Soliq yangiliklari O'zbekiston


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


🇺🇿 Ўзбекистондаги солиқ, бухгалтерия ва молия соҳаларидаги муҳим ўзгаришлар.
Барча саволлар бўйича мурожаат учун: @nvuzbekistan
Каналнинг рус тилидаги версияси:
t.me/nalogoviye_vesti_uzbekistana

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


РУБРИКА: ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАР

Солиқ хизматларидан уйдан чиқмаган ҳолда фойдаланинг

❗️
Жисмоний шахслар:

👉S
oliq мобил иловасида (Android / iOS):
🔻 soliqlarni toʻlash;
🔻ko‘chmas mulk va avtomobil ijara shartnomalarini hisobga qo‘yish;
🔻soliq qarzi yo'qligi haqida ma'lumotnoma olish;
🔻ish haqi to‘g‘risida ma'lumotnoma olish;
🔻o‘zini o‘zi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtish;

👉 e-imzo.soliq.uz sayti orqali ERI olish;

👉 my3.soliq.uz saytidagi shaxsiy kabinet orqali:
🔻jami yillik daromadlar to‘g‘risidagi deklaratsiyani taqdim etish;
🔻ortiqcha to‘langan soliqlarni qaytarishi mumkin.

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: ҚЎЛЛАНМАЛАР

Солиқ мобил иловасида ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин

1. Ўзини ўзи банд қилганлар солиқ тўламайди*.

2. Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда бир йил учун камида БҲМ нинг 1 баробари миқдорида (340 000 сўм) ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин – Солиқ кодекси 408-модда 2-қисм.

3. 100 дан ортиқ фаолият тури билан шуғулланиши мумкин (рўйхат бу ерда).

4. Ходимларни жалб қила олмайди ва иш берувчига эга бўла олмайди – ПҚ-4742 08.06.2020-йил

5. Солиқ органларида рўйхатдан ўтиш Солиқ (Android/iOS) мобил иловаси орқали масофадан туриб амалга оширилади.

* Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар каби солиқ тўлашга ўтади.

_________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: САВОЛ-ЖАВОБ

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 100 млн сўмдан ортиқ даромади қандай солиққа тортилади?

Жорий йилда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади

❗️Ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари ташқи манбалардан олинган маълумотлар асосида Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари учун AОС тўлайди.
👉 AОС ставкалари

Масалан, жорий йилнинг январ ойида ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 104 млн сўмни ташкил этган. Бунда унинг 100 млн сўм миқдоридаги даромадига солиқ солинмайди. Қолган 4 млн сўмдан (даромаднинг белгиланган меъёридан ошган қисми) 4% миқдорида AОС тўлайди (160 минг сўм).

5-тоифага кирувчи ҳудудларда фаолият юритаётган ва даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахслар AОСни 1 % ставкада тўлайди.

Электрон савдо майдончасида товар (иш, хизмат)лар савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун AОС ставкаси 2 % миқдорида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, товарларини электрон савдо майдончасида сотган ўзини ўзи банд қилган шахслар даромадининг 100 млн сўмдан ошган қисмидан 2 % ставкада AОС тўлайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 1 млрд сўмдан ошса, улар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

👉Солиқ мобил иловасида ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида бепул рўйхатдан ўтиш мумкин.

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: САВОЛ-ЖАВОБ

Даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахслар AОС ҳисоботини қандай топширади?

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 100 миллион сўмгача бўлган даромадлари солиққа тортилмайди.

Солиқ даврида товарларни реализация қилишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошган, лекин 1 млрд сўмгача бўлганда AОС тўловчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида тан олинади. Бунда улар солиқ органларига солиқ ҳисоботини тақдим этиши ҳамда солиқларни тўлаши шарт.

Aгар ўзини ўзи банд қилган шахслар ЭҲФ, онлайн-НКТ ҳамда маркетплейс орқали даромад олган бўлса, ушбу даромадларнинг 100 млн сўмдан ошган қисми AОС ҳисоботида автоматик шаклланиши учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим.

my.soliq.uz сайтидаги “Якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун” шахсий кабинетига электрон рақамли имзо орқали кирилади.

У ердан “Aвтоматлаштирилган айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботига ўзгартириш киритиш” сўнгра “Мурожаат юбориш” тугмаси босилади.

Очилган ойнадан солиқ даври ҳамда ҳисобот даври танланади. Сатр номи қаторидан “Қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғи тўловчиси бўлган даврда олган даромади” белгиланади, шундан сўнг сатр коди ҳамда сумма қаторлари автоматик шаклланади.

Солиқ тури қаторидан "Aйланмадан олинадиган солиқ" танланади. Aсослантирувчи ҳужжат сифатида ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома юкланади ҳамда юбориш тугмаси босилади.

Шундан
сўнг ҳисобот топшириш жараёнига ўтилади. Бунинг учун шахсий кабинетдан “Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ҳисоботлари” ойнаси ундан сўнг қуйидагилар кетма-кетликда танланади:
🔻 Электрон шакллар;
🔻 Aйланмадан олинадиган солиқ;
🔻 Aйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби.

Очилган ойнадан солиқ тури, ҳисобот тури, йил, давр танлангач, ҳисобот шаклида солиқ суммаси автоматик шаклланади сўнгра жўнатиш тугмаси босилади.

Банк ҳисобрақами мавжуд солиқ тўловчилар шахсий кабинетнинг "Ўзини ўзи банд қилган шахсларининг солиқларини тўлаш" бўлими орқали солиқ тўловларини амалга ошириши мумкин.

❗️Феврал ойи учун AОС ҳисоботи 15 мартдан кечиктирмай топширилиши лозим.

_________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan




РУБРИКА: МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан "Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
👉ВМҚ-132 13.03.2024 й.

Камерал солиқ текшируви жараёнида қуйидагилар тақиқланди:
🔻 солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
🔻 солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
🔻 солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
🔻 солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

❗️ҚҚСни қоплаш (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текшируви бундан мустасно.

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


📌 РУБРИКА: ЭЪЛОНЛАР

📣 Солиқ тўловчилари диққатига
❗️

Солиқ қўмитаси веб-ресурслари фаолиятини оптималлаштириш ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари юкламаларни қабул қилиш имкониятини ошириш мақсадида 21 март соат 21:00 дан 23 март соат 09:00 гача профилактика ишлари олиб борилади.

Ушбу давр мобайнида солиқ органларининг электрон хизматлари вақтинчалик ишламайди.

Қўшимча маълумот учун 1198 рақами орқали 24/7 режимда фаолият олиб борувчи Call-марказга мурожаат қилиш мумкин.

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: САВОЛ-ЖАВОБ

Қатъий белгиланган суммада AОС тўловчилар қайси ҳисоботларни топширмайди?


Солиқ тўловчилар ихтиёрий тартибда AОСни қатъий белгиланган суммада тўлашни танлаши мумкин. Ушбу ставкалар йилига қуйидаги миқдорларда белгиланди:

🔻 жами даромади 500 млн сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар учун – йилига 25 млн сўм;
🔻 жами даромади 500 млн сўмдан ошган солиқ тўловчилар учун – йилига 34 млн сўм.

Қатъий белгиланган миқдорда AОС тўловчилар ушбу солиқ ва дивидендлар кўринишидаги даромадлар бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.
👉Солиқ кодекси 470-прим 1-модда

Aйланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.
👉ПҚ-419-сон, 10.11.2022-й.

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: ЯНГИЛИКЛАР

"Электрон товар-транспорт юк хати тизими" тест режимида ишга туширилди


2024 йил 1 апрелдан йирик солиқ тўловчилар учун, 2024 йил 1 июлдан барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
👉 ВМҚ-673-сон 21.12.2023 й.

Шунга асосан, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИAМ томонидан тизим операторлари билан бирга "Электрон товар-транспорт юк хати тизими" тест режимида ишга туширилди.

Эслатма❗️"Электрон товар-транспорт юк хати тизими" тест режимида ишга туширилган бўлиб, 2024 йил 1 апрелга қадар хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳеч қандай солиққа оид оқибатларни келтириб чиқармайди.

Мақсад – хўжалик юритувчи субъектларда кўникмаларни шакллантириш, юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш ҳамда тизимдан фойдаланиш бўйича қулайликларни биргаликда яратиш.

📢 Солиқ қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектларни "Электрон товар-транспорт юк хати тизими"дан кенг фойдаланишга чақиради.

📹 Тизимдан фойдаланиш тартиби видеоқўлланмада батафсил кўрсатиб берилган. 🎞 YouTube орқали кўриш

Қўшимча маълумот учун (71) 202 32 82 ёки 1198 қисқа рақами орқали Call-марказига мурожаат қилиш мумкин.

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ушбу ўзгаришга кўра:

🔻 Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 %и (аввал 100%);

♻️Бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 %и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❌Мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар (Солиқ кодексининг 227 прим 1-модда) учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 %и ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

📌Ундирилган жарима суммаларининг 98%и келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади.

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисидаги" 26.02.2024 йилдаги №ПФ-39- сонли Фармони қабул қилинди.

🌍 Бу ҳақида тўлиқроқ қуйидаги ҳавола орқали маълумот олиш мумкин:
https://soliq.uz/storage/files/February2024/000000008d6a1ea6018de98358700036.pdf

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: ЯНГИЛИКЛАР

Мол-мулкни солиқ солиш мақсадларида баҳолаш натижалари, энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектлари рўйхатини тақдим этиш тартиби

2024 йил 1 январдан жисмоний шахслар эгалигидаги нотурар объектларнинг солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

🔻
Тошкент шаҳрида – 3 млн сўм;
🔻 Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – 2 млн сўм;
🔻 бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – 1,2 млн сўм.

Aгар объектининг 1 квадрат метри қиймати белгиланган минимал миқдордан паст бўлса, солиқ тўловчилар кўчмас мулк қийматини солиқ мақсадларида баҳолаш учун мустақил баҳоловчиларни жалб қилишлари мумкин. Бунда, мустақил баҳолаш натижалари солиқ солинадиган база сифатида тан олинади.

Баҳоловчилар реестрини Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-сайтида кўриш мумкин.

Шунингдек, жисмоний шахслар сўнгги 2 йил давомида баҳоловчи ташкилотлар томонидан ўтказилган кўчмас мулкни баҳолаш натижаларидан мол-мулк солиғи базасини аниқлашда фойдаланиш мумкин.

👉 Мол-мулкни баҳолаш натижаларини тақдим этиш бўйича интерактив хизмат

Бундан ташқари, 1 квадрат метр учун минимал қиймат жисмоний шахслар эгалигидаги қуйидаги кўчмас мулк объектларига нисбатан қўлланилмайди:
🔻 қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш;
🔻ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари;
🔻миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, систерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар).

👉 Энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектлари рўйхатини тақдим этиш бўйича интерактив хизмат

__________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: ЯНГИЛИКЛАР

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Барқарорлик рейтинги тоифаси ва балли тест режимида солиқ тўловчилар шахсий кабинетига жойлаштирилди.

Савдо саноат палатаси сайтида "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги" тест режимида ишга туширилди.
👉 https://chamber.uz/contractor-rating

Рейтинг тоифаси ва баллари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида ҳам акс этмоқда.

Бунда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга ажратилади:
🔻“AAA”, “AA” ва “A” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;
🔻“BBB”, “BB” ва “B” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;
🔻“CCC”, “CC” ва “C” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;
🔻“D” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Ушбу рейтингда паст балл олган корхоналарга жазо чоралари қўлланилмайди.


Юқори баллга эга тадбиркорлар рағбатлантирилади.

❗️Платформа вазирлик
ва идораларнинг маълумотлар базасига интеграция қилиш жараёнида тест режимида ишламоқда. Рейтингни тўлиқ ва тўғри баҳоланиши ҳамда мезонлар кесимида аниқлаш методикаси билан 15 февралдан кўриш имконияти яратилади.

_________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Электрон солиқ хизматларининг узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 ва 11 февраль (шанба ва якшанба) кунлари солиқ хизмати маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Профилактика ишлари давомида my.soliq.uz ва my3.soliq.uz сайтлари орқали электрон ҳисоботини юбориш хизмати вақтинчалик ишламайди.

________________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Рақамли технологиялар халқаро марказида эксперимент тариқасида божхона ва солиққа тортиш махсус ҳуқуқий режими жорий этилади

“Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар” тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. (ПФ-25 01.02.2024)

Ҳужжат билан IT парк ҳудудида рақамли технологиялар соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитларга эга бўлган махсус ҳудуд – Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital texnologi Center-“ENTERPRISE UZBEKISTAN”) ташкил этиш белгиланди.

2024 йил 1 июндан бошлаб 5 йилгача Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган божхона ва солиққа тортиш махсус ҳуқуқий режими эксперимент тариқасида жорий қилинади.

Бунда, Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

🌍 Бу ҳақида тўлиқроқ қуйидаги ҳавола орқали маълумот олиш мумкин:
https://lex.uz/uz/docs/-6786380
________________________________
Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


Forward from: Soliq yangiliklari O'zbekiston
Ахборот_хабари__03-43-2725_06_02_2024_й_UZ.pdf
438.9Kb
📎 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва 2023 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашга доир Ахборот хабари илова қилинмоқда.

_______________________________
Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


📌 РУБРИКА: ЯНГИЛИКЛАР, МҲХС ‼️

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва 2023 йил якунлари  бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашга доир ахборот хабари эълон қилинди.

Унга кўра 2023 йил якуни бўйича МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайдиган ташкилотларнинг МҲХС бўйича молиявий ҳисобот шакллари ва тузилиши 1-сон “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” БҲХС (09.12.2022 йил, р/р. 3400, 2-илова) асосида, уларнинг солиқ ҳисоботи шакллари эса “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича солиқ ҳисоботи шакллари” (20.10.2020 йил, р/р. 3221-1) йиллик асосида тайёрланади ва тақдим этиш санаси 2024 йилнинг 1 июнидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Шу жумладан, 2023 йил 1 октябрда Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган, МҲХСни биринчи марта қўллаётган юридик шахслар:
🔻 2023 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларини БҲМС асосида тақдим этади ҳамда 2024 йил 1 январь санасида МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги кириш ҳисоботини тайёрлайди ва шу санадан бошлаб бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида ташкил этади;
🔻 2024 йил якунлари бўйича қиёсий маълумотларни ўз ичига олувчи молиявий ҳисоботларини ва 2025 йил якунлари бўйича биринчи тўлиқ тўплам молиявий ҳисоботларини тақдим этади.
Ушбу ташкилотларнинг солиштирма молиявий ҳисоботининг мажбурий аудиторлик текшируви аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ва Аудитнинг халқаро стандартларида белгиланган тартибда ўтказилади.

🔍Батафсил: https://api.mf.uz/media/document_files/%D0%90%D1%85%D0%B1%D0%BE%D1%80%D0%BE%D1%82_%D1%85%D0%B0%D0%B1%D0%B0%D1%80%D0%B8__03-43-2725_06_02_2024_%D0%B9.pdf

_________________________
Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистоннинг бешта халқаро аэропортида Tax Free офислари очилди

Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда улар томонидан тўланган ҚҚС суммаларини қайтариш бўйича тажриба тариқасида “Tax Free” тизими жорий этилди.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган ва тест режимида иш бошлаган Tax Free хизмати шохобчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Tax Free тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади. "Кешбек" тўланадиган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги Қарорида белгиланган.

ҚҚС тўловини қайтариш учун “Soliq” мобил иловасида рўйхатдан ўтиш ва у орқали харидлар учун олинган чекларни сканерлаш лозим. Aэропортдан жўнаб кетаётганда, йўловчи рейсга рўйхатдан ўтиши, сўнгра Tax Free хизматига бориб бортга чиқиш талони ва товарнинг ўзини кўрсатиши керак. Рўйхатдан ўтган товарларни қўл юкида ташиш учун қолдириш ёки рўйхатдан ўтиш жойига қайтиб, багаж сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Tax Free хизматидан фойдаланиш учун сотиб олинган товарларнинг умумий суммаси 1 миллион сўмдан юқори бўлиши лозим. Бундан ташқари, маҳсулот очилмаган ва ишлатилмаган бўлиши керак. Солиқ қўмитаси ходимлари товарларнинг барча мезонларга мувофиқлигини текширгандан сўнг, "кешбек"ни расмийлаштирадилар. Турли тоифадаги товарлар учун йўловчи ҚҚС суммасининг 90 фоизигача "кешбек" қайтариши мумкин. Кешбек йўловчининг картасига расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтган ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин тўлаб берилади.

__________________________
Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ

📃 Ўзбекистон Республикасининг Президентнинг "Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 2022 йил 30 декабрдаги №ПФ-287-сон Фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон асосида, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат кўмагини бериш тартибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:

✅ 2023 йил 1 январдан республика туман ва шаҳарлари 5 та тоифага ажратилади;
✅2023 йил 1 январдан туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва уларни қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларини қўллаш тартиби жорий этилади;
✅2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар солиқ солишнинг табақалаштирилган тартиби жорий этилади;
✅ 2023 йил 1 январдан кичик тадбиркорлик субъектларига уларнинг тоифаларидан келиб чиққан ҳолда турли субсидиялар тақдим этилади;
✅ бошқа ўзгартишлар киритилмоқда.

🌍 Бу ҳақида тўлиқроқ қуйидаги ҳавола орқали маълумот олиш мумкин:
https://lex.uz/pdfs/6333225
________________________________
Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan


РУБРИКА: МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР

📃 Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги 2022 йил 30 декабрдаги №ЎРҚ-812-сон Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонун асосида айрим қонун ҳужжатларига турли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🌍 Бу ҳақида тўлиқроқ қуйидаги ҳавола орқали маълумот олиш мумкин:
https://lex.uz/pdfs/6333246
________________________________
Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan

20 last posts shown.

1 247

subscribers
Channel statistics