Тафаккур Аҳли


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sales


- Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
- Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
- Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sales
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дўст...


🔵 Тафаккур Аҳли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рашқ бу иймондандир! Албатта носоғлом рашқ ҳақида эмас бу гап.


🔵 Тафаккур Аҳли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ер остида тинч ётишни истасанг - Ер устида жим юр


🔵 Тафаккур Аҳли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маслаҳат...


🔵 Тафаккур Аҳли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энг қимматлиси бу ИШОНЧ.


Сизга ишонадиганлар борми?


🔵 Тафаккур Аҳли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Умримизни нималар билан ўтказяпмиз.?!


🔵 Тафаккур Аҳли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!


🔵 Тафаккур Аҳли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҚАРЗ...


🔵 Тафаккур Аҳли


АЧИНАРЛИ ХОЛАТ

Хозир ижтимоий тармоқларда турли хазиломус эълонлар тарқаяпти. Бу эълонларда бугунги кунда Қобулда (Афғонистон) уй ижарага берилармуш.

Хой биродар мусулмон, бу қайғули ва ачинарли вазиятда қандай қилиб сенинг қалбингда кулгу ва табассум жой олади? Бошқа мусулмон биродараринга ачинмайсанми? Туғилиб ўсган уйини, она шаҳрини ташлаб кетиш осонми? Бу иш хурсандчилик олиб келадими?

Ахир, Қуръони каримда Аллоҳ ъазза ва жалла айтган-ку:
"إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِخۡوَةࣱ"
(“Албатта, мўминлар биродардирлар”) [Ҳужурот,10].

Мўминларнинг ўзаро биродарлиги ҳақида сўз кетганда туғишган биродарлар маъносидаги “ихватун” калимаси ишлатилган. Бу билан мўминлар худди туғишган ака-укалардек эканликлари таъкидланган (Тафсири Ҳилол).

Хозир бизнинг қўлимиздан фақат дуо қилиш келади холос! Бунинг ўрнига эса кулиб юрибмиз...

Шахсан менинг қалбим бу каби эълонларни тарқатган кишиларни кўриб оғриняпти, йиғлаяпти. Наҳот-ки биз, мусулмонлар шу холатга етиб келдик? Фақат ўзимизни ўйлайдиган бўлдикми? Диндошимизга мусибат келса, бизга келган каби холатда бўлмаймизми? Қалбимиз шунчалик қорайиб кеттими?

Аллоҳ ъазза ва жалла қалбимизни пок ва саломат қилсин! Қорайиб, кўр бўлиб, ўлиб қолишидан Ўзи асрасин!

☝️ @TafakkurAhli


Аввал салом, кейин калом (яъни бошқа гап-сўзлар)

Охирги пайтлар кимдир менга бирор ижтимоий тармоқ орқали биринчи бўлиб ёзса ёки кўчада кетаётганда тўхтатиб биринчи бўлиб мурожаат қилса, на "салом" ё на "яхшимисиз" демай сўз бошлаб кетадиган бўлди.

Бу каби холатлар жуда кўп бўляпти. Ва албатта мен буни ачинарли холат деб биламан. Даб-дурустдан мақсадга ўтиб савол бериш ёки мулоқот бошлаш жуда ғалати кўринар экан. Бу инсон хох таниш бўлсин, хох бегона.

Умуман олиб қараганда, субъектив хулоса пайдо бўлади-ки - бу одобсизликдан, илмсизликдан, кибрдан ва хоказо. Бу биз, мусулмонларга ярашмайдиган хулқ/одоб.

Агар бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсак, салом беришимиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифимиз ҳузурига «Ассалому ъалайкум», (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсак, у жаҳлидан тушади, кеки йўқолади, кўнгли бизга мойиллашади.

Исломда биринчи бўлиб салом бериш суннат унга алик олиш эса фарз. Имом Абдулбар роҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар “Биринчи бўлиб салом бериш суннат, унга алик олиб жавоб қайтариш эса фарздир”, деб Ислом уммати ижмоъ қилганини нақл қилганлар.

Калада ибн Ҳанбал ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺнинг ҳузурларига келиб, изн сўрамасдан ва салом бермасдан кирдим. Шунда Росулуллоҳ ﷺ: «Ортингга қайтиб: “Ассалому ъалайкум, кирсам мумкинми?” деб сўрагин», де­ди­лар (Имом Абу Довуд, Термизий ва Табароний ривояти).

Мана бу ҳадиси шарифдан саломнинг ўрни на­қадар юк­сакли­ги кўриниб турибди. Ва албатта, салом муомалада биринчи эканлигини ҳам билишимиз мумкин.

Бизда яна бир одат пайдо бўлганки, саломни фақат таниганларимиз ва ўзимиздан анча катталарга берадиган бўлдик. Лекин, саломни таниганга ҳам, танимаганга ҳам бериш лозим. Чунки Росулуллоҳ ﷺдан: “Му­сулмоннинг қайси фазилати яхши?” деб сўрашди. У зот: “Қорни очни тўйғазиши ва таниган-танимаганга салом бериши”, деб марҳамат қилдилар (Имом Абу Довуд ривояти). Ёш болаларнинг олдидан ўтишда, уларга салом бериб ўтиш суннатдир. Анас (розияллоҳу анҳу): “Росулуллоҳ ﷺ ёш болалар олдидан ўтганларида уларга салом бериб ўтардилар”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Хулосам шуки, яқинларимиз ва танишларимизда бу холатларни кўрсак, уларга бу биз, мусулмонларда учрамаслиги керак бўлган феъл-атворлигини тушинтиришимиз керак. Биз, мусулмонлар кўп тафаккур қилайлик!

Аллоҳим, мусулмон бандаларингни кибрланишдан сақлагин, ҳақиқий мўмин бўлиб, бир-биримизга муҳаббатли қилгин. Амин!

🔵 Тафаккур Аҳли


Намозга энг гўзалини кийинг!

Масжидга жамоатга борганимда эътибор бердимки, хамма хар хил кийинади. Яни кимдир покиза, янги каби кийим кийиб келади, кимдир эса оддий уй кийимида келади. Баъзилардан хушбўй ҳид таралади, баъзилардан тернинг, боқиладиган хайвонларнинг ҳиди келади. Албатта, хамма шароитидан келиб чиқиб кийинади. Гап унда эмас. Гап ҳақиқатда!

Тасаввуфда шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат деган тушунчалар бор. Мисол учун, мусулмон киши намозида шу намозхоннинг ўзи Аллоҳ ъазза ва жаллани кўриб тургандек, Аллоҳнинг ҳузурида ва “қарши”сида тургандек даражада ҳис-туйғу билан намоз ўқиши эса “ҳақиқат” бўлади.

Агар биз президент, ҳоким ёки бошқа бир катта мансабдор шахснинг олдига ёки бирор мажлис, маросим, тадбирга борадиган бўлсак энг гўзалини, покизасини кийиб, ўзимизга қараб, хушбўйланиб борамиз.

Энди, Аллоҳ билан юзланадиган, намоз вақтида қандай холатда турибмиз? Фарқи йўқ, уйдамизми, дам олиш масканидамизми ёки масжидда. Роббингиз ила бўладиган мулоқот чоғи қандай холатдасиз?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Аъроф сурасида (7/31) «Эй одам болалари! Ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни, тоза либосда бўлингиз)» деб марҳамат қилади (шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ таржималаридан). Шу оятдан келиб чиқиб, намоз ўқимоқчи бўлган одам тоза ва чиройли кийиниши лозимдир.

Аввал яшаб ўтган ва хозирда яшаётган баъзи азизлар ушбу амрга итоат маъносида намоз учун алоҳида гўзал кийим тайёрлаб қўйганлар. Масалан, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит роҳматуллоҳи алайҳ ҳам намоз учун алоҳида 1500 дирҳамлик кийим сотиб олганлар. Улар ҳар таҳажжуд намозидан олдин шундай дер эканлар: "Аллоҳ учун безаниш, инсон учун безанишдан афзалдир".

Бир ўйлаб кўринг, эски уй кийимида, хар хил ёқимсиз хид билан бошқа бир инсонни кўнглини қозона оламизми? Йўқ! Бир оддий инсон олдига, чақирган маросимига қандай борамиз-у, Аллоҳ билан юзланганда қай ахволдамиз? Шу ишимиз билан қандай қилиб Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўламиз?

Албатта, хаммада ҳам шароит бир хил эмас. Лекин шароити йўқ одамнинг уйида ҳам бирор маросим учун кийими бор. Имконингиз бўлса - энг чиройли ва қиммат, бўлмаса - арзонидан янги кийим ва атир/мушк харид қилинг, фақат намоз учун, Аллоҳ билан мулофот учун деб ажратиб қўйинг ва зийнатланиб юринг. Ва албатта, сиздан келаётган хидга ҳам ахамият беринг. Бадбўй ҳид нафақат инсонларга, балким фаришталарга ҳам озор беради! Бошқаларга озор беришлик билан Аллоҳ ъазза ва жалланинг муҳаббатини топамизми?

Ёдда тутинг, зийнатланиш Аллоҳ учундир, инсон учун эмас! Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало барчамизни риёдан сақласин!

Хуллас, тафаккур қилинг!

🔵 Тафаккур Аҳли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сотилади #боғ
БОҒ

🔹1 гектардан ошиқроқ
🔹1 хона уй
🔹Бедапоя ва Тераклари, турли мевали дарахтлари бор
🔹қудуқ суви чиқарилган
🔹хужжати жойида, умрбодлик

💵 180млн сўм, келишамиз
📮 #Тошбулоқ тумани, Тепақўрғон светофоридан Гулдиров йўлига тушганда

📞 +998905536226

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA


#сотилади #ер
ЕР

🔹10 сотих
🔹5 йиллик 80 туп Бодом ва Шафтоли бор
🔹икки томони йўл
🔹ахоли ичида
🔹атрофи девор билан ўралган
🔹сув ва свет келган
🔸яшаш учун берилган

💵 10'000 $
📮 #Тўрақўрғон тумани, янги Хюндай заводи қурилишидан 500м ўтиб ўнга бурилади, Гўзалобод махалласида

📞

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA


#сотилади #ер
ЕР

🔸4 сотих
🔸сув ва свет келган


💵 14'000 $
📮 #Наманган #ЧортоқЙўли , Машхур кўча, Толли тагида. Катта йўлдан 200м ичкарида

📞 +998993455800

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA


#сотилади #ер
Қуруқ ЕР

🔸4 сотихдан 2та, ёнма-ён
🔸хужжати жойида


💵 7'900$ дан
📮 #Наманган #ЯнгиХаёт , Орзу, 84-мактаб орқасида. Катта йўлдан 200м ичкарида.

📞 сотилди

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сотилади #квартира
КВАРТИРА

🔸1 хонани 2 хона қилинган (51m²)
🔸2-чи қават, 6 қаватли дом
🔸КОРОБКА холатида, сувоқ бўлган, электр кабеллар тортилган
🔸лифт бор


Кредити йўқ!

💵 18'000 $

📮 #Наманган #Вокзал , «Техно Парк» савдо мажмуаси тепаси

📞 +998909297502

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ижара #ижарага
#аренда #арендага
КВАРТИРА ИЖАРАГА берилади

🔸4 хонали
🔸2-чи қават, 4 қаватли дом
🔸ремонт бўлган


❗️Фақат ОИЛАЛИлар учун!

💵 ойига 1,5 млн сўмдан

📮 #Наманган #Бобуршох кўча, марказий туғруқхона (роддом) ёнида

📞 +998994787744

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA


#ижара #ижарага
#аренда #арендага
ЖОЙ ИЖАРАГА берилади

🔸200m² дан 900m² гача
🔸омбор ёки ишлаб чиқариш учун
🔸фуралар бемалол кира олади


💵 бир ойга 3млн дан 18млн сўм гача
📮 #Наманган #Марғилон кўча, АРЗ-15 авторемонт заводи ичида. Фуқаролик суди ва «Олвализор» тўйхонаси ёнида
📩 телеграм @A012a

📞 +998945050006

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA


#сотилади #участка
УЧАСТКА

🔸4 сотих
🔸4 хона + хаммом ва туалет


💵 25'000 $
📮 #Наманган #ЯнгиХаёт , Орзу, эски коттедж тепасида. Президент дачадан юқорига кўтарилганда ўнг томондаги 4-кўча, катта йўлдан 200м

📞 +998939275105

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сотилади #ер
ЕР

🔸6 сотих
🔸5 хонага бетон қуйилган ертўлага мўлжаллаб


💵 7'000 $
📮 #Наманган #ҚизилКўприк , Ўрикзор махалла, катта каналдан 400м кирилади

📞 +998913554765
📞 +998990054783

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGiHE2TYJzlCHSSpA

20 last posts shown.