Адолат Сдп Сурхондарё вилояти


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Каналимиз максади Адолат СДП вилоят кенгаши фаолиятини ёритишдан иборат.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг шаҳар ва туманлар Кенгашлари вакиллари ҳамда фаоллари томонидан партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида вилоятнинг барча туманлари маҳаллаларида ва БПТларда мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш орқали маҳаллалар фуқароларининг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган сиёсий ўқувлар ташкил этилди. Худди шундай сиёсий ўқувлардан бири Термиз туман Кенгаши томонидан тумандаги “Келажак” МФЙда бўлиб ўтди
Каналга уланиш:
https://t.me/surxon_adolat


Forward from: "ТАФСИЛОТ" ГАЗЕТАСИ I Расмий канал
“Адолат” социал демократик партияси-30 ёшда

"АДОЛАТ" партиясининг фаол жонкуяри, фидоийси, Сизни юртимизнинг сиёсий майдонида ўзининг халқчил ғоялари билан ўз ўрни ва обрўсига эга бўлиб келаётган партиянинг ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
Сизнинг партия ривожи, юрт равнақи йўлида олиб бораётган машаққатли меҳнатларингизнинг қадрли эканлигини эътироф этамиз.
Келгуси фаолиятингизда ҳам партия ғояларини халқ орасида янада танилувчанлигини оширишда фаол бўлишда Сизга куч-қувват тилаймиз.

Байрам муборак бўлсин!!!

Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram| Facebook | YouTube | Instagram.


Халқ депутатлари Денов туман кенгаши депутати А.Йулдошев ташаббуси билан тумандаги “Гулистон” ва “Меҳр- оқибат” маҳаллаларида "Хотин- қизларни зўравонликдан ҳимоялаш" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари, туман ИИБ ходимлари, маҳалла еттилиги ходимлари, МФЙлар ходимлари ва фуқаролари қатнашдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилишда Республикада олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтишди. Хотин-қизларни муаммолари тингланиб ҳуқуқлари тўғрисида тушунчалар берилди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat


Forward from: Robaxon Maxmudova
#Табрик

Қадрли партиядошлар, ҳурматли фаоллар ва партиямизга хайрихоҳ дўстлар!

Барчангизни жонажон партиямиз – Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ташкил этилганининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Ўтган 30 йил давомида партиямиз Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, республикамизда демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қурилишини такомиллаштириш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида салмоқли ютуқларга эришди. Бу муваффақиятларда партиямиз фаолларининг бирдамлиги, ташаббускорлиги ва фидойилиги муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда миллиондан ортиқ аъзоларимиз — партиямиз таянчи, ғояларимизни амалга оширишдаги энг муҳим кучимиздир.

Шу ўринда партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларига, партия Сиёсий Кенгаши аъзоларига, партиямизнинг асосини ташкил этувчи бўғин — бошланғич партия ташкилотларидан бошлаб, туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари ва Марказий аппаратда фидойилик билан меҳнат қилаётган партия ходимларига, шунингдек, бир миллион бир юз минг нафардан зиёд адолатпарвар электоратимизга чуқур миннатдорлигимни билдираман!

Партиямизнинг бугунги нуфузи, салоҳияти – бу, энг аввало, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз ва фидойилигингиз самарасидир.

Бугун ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача фахр, адолатни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва фаровонлик йўлида мамлакатимиз тараққиёти учун янада кўпроқ хизмат қилиш мақсади мужассам. Ушбу эзгу мақсад йўлида ҳар биримиз бор имкониятимизни сафарбар этишимизга, халқимиз ишончига муносиб бўлишимизга ишонаман.

Қадрли партиядошлар!

Шундай файзиёб кунда барчангизни яна бир бор қутлаб, Ватанимизга тинчлик, хонадонларингизга тотувлик, келгуси фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Адолат доим ҳамроҳингиз бўлсин!

Байрам муборак, азизлар!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганига 30 йил тўлди!

Бундан 30 йил муқаддам, 1995 йил 18 февраль куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг таъсис Қурултойида Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, Республикада демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда сиёсий партия тузиш юзасидан қарор қабул қилинган эди.

Ўтган ўттиз йилликда жамиятимизда адолат тантанаси учун курашаётган “Адолат” социал-демократик партияси, унинг депутатлик корпуси ҳамда бир миллион бир юз мингдан ортиқ аъзолари "Адолат ҳар бир инсон учун!", "Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!" каби кўплаб ҳаётбахш ғоялар ижроси йўлида хизмат қилиб келмоқда.

Бугунги шодиёна, партиямиз ташкил топганлигининг 30 йиллиги билан барча партиядошларимизни ҳамда партиямиз хайрихоҳларини самимий муборакбод этамиз!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Фракция_йиғилиши

Одил судлов самарадорлиги таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси йиғилишида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда ижро иши юритиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Адолат_30_ёшда
#Наманган_вилоят_Кенгаши

"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси Исроилжон Жўраевнинг "Адолат"нинг шонли йўли cарлавҳаси остидаги мақоласи "Наманган ҳақиқати" газетасининг 13-сонида чоп этилди.

Мазкур мақолада, адолат, тенглик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги партиямизнинг тарихий ютуқлари ва келажакдаги мақсадлари ҳақида сўз боради. Исроилжон Жўраев партиянинг 30 йиллик йўли давомида эришган ютуқларини ва жамиятни янада ривожлантириш учун амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритиб, адолатнинг асл мақсадларини англатиб ўтган.


Батафсил бу ерда ўқинг

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Адолат_30_ёшда
#Адолат_газетаси

АДОЛАТ ҲАМИША ҳамроҳимиз бўлсин!


Бундан 30 йил аввал Ватанимиз сиёсий саҳнасида “Адолат” аталмиш, номи ўзига хос ва мос сиё­сий куч пайдо бўлган эди. Партия ўтган йиллар мобайнида самарали, сермазмун фаолият юритиб келганига ҳаммамиз шоҳидмиз. Энг аҳамиятли жиҳати эса, биз, ҳаммамиз мана шу жараённинг ҳам бевосита, ҳам билвосита иштирокчиларимиз.

Партия ташкил этилишининг асос­чилари бўлган Ташаббускор гуруҳ ўзаги йирик жамоат арбоблари – “Халқ сўзи” газетаси бош муҳаррири Анвар Жўрабоев, Тошкент давлат университетининг ректори, академик Тўхтамурод Жўраев, Андижон давлат университети ректори, профессор Акмал Қосимов, Тошкент давлат юридик ин­с­­­титути ректори, профессор Ҳалимбой Бобо­ев, 1-Тошкент давлат тиббиёт институти ректори, академик Турғунпўлат Даминов, Олий Кенгаш депутати Улуғбек Дониёров, Тошкент давлат техника университети проректори, профессор Содиқжон Қосимовлардан иборат бўлган.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Икки буюк сиймога эҳтиром

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати биносида буюк шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, бебаҳо ижодий мерос соҳиби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан «Икки буюк сиймога эҳтиром» номли адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда адабиётшунос олимлар, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти масъул ходимлари, партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, партия Марказий аппарати ходимлари ҳамда ZOOM платформаси орқали партиянинг ҳудудий кенгашлари вакиллари, шунингдек, «Ёш адолатчилар», «Аёллар қаноти» ҳамда «Ёшлар парламенти» аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, буюк шоир, давлат ва жамоат арбоби, миллий маданият ва тараққиётнинг муҳим шахслари ҳисобланмиш Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодини ўрганиш, уларнинг асарларидаги инсонпарварлик, адолатпарварлик ғояларини фуқароларимиз ўртасида оммалаштириш ҳамда уларни ўсиб келаётган авлодларга ўргатиш орқали ёшларда эл-юртга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ҳисини шакллантириш саналади.


Дастлаб, тадбирни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов очиб берар экан, бу тарихий шахслар нафақат ўз даврида, балки бутун инсоният тамаддунида ўчмас из қолдиргани, маънавиятимиз ривожи учун мустаҳкам пойдевор яратгани хусусида алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, “Адолат” социал-демократик партияси ўз фаолиятида айнан ана шундай буюк шахслар меросига таяниб, жамиятда адолат, маърифат ва тараққиёт ғояларини қарор топтиришга интилиши таъкидланди.

Тадбир давомида Қарши давлат техника университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Муртазаев Аброр Одилович Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ўзига хос ва ноёб услуби ҳамда кенг маъноси билан юксак маданий мерос қолдиргани борасида сўз юритди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Зоҳида Муқимова Алишер Навоий ижоди ўзининг тил ва услубан бойлиги, инсоний туйғуларни мукаммал ифодалашдаги юксак маҳорати билан ажралиб туришини таъкидлади. Навоий шеъриятида тасаввуф, маърифат, адолат, муҳаббат, ва ахлоқий қадриятлар кўп бора такрорланиши алоҳида эътироф этилди.


Тадбир якунида партия фаоллари, масъуллар ва мутахассислар бу икки буюк сиймоларимиз асарларини фуқароларимиз қолаверса, етишиб келаётган ёш авлод ўртасида оммалаштириш ишларида ташаббускор бўлишга келишиб олишди.


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Сурхондарёлик ёшлар билан адабий-маърифий учрашув бўлиб ўтди

“Адолат” СДПнинг Шўрчи туман Кенгаши раиси Ўрол Шерхоновни нафақат сурхондарёликлар, балки пойтахтимизда таълим олаётган минглаб талаба-ёшлар ҳам яхши танишади. Боиси, фаолимиз Шўрчи туманида партия лойиҳаларини самарали амалга ошириш, ғояларимизни аҳоли ўртасида оммалаштириш ва партия аъзолари сафини кенгайтиришда фаоллардан ҳисобланади. Шу билан бирга, ташаббускор партиядошимиз пойтахтда таълим олаётган сурхондарёлик ёшлар билан ҳам доимий ҳамкорликда иш олиб боради, улар билан учрашувлар ташкил қилиб, ёшларнинг таълимидан хабардор бўлиш ва соҳасида етук мутахассис бўлиб етишишларига ҳам ҳисса қўшиб келади.

Фаолимизнинг ушбу эзгу ташаббуси натижасида минглаб ёшлар билан суҳбатлар, учрашувлар ўтказилиб, уларга керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Айниқса, Ўрол Шерхоновнинг ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишдаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ. Зеро, китоб ўқиш ёшларни нафақат билимли қилади, балки ҳаётда муҳим кўникмаларни эгаллашига хизмат қилади. Бу албатта, ёшларни катта ҳаётга тайёрлашда, уларни маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.


Фаолимиз ташаббуси билан Тошкентдаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган сурхондарёлик талаба-ёшлар “Адолат” СДП Марказий аппаратида жам бўлдилар.

Бу галги учрашув адолатли шоҳ ҳамда буюк шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўзига хос адабий учрашувга айланди. Мулоқотда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев иштирок этиб, ўзбек халқининг буюк фарзанди инсоният тарихида ҳам ижодий, ҳам сиёсий соҳаларда бирдек самарали фаолият олиб боргани, серқирра шахс сифатида ўчмас из қолдиргани ҳақида сўз юритди.


Жараёнда иштирокчилар буюк аждодимиз ижодидан ғазаллар ўқиб, уларнинг жозибаси, маънавий аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар. Кўтаринки руҳда ўтган учрашув якунида Ўрол Шерхонов талабаларга юздан ортиқ турли мавзудаги бадиий ва илмий адабиётлар улашди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube

10 last posts shown.