказманг.
Табассум қилиб, севиб севилиб, ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатиб, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг.
Токи сиздан фақат яхшилик қолсин.
Аллоҳ барчангизни юзингизни нурли, сўзингизни ҳузурли, толеингизни баланд, ризқингизни кенг қилсин.
Қалбингиздаги эзгу ниятларингизни, дуоларингизни ижобат айласин.
🍃
Бошланаётган бугунги янги кунингиз хайрли, ибодатларингиз ҳузур ва ҳаловатли ўтсин...


Менга яқин бўлган инсонларим доимо ёнимда бўлмасангиз  ҳам, ҳамиша қалбимда,
Юрагимни тўрида,
Қўл очиб қилган дуоларимда,
Аллоҳга қилган шукримда,
Ҳар бир олган нафасимдасизлар.

Ин шаа Aллоҳ доимо соғ ва омон бўлинг.

Энг Хайрли Тонг
бўлсин Тонгингиз!
   Бахту қувончларга тўлсин
      кунингиз!
         Хаётдан қувониб, рози
            бўлиб яшанг!
Ёнингизда бўлсин
   суйганларингиз!
      Факат яхшиликни, бахтни
          кўрсин кўзингиз!

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатух.


Шайтон ҳийласи

Жунайд Бағдодий ҳазратлари Бағдодда яшаган буюк олим ва авлиё эди. Бир куни унинг ҳузурига соч-соқоли оқарган, бели бўкилган бир қария келди ва:
– “Эй Жунайд, мени муридликка қабул эт, сенинг шогирдинг бўлмоқ орзусидаман” – деди.
Жунайд Бағдодий ҳазратлари:
– “Агар истагинг рост бўлса, сени шогирдликка бир шарт билан қабул қиламан” – деди.
Қария ундан:
– “Шартинг нима?” – деб сўради.
Жунайд:
– “Мен нима десам ҳеч инкор этмасдан бажаришга сўз берсанг, сени шогирд қилиб оламан” – деди.
Қария:
– “Бу шартни қабул этдим” – деди-да қўлларини қовуштириб, Жунайд Бағдодий ҳазратларининг хизматига шай турди.
Орадан йигирма йил ўтди. Бир куни Бағдодий ҳазратлари қарияга:
– “Эй оқсоқол, чироққа мой солиб созла, бугун оқшом биргаликда бир дўстимнинг зиёратига борамиз” – деди. Қария чироқни тайёрлаб ёққанидан сўнг орадан бир оз вақт ўтиб улар йўлга чиқди. Тун зимиситон, ер балчиқ-лой эди. Олдинда Жунайд, орқада чироқни кўтариб қария борар эди. Бир оз йўл босганларидан сўнг уларнинг қаршисидан бир одам чиқиб қолди ва Жунайдга:
– “Эй Жунайд, шу лой-балчиқли йўлда ўзи аранг юриб келаётган қарияга чироқ кўтартириб қўйиб унга азият бериш сендек олим одамга ярашадими?” – деди.
Жунайд унга хитобан:
– “Шайтон азиятда бўлмоғи керак” – деди.
Қўлидаги чироқ билан шилта йўлда зўрға юриб келаётган қария мурид қўлидаги чироқни жаҳл билан ерга улоқтириб:
– “Эй Жунайд! Сен менинг шайтон эканимни билармидинг?” – деб сўради.
Жунайд:
– “Сенинг шайтон эканингни келган кунингоқ билган эдим” – деди.
Шайтон келган кунидан бошлаб пойлаган фурсати ҳозир келганини тахмин этиб:
– “Эй Жунайд! Сен ҳақиқатан буюк инсон экансан, сени фақат бир марта васвасага солиш учун эшигингда йигирма йил қуллик қилиб, заҳмат чекдим. Аммо буни бажара олмадим” – дея унинг қалбида кибр уйғотмоқчи бўлди.
Аллоҳнинг ёрдами ила шайтоннинг бу устамонлигини фаҳмлаган Жунайд:
– “Бу ердан ҳозироқ даф бўл, малъун! Қалбимга мағрурлик ҳиссини солиб, йигирма йил давомида бажара олмаган ишингни ҳозир бажармоқчимисан” – дея шайтоннинг шарридан Аллоҳга сиғинди. Жунайд Бағдодийнинг буюклигини қарангки, шайтони лаъинни йигирма йил ибодат қилишга мажбур этибди.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.


Шайтон ҳийласи


Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим.  Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.


СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

«Эй Одам фарзанди!
Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.

Эй Одам фарзанди!
Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.

Эй Одам фарзанди!
Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.

Эй Одам фарзанди!
То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.

Эй Одам фарзанди!
Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.

Эй Одам фарзанди!
Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.

Эй Одам фарзанди!
Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!

Эй Одам фарзанди!
Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.

Эй Одам фарзанди!
Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Аллоҳим доим сизларни ўз паноҳида асрасин!!!🕊
         
Яхши ➖ёмон  кунларда
Зим ➖зимистон  тунларда
Ҳар  доим  ва  ҳар  ерда
Аллоҳ  Сизни  асрасин
            
Хушуъсиз  намозлардан
Таъсирсиз  овозлардан
Нифоқли  ёмонлардан
Аллоҳ  бизни  асрасин
            
Узоқ ➖ яқин  йўлларда
Яхши ➖ёмон  қўлларда
Хатто  дарё,  чўлларда
Аллоҳ  бизни  асрасин
           
Мунофиқнинг  ишидан
Ёмонлар  миш ➖ мишидан
Хоиннинг  қилмишидан
Аллоҳ  СИЗни  асрасин.
 
Хоин  бўлган  дўстлардан
Назари  бор  кўзлардан
Фойдаси  йўқ  сўзлардан
Аллоҳ  СИЗни  асрасин.
             
Нотўғри  тарозидан
Қарз  сўраш  балосидан
Мазлумнинг  дуосидан
Аллоҳ  бизни  асрасин.
            
Судхўрларнинг  пулидан
Шайтонларнинг  йўлидан
Жаҳаннамнинг  чўғидан
Аллоҳ  СИЗни  асрасин.
         
Етим  молин  ейишдан
Сўнг  емадим  дейишдан
Аллоҳ бизни асрасин.


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин. Айбларимизни беркитиб, рўза, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Ўзининг изми ила бошланган кунимиз, ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.


Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
— Отадан; — Онадан;
— Ака-укадан; — Опа-сингилдан!

Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
— Ғамдан; — Маҳзунликдан;
— Ожизликдан; — Бахилликдан!

Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
— Етимга; — Мискингга;
— Фақирга; — Беморга!

Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
— Сабрни; — Ҳалимликни;
— Илмни; — Саҳийликни!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин.😊


ЮМШОҚ БЎЛИНГ!

Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
- Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
- Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
Зайнул Обидин:
-Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин, деди.
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди.
Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга "ишинг ўз қўлингда" деб юборди.( Яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин. Талоғинг ўз қўлингда" дегани эди) Шунда хотини деди:
- Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!

Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.


ЮМШОҚ БЎЛИНГ!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муҳаббатга эришиш чораларини динимиз баён этган. Бу билан боғлиқ ҳадиси шарифларда насиҳатлар бор. Шулардан биттаси саломлашмоқдир.
🌺🌹🌺
"Саломлашинг, саломни орангизда тарқатинг, муҳаббатингиз ортгай".

Табиий, бу салом танишмоқни тақозо қилади, танишмоқ эса самимиятнинг кучайишига сабаб бўлади. Мусулмонлар бир-бирлари билан танишмай қолмасинлар, совиб қолмасинлар, деб салом тавсия этилгандир.
🌺🌹🌺
Хайрли тонг азиз инсоним... Сизга муҳаббатим чексиз... Эрта тонгдан сизни ёд этаман, сизга томон қадам ташлайман...
Кўнгил уйимнинг азиз инсони сиз бўласиз...
🌹🌺🌹
Берилган бу имкон ва ҳаётни бугун яқинларингиз кўнгил уйини чароғон этмоққа, ва ўзингиздаги меҳр, муҳаббат ўтини алангалатмоққа сарф этинг...
Яхши кўрган инсонларингизга тонгги дил изҳорини айтишни унутманг...

Кунингиз яқинлар орасида хайрли ва барокатли ўтсин..


ИЖОБАТИ ТЕЗЛАШГАН ДУО

Масжидда бир бадавлат киши билан бир дарвеш намозда ёнма-ён туриб қолишди. Бир-бирига яқин тургани учун нимани ўқиб, қандай дуо қилишаётганини эшитишарди. Намоздан кейин дарвеш қўлларини очиб:
— Я, Роббим! Қорним очди, мени фалон овқат ва фалон ширинлик билан ризқлантир,- дея дуо қилди.
Дарвешнинг дуосини эшитган бадавлат одам ичида ғижиниб қўйди: “Менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Бундай қилгандан кўра, ўзимга тўғри келиб пул сўраса берардим. Энди унга бир чақа ҳам бермайман!”
Бадавлат одам шуларни ўйлаб ўтирганида, дарвеш масжиднинг бир бурчагига ўтириб уйқуга толди. Бироздан кейин масжидга қўлида бир патнис кўтарган эркак кириб келди. Ухлаб ётган дарвешнинг ёнига бориб, уни уйғотди ва қўлидаги патнисни унга тутқазди.
Дарвеш патнис устини очди. Бадавлат киши бу ҳодисани кузатиб турарди. Патнисда дарвеш бироз аввал дуосида сўраган егуликлар бор эди. Дарвеш қорнини тўйдириб, патниснинг устини ёпди ва эгасига қайтиб тутқазди. Бу ишдан ҳайратланган бадавлат одам қизиқиб егукликларни олиб келган кишига яқинлашди:
— Сен кимсан, оғайни?
— Мен ҳаммоллик қилиб оиламни боқаман,- деди патнис кўтарган киши.
— Бу одамни танийсанми?
— Йўқ…
— Бу овқатларни ким юборди?
— Ҳеч ким юбормади, мен олиб бордим.
— Унда, танимасанг нега олиб келдинг?
— Хуллас, мен фақир бир одамман. Ҳаммоллик қилиб турмушимни ўтказаман. Бир бой одамнинг юкини ташигандим, у кўпроқ пул берди. Бироз кўпроқ пул топганим учун имкони борида хотини мва болаларимнинг егиси келган маҳсулотларни уйга олиб келдим. Хотиним овқатларни тайёрлар экан, мен ухлаб қолибман. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. Менга шундай марҳамат қилдилар:
"Шу масжидда бир валий бор. У мана шу егуликларнир егиси келди. Уйингдаги таомларни унга олиб боргин, еганича есин. Қолганини сизлар ейсиз. Аллоҳ жалла жаллаҳу сизларга баракот беради. Бу ишинг эвазига сенинг жаннатга киришингга мен кафил бўламан.”
Уйқудан уйғонган заҳотимоқ патнисни бу ерга олиб келдим. Қолганига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз.
Бадавлат одам бу ҳолатдан ҳайратланиб, ҳаммолга ўтинди:
— Бу егуликлар учун қанча пул сарфладинг?
Ҳаммол сарфлаган пулининг миқдорини айтди.
— Сенга харажатларингдан ўн ҳисса ортиқ пул берсам, менга топган савобингнинг бир қисмини берасанми?
— Бўлмайди.
— Йигирма ҳиссасини берайми?
— Бўлмайди
— Эллик ҳисса… йўқ, йўқ, юз баравар берсам-чи?
— Беҳудага оввора бўлма! Нима берсанг ҳам бермайман. Бу ишим эвазига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивассаллам жаннатга киришимга кафил бўлдилар. Бутун дунёни берсанг ҳам, савобимни бермайман! Агар бу савобга сенинг насибанг бўлганида эди, бу иш сенга қисмат қилинарди. Қара, ёнма-ён намоз ўқибсизлару лекин сизнинг бойлигингизга савоб насиб этмабди…


🥀 Унутманг... Кибр ва бадгумонлик савобнинг йўлини тўсади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг


Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа» , деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ ҲАМ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Душанба тонги хайрли бўлсин!
Кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:
🌼Яхшилик эшикларини,
🌼Омонлик эшикларини,
🌼Соғлик эшикларини
🌼Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
🌼Куч-қувват эшикларини,
🌼Дўстлик эшикларини,
🌼Раҳмат эшикларини,
🌼Ризқ эшикларини,
🌼Илм эшикларини
🌼Мағфират эшикларини
🌼Муҳаббат эшикларини
🌼Жаннат эшикларини сиз ва биз  учун очсин!

20 last posts shown.