Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТИШЛАРНИ СОҒЛОМ АСРАШ ҲАМДА КАРИЕСНИ ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Инсон саломатлигида тишларнинг соғлом бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мавзунинг долзарблигини инобатга олиб, Тошкент давлат стоматология институти доценти, тиббиёт фанлари доктори Саодат Юсупалиходжаева билан тишларни тўғри парваришлаш ва даволаш ҳақида суҳбатлашдик (1-қисм).
– Соғлом тишлар инсон организми, умуман, саломатлигида қанчалик муҳим ўрин тутади?
– Соғлом тишлар, аввало, организм саломатлигидан дарак берувчи белги ҳисобланади. Тишлар чайнов жараёнининг бошланғич бўғини ҳисобланиб, сўлак ферментлари ёрдамида овқат луқмасини ҳазм жараёни учун тайёрлаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Соғлом, тишлар инсонга ҳусн ва чиройли табассум ҳадя этади.
– Тишларни соғлом асраш, имкон қадар касалликка чалинтирмаслик учун қандай тавсиялар берган бўлардингиз?
– Тишларни соғлом ва узоқ вақт сақланиши, аввало, оғиз бўшлиғи гигиенаси қоидаларига тўлиқ ва доимий равишда эътибор беришга боғлиқ. Шунингдек, йилда 2 маротаба стоматолог шифокор назорат кўригидан ўтиш тавсия этилади.
Бундан ташқари, бу борада тарғибот ишларини даставвал педагоглар, тарбиячилар ҳамда тиббиёт ходимларини жалб қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Болалар жамоасида ишлайдиган ушбу ходимлар кейинчалик санитария ва профилактика ишларни олиб боришда стоматолог шифокорнинг асосий ёрдамчиларига айланади. Тарғибот жараёнида ота-оналар билан учрашиб, уларга касалликларнинг олдини олиш мумкинлиги ва унинг аҳамияти жуда катталигини тушунтириш, тиш ва милк касалликларини олдининг олиш учун тиш пасталари ва малҳамлар ёрдамида мунтазам ювиб туриш қанчалик муҳимлигини уқтириш лозим.
– Тиш касалликлари орасида кариес аҳоли орасида жуда кенг тарқалган. Ушбу касаллик қандай келиб чиқади, уни даволаш ва профилактикаси ҳақида батафсил гапириб берсангиз?
– Тиш кариесининг юзага келиши бир канча омилларга боғлиқ. Жумладан, оғиз бўшлиғи гигиенасининг пастлиги, сўлак қовушқоқлигининг ортиши, овқатланиш таркиби ва тартибига, иқлим ва географик шароитлар, ёндош касалликларнинг мавжудлиги асосий омиллардан ҳисобланади.
Даволаш маҳаллий, яъни шифокор стоматолог қабулига мурожаат этган ҳолда тиш нуқсонини пломбалаш орқали ва умумий организмни носпецифик резистентлигини ошириш, сўлак безлар фаолиятини стимуллаш, овқатланиш рационини меъёрлаштириш орқали амалга оширилади.
Жумладан, минерал тузлар етишмовчилигини тиклаш мақсадида, беморларга калций препаратлари тавсия этилади. Глицерофосфат (глюконат), лактат, калций пантотенат 0,5 г. микдорда, фтор (фторид) флюорат натрий 1 мг. бир кунда 2 маротаба, 2-3 ой ичида ичиш тавсия этилади.
Оғиз бўшлиғида муҳитни тиклаш учун ўтлардан тайёрланган, шифобахш ичимликларни илиқ дамлама шаклида 30 мл.дан бир кунда 3-4 маротаба 1-2 ой мобайнида ичиш тавсия этилади.
Кариес касаллигини даволаш ва олдини олишда парҳез ва тўғри овқатланиш муҳим ўрин тутади. Бир кунлик овқатланиш таркибида оқсил, ёғ ва углеводлар меъёрида бўлиши керак. Овқатланиш озуқалари таркибида калций (сут, пишлоқ, творог, тухум, ёнғоқлар, гўшт, сабзавотлар), фтор (чой, салатлар, минерал сувлар), фосфор (балиқ, гўшт, ловия, лaвлаги, олча, ўрик, гилос, шафтоли) бўлиши мақсадга мувофиқ.
Оғир соматик касаллиги ва баъзи дори воситаларга аллергияси бор беморларда парҳез терапия кариесни профилактика ва даволаш воситаси бўлиб ҳисобланади. Беморлар яхши ёдда тутишлари лозимки, тишларда озуқалар қолдиғи қолмаслиги учун тиш тозалаш чўткаси қаттиқ бўлиши ва мева-сабзавотларни доимий истеъмол қилиш тавсия этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Вазирлик расмий канали — @ssvuz