Forward from: ANDIJON KADASTR
#rasmiy_munosabat
АНДИЖОН ШАҲАР КАДАСТРИНИНГ БЎЛИМ БОШЛИҒИ "УШЛАНДИ" ХАБАРИГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Андижон вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шахар филиали ер тузиш бўлими бошлиғи Бобакулов Камолиддин Абдусаматович 2014 йилдан буён шу кунга қадар кадастр сохасида бир қанча лавозимларда фаолият юритиб келаётган эди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан К.Бобақулов фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинглиги қайд этилган.
Лекин аслида эса К.Бобоқулов фуқаро З.Д.ни бино-иншоотларига АРТ лойихасини қурилиш бўлимидаги танишлари орқали хал этиб беришни вада қилиб, келишилган пул маблағини олаётган вақтда хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий даллилар билан қўлга олинган.
Хозирда ушбу холат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
__________________________________________________________________
Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан бир неча бор огохлантиришларга қарамасдан нафсини жиловлай олмаган, сохани нуфузини ўйламаган ходимлар томонидан шундай коррупцион холатларга йўл қўйишмоқда.
Юқоридаги каби огохлантиришларга қарамасдан Корхонанинг Андижон шахар филиалида коррупияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини етарлича олиб бормаганлиги, ходимларни назоратини сусайтириб юборганлиги учун вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонасининг тегишли буйруғига асосан филиал раҳбари Қ.Шариповга интизомий жазо чораси қўлланилди
Шунингдек, филиалнинг ер тузиш бўлим бошлиғи К.Бобокулов ҳамда топография бўлим бошлиғи Д.Умурзоков билан корхона ўртасида тузилган мехнат шартномаси жорий йилнинг 3 июнь кунидан бекор қилинди.