Орадан бир неча ой ўтгач, бошқа хонадондан совчи келди. Йигит ҳам, унинг оиласи ҳам Собир акага маъқул тушди. Йигит ва қиз учрашишди. Фотиҳа куни белгилангач, Мафтунани ота-онаси Москвадан қайтишди. Она қизининг паришонхотир юрганини кўриб, кўнглига қўл солди.
- Нима бўлди, қизим? Кайфиятинг йўқ. Тинчликми?
- Ойижон, Анвар акам жуда яхши йигит. Нега йўқ дедиларингиз? Сизларга ёққан бола менга сира ёқмади. У билан қандай яшайман? Илтимос, тўйни қайтаринглар. Мен бу йигитга турмушга чиқишни истамайман. Мен Анвар акамни яхши кўраман, - Мафтуна бошини эгиб йиғлади.
Мастура опа қизидан бундай гапни кутмагани учун ғазаби қўзиди. Қизига тарсаки туширганини сезмай қолди.
- Ўчир, овозингни одобсиз қиз! Мен сени шундай тарбия қилганманми? Наслу насаби номаълум йигитни бошингга урасанми? Севги тўйдан кейин пайдо бўлади. Иккинчи марта Анварни тилингга олма, ахмоқ қиз. Баҳодирни оиласи ҳамма ҳавас қилгулик. Қандай ибратли оилага келин бўлаётганингни билганингда эди... Қизлар орзу қилади Баҳодирдай йигитни... Йиғиштир дийдиёни. Даданг эшитсалар бу гапингни нақ ўлдирадилар-а...
Мафтуна тақдирига тан берди. Данғиллама тўй ҳам бўлиб ўтди. Баҳодир дарҳақиқат ҳавас қилгулик йигит эди. Ҳовли-жой, машина... Ҳаммаси рисоладагидек. Дугоналари унинг бахтига ҳавас қилишди.
Мафтунанинг никоҳ тўйини ўтказишгач, орадан ўн кун ўтди. Собир ака ва Мастура опа самолётга билет олиб, яна Москвага учиб кетишди. Чунки вақтида етиб боришмаса, иш жойлари ва ижара уйларидан мосуво бўлишади.
Яна ўн кундан кейин эса эрталаб ишга отланаётган эр-хотинни уйидан бўлган қўнғироқ ва нохуш хабар гангитиб қўйди.
- Ойи, тез қайтиб келинглар. Мафтуна куёв уйидан қочиб кетибди. Уйимизга милиция ходимлари, маҳалла одамлари, қудалар келишган. Важоҳатлари жуда ёмон. Илтимос, тез етиб келинглар, - бу ўғли Маҳмуджонни овози эди.
Эр-хотин ҳамма ишни чеккага суриб, зудлик билан яна билет сотиб олишди. Ватанга, уйларига етиб келгунча уларни хаёлидан нелар ўтди фақат Аллоҳгагина аён.
Ҳовлиларида, маҳалла кўйда бўлган можаро, гап сўзлар, ҳақорату лаънатлар... Буларни тасвирлашга қалам ожизлик қилади. Куёв томон " тўй харажатимизни қоплайсизлар, маънавий зарар тўлайсизлар" деб ота-онани шармандаю шармисор қилишди. Ота эса ҳаммани олдида қочиб кетган қизини оқ қилди, қарғади, дуойи бад қилди. " Шундай беору беномус қизни тарбия килган сенга ҳам лаънат" деб хотинини уйидан ҳайдаб чиқарди. Мафтунанинг эса ўша севган йигити Анвар билан қочиб кетгани маълум бўлди...
Ҳурматли дўстлар! Бу аччиқ воқеани ёзишдан мақсад, яна бир бор оналаримизни ҳушёрликка чорлашдир. Қизларимизга инсоф сўрашдир. Бу кунни ҳатто душманимизга раво кўрмаймиз. Бу юзи қароликни ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Бу иснод Мафтунани етти авлодига етиб ортади. Умидлари пучга чиққан куёв Баҳодир яна уйланар, бахтли бўлар, ин шаа Аллоҳ. Лекин Мафтуна бахтли бўла оладими? Отаси оқ қилган, қарғаган қизга Анвар энди уйланадими? Буни фақат Яратган Эгам билади, вақт кўрсатади.