Forward from: ANDIJON KADASTR
Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерлар фаолияти янада кенгайтирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 7 май куни Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўтказилган видеоселектор йиғилишида Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳудудларда аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва оилаларни камбағалликдан чиқариш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун учта йўналиш – саноатни ривожлантириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, хизмат кўрсатишни яхшилаш, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Андижон вилояти Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерларни фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 100 гектар ерга интенсив балиқ етиштириш ишларини бошлаб юборилди.
Дастлабки иш жараёнлари балиқчилик кластерларини ташкил қилиш учун мўлжалланган лойиҳалар билан танишди. Улуғнор туманида мавжуд ерлар ҳолати ўрганилиб, белгиланган ҳудудлар ажратилди. Ушбу майдонни балиқчиликка мослаштириш, сув чиқариш ва электр тармоғини тортиб келиш мақсадида симёғочлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Белгиланган мақсадли ишлар натижасида ҳудуддаги аҳолини иш билан таъминлаш ва оилалар камбағалликдан чиқариш асосий мақсад қилиб олинган.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram