ИНСОНЛАР ВА БУЮМЛАРОдатда бошқа инсонни ўзингизга маъқул бир нимага айлантириб бўлмаслиги туфайли одамлар бир-бирларига меҳр қўймай қўяқоладилар. Ўрнига буюмларга қўнгил қўядилар. Шундай қилиш уларга беҳатаррок кўринади.
Ўзингизни кузатиб кўринг: буюмларни яхши кўрасизми? Демак, сиз ўзингизнинг ким эканингизни буткул унутгансиз, Борлиқда Худо мавжудлигини ҳам унутгансиз. Ва бу туришда сиз асло Худо билан бирликка кела олмайсиз.Миллионлаб одамлар умр буйи фақат буюм тўплаш билан машғул бўладилар, янгидан янги нарсаларни олганлари олган. Натижа улар буюмларни эмас, буюмлар уларни бошқара бошлашади. Бу эса инсон тушиши мумкин бўлган энг тубан ҳолатдир...
Буюмлар сизга ишончли, яхши таянч бўладигандай кўринади, муайян вақт шундай бўлади ҳам. Буюмлар ўзларига ишонишни (эътиқодни) талаб ҳам қилишмайди, алдашмайди ҳам. Шунчаки очиқ кўриниб туришади. Уларнинг борликлари ва қандайликларини исботлашнинг ҳам хожат йўқ, ишлашлари ҳам ишончли.
Буюм эмас бўлган одамлар эса, ўзларининг "нимадир эмас"ликлари (номуайянликлари) туфайли, ҳозирги даврда айниқса, жиддий ҳавфу ҳатарлар қуршовида қолаётганга ўхшашади. Аҳир бу буюм эмасни (руҳиятни) ушлаб бўлмаса, кўриб бўлмаса, эшитиб бўлмаса, ҳеч бир сезги органи у ҳақида ҳечнима билдирмаса... . Фақат юракдан ҳис этиш мумкинлиги ҳисобга олмаганда борлигини ҳам билиб бўлмаса...
Буюм эмас инсоннинг борлигини ҳис этмок учун чуқур диққат-эътибор, эъзоз, икром, меҳр, масъулият, фидойилик керак.
Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ❄️