"Facebook" ижтимоий тармоғида 35 минг кузатувчига эга бўлган Хасан қорини постини кўринг!!!!
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони тег қилиб, ўша видеода жанжаллашаётган аёлларни рўмолсиз эканига урғу бериб ўтган қоракамизни гапи бўйича ўранмаганлар шундай тарбиясиз экан.
Ҳижоб ўрамаган аёл — тарбиясиз эмас, эркин инсон!
Рўмол ўрамаганларни тарбиясизликда айблаган бу мулланинг гаплари — нафақат ҳақорат, балки аёлларни ҳақорат қилиш орқали жамиятда нафрат уруғини сочишдир.
Ҳижоб — шахсий танлов. Кимгадир бу ибодат, кимгадир бу анъана, бошқасига эсa шахсий қарор. Аёл киши ҳижоб ўрамаса, бу унинг тарбияси, қадр-қиммати ёки ахлоқига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ахлоқ ҳижобда эмас — юракда, муомалада, амалда, тарбияда бўлади.
Тарбия деган тушунча — инсонга ҳурмат, ҳақиқатни тан олиш, бировга зарар қилмаслик, меҳр ва инсофда намоён бўлади. Кимнидир ташқи кўринишига қараб "тарбиясиз" деб аташ — ўзинг тарбиясиз эканингнинг исботидир.
Аёлларни кийимига қараб эмас, қалби ва ақлига қараб баҳоланг. Бизга кўпроқ тушуниш, ҳурмат ва дўстона муносабат керак — нафрат ва таъна эмас!!
Биз нега доим хижоб ўраганларни ахлоқсизликларни кўрсатиб борамиз, айнан манашундай муллалар ва муридларини оғзига уриш учун хам раддияли постлар қўяман хижоб ўраганлар хақида. Чунки бу мулла зоти 2016- йилдан буён тинимсиз халқ онггига қуйиб бордики, гўё рўмол ўрамаганлар иймонсиз, хаёсиз, иффатсиз буларни наздида. Аммо рўмол иймонни хам, ақл фаросатни хам, тарбия, одоб ахлоқни хам белгиловчи восита эмаслигини исботлашдан тўхтамаймиз!
Хасан қори эса қўйган постига хали кўп пушаймон бўлади!
https://t.me/spitamen10