Сардор СУВОНҚУЛОВ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


ЎзЛиДеП Яшнобод туман Кенгаши депутати. Депутатлик фаолияти ва бошқа турли соҳаларга доир янгиликлар

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🟢 Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

📌@ssuvonkulov


🟢 Президент қарори билан Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети иш бошлайди.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга кирган етакчи Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟢 Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминовнинг айтишича, 2025 йилда аҳоли хонадонлари, кичик тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектлари энергия истеъмолининг камида 40 фоизи муқобил энергия манбалари - қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ўрнатиш ҳисобидан қопланади.


Forward from: davletovuz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Халқаро таълим куни арафасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, ИҲТТ, Жаҳон банки ва бошқа ташқилотлар вакиллари билан учрашув ўтказди. Маълум қилинишича, мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар – инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама қилинган.


🟢 Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, "дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда.


🟢 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37,5 миллиондан ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 543 167 кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20 январь ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган.

📌@ssuvonkulov


Кўпчилик яхши билади амалдаги қонунларда сотувчилар томонидан жисмоний шахс бўлган истеъмолчиларга товарларни келишилган муддатларда етказиб бермаганлик учун жавобгарлик мавжуд эмас.

Бу эса табиийки амалдаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни тақозо этмоқда.

Айни пайтда қизғин давом этаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Маълум бўлишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига жорий йил ўтган даври мобайнида олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳақида 1 470 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қилиш имконияти чекланган.

Шу мақсадда юқоридаги қонун лойиҳасига эҳтиёж сезилди.

📌@ssuvonkulov


Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266-(Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-(Хавф остида қолдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш усулини ўйлаб топишди.

Мазкур лойиҳа Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб деб топилган.

Абу-Дабида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мукофотни ўқувчиларга Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширган.




Имкон топдим дегунча, сайловчилар билан учрашишга ошиқаман. Бугун ҳам фаоллар билан куннинг асосий қисмини “Парвоз” МФЙ биносида аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга ечим топишга бағишладик.

10 дан ортиқ масала тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш орқали жойида ҳал этилди. Хусусан, бир фуқаромизнинг саломатлигини тиклаш бўйича белгиланган жарроҳлик амалиётини ўтказишда хомийларни жалб қилган ҳолда моддий ёрдам кўрсатилди. Яна бир муроажатчининг иш жойига қайта тиклаш бўйича талаби қондирилди.

Бир нечта фуқароларнинг коммунал хўжалик билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши таъминланди.
Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

📌@ssuvonkulov


🟢 1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади

Бу ҳукуматнинг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.


Электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда.

Шунингдек, бундай маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутиляпти.


«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида айрим поездлар чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди.

Нархларнинг ўсиши қуйидагича бўлади:

➖юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди: эконом-класс чипталари — 20 фоизга, ВИП ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга;

➖«Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездлари — 30 фоизга.

Шундай қилиб, «Афросиёб» учун чипталар нархи:


Тошкент — Самарқанд:
Эконом — 294 минг сўм;
Бизнес — 450 минг сўм;
ВИП — 619 минг сўм.

Тошкент — Қарши:
Эконом — 406 минг сўм;
Бизнес — 634 минг сўм;
ВИП — 854 минг сўм.

Тошкент — Бухоро:
Эконом — 484 минг сўм;
Бизнес — 751 минг сўм;
ВИП — 994 минг сўм.


✏️ Ўзбекистонда 1 январдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

📝 Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 январдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.

👉🏻 Батафсил




🟢 Алишер Навоий номидаги Академик катта театри майдони ёнида байрам муносабати билан ярмарка ташкил қилинди.

Ушбу савдо ярмаркаси ҳудудида Янги йил арчаси ўрнатилди. Бу ерга келиб кичик овқатланиш шохобчаларида ҳордиқ чиқаришингиз ҳам мумкин.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди


🟢 Яна саноқли кунлардан кейин 2024 йил билан хайрлашамиз. Янги йил олдидан болажонларга қувонч улашиш, меҳр ва эьтиборга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш мақсадида “Парвоз” МФЙдаги 40 га яқин оилаларга ташриф буюрдик. Болажонларга байрам совғаси ва оилаларга турли озиқ-овқат маҳсулотларини бердик.

Хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш инсоний бурчимиздир.

📌@ssuvonkulov

19 last posts shown.