Forward from: Savdo-sanoat palatasi
Тошкентда "UzBuild 2025" Халқаро қурилиш кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
🔴 Пойтахтдаги Ўзэкспомарказ ва CAEx Uzbekistan
павилонлари дунёнинг 21 мамлакатидан келган қурилиш соҳаси ишлаб чиқарувчиларига мезбонлик қилмоқда.
Кўргазма қурилиш жараёнининг бутун занжирини — лойиҳалашдан интерьер дизайнигача намойиш этмоқда. Тадбирда қурилиш материаллари, замонавий технологиялар, муҳандислик тизимлари, архитектура ва дизайнга оид энг сўнгги ишланмалар тақдим этилмоқда.
✔️ Кўргазманинг очилишига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳам ташриф буюриб, павильонларни кўздан кечирди.
У тадбир иштирокчилари билан мулоқот қилиб, қурилиш соҳасидаги инновациялар ва янги технологияларни ўрганиш, маҳаллий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг аҳамиятига алоҳида урғу берди.
Кўргазма доирасида B2B учрашувлар ўтказилиб, уларда мутахассислар ва тадбиркорлар ўзаро тажриба алмашиш, янги технологиялар ҳамда инновацион ечимларни муҳокама қилиш имконига эга бўлмоқда.
Кўргазма 27 февраль кунига қадар давом этади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube