Моҳият шундаки, Қатар ҳужумдагина яхшироқ жамоа. Агар ҳимояда яхши бўлганида, паст бўйли Аббос иккита голни бош билан урмасди.
Талаб шундаки, кўпроқ гол уриш учун ўйнаш керак. Ғалаба шунда биз томонда бўларди. Эрон ҳам биринчи гол ўтказган ва бунга 4 та билан жавоб берган. 2:1 пайти тўхтаб қолмаган.
Кўрдикки, босим рақибни шок ҳолатига туширди. Бобир Адбихолиқовда юзага келган вазият, Машарипов жарима майдонида йиқилган ҳолат ва гол урилган вазиятлар. Агар рақиб ҳимояланганда ҳаддан зиёд кучсиз бўлса, бундан нега фойдаланмаслигимиз керак?
Рақиб чуқур ҳимояда ўйнаган ҳолатда қарши ҳужумга ўтган пайт улардаги топ ижрочилар ўртасида ҳам боғламлар ишламади. Фойдасиз диоганаллар билан ҳужумлар тугайверди. Қизиқарли ва яхши ўйин. Ёмон ва аламли мағлубият.
Футбол шунақа, гол уришинг ва шу ишни қилишда давом этишинг керак. Жараённи балансда ушлаш қийин.
©
Карим Худайқулов@sports_uz❤️❤️❤️⚽️⚽️
@cheryuzbekistan