📌Сукут сизга ёрдам беради.
☄️Сизнинг энергияга тўлишингизга ва куч йиғишингизга бироз жим туриш ҳам ёрдам беради.
Бир неча дақиқалик сукут сизнинг уйғунлик ва ички мувозанат ҳолатига қайтишингиз учун жуда фойдали.
⠀
☄️Севимли ўриндиғингизда, диванда, тўшакда ўтириб олинг, қайси ўриндиқни танлашингиздан қатъий назар, асосийси тинч ва қулай жойлашган бўлишингиз керак.
Сиз чироқни ёки хушбўй шамларни ёқиб қўйишингиз мумкин.
‼️Муҳим қоидани ёдда сақланг. Дам олиш - бу дугонангиз билан суҳбатлашиш ёки севимли телевизион шоу дастурингизни томоша қилиш дегани эмас. Сизда бу пайтда ҳеч қандай гаджет бўлмаслиги керак. Ўзингизни бўш қўйинг. Бир неча дақиқага холос. Шу вақт ичида сиз яна энергияга тўласиз. Бор йўғи бир неча дақиқа сукут сақланг⏳
💥Ушбу дам олиш лаҳзаларидан ва шу ҳолатингиздан завқланинг, уни танангизнинг ҳар бир ҳужайрасига сингдиринг.
Дам олиш учун ҳар куни вақт ажратинг. 5-10 дақиқани ҳар доим топиш мумкин, шундай эмасми?
✔️Бугунги кун аффирмациялари билан танишинг:
👌Мен ўз ички мувозанатимни сақлай оламан
👌Мен ўзимга керакли вақтда ўзим учун вақт ажрата оламан
👌Мен энергияни тиклаш қандай бўлишини биламан
👌Мен ҳар бир лаҳзадан унумли фойдалана оламан
Юқоридаги аффирмацияларни қабул қиласизми? Бу энергияни тиклаш услуби сизга ёқдими?
@NASIBA_YULDASHEVA@tafakkur_uz@soglom_turmush_tarzii99-086-56-50