Soktari masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Соктари жоме' масжиди расмий саҳифаси.
Мақсадимиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, салафи солиҳ – улуғларимиз, мужтаҳидларга эргашишни тарқатишдан иборат.
@soktari_masjidi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ҲАҚ

   📗 Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида келтиради:
  “Саҳобалардан Имруъул Қайс деган кимса ер борасида Рабиъа ибн Ийдон билан хусуматлашиб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Ер уники бўлсада, ҳужжат ва далили йўқ эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
-Ер сеники эканлигига далилинг борми? Йўқса унга қасам ичтираман!
   Имруъул Қайс деди:
-Агар у қасам ичса еримни ўзиники қилиб олади-ку!
   Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Ким бир нарсага эга бўлиш учун ёлғон қасам ичса қиёмат кунида Аллоҳ таоло унга ғазабнок ҳолда рўбарў бўлади!
  Имруъул Қайс деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳақ бўлатуриб ҳаққидан воз кечган кишига нима бор?
   Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Жаннат!
   Имруъул Қайс деди:
-Мен ердан воз кечганимга сизни гувоҳ қиламан!”.

   Баъзан уришиб талашгандан кўра ҳақдан орқага чекиниш хайрлироқ бўлади. Аммо ёдимиздан чиқмасин, бу дин хорлик ёки қўрқоқлик дини эмас.
   Инсон ишларни тарозига солишни билиши керак. Қайси бир иш тинч ва кишини Аллоҳга яқин қилса ўшани танлаши лозим. Истаса ҳаққини Аллоҳ учун тарк қилади ва ажрини Аллоҳдан олаверади. Истамаса ҳаққи учун курашади. Бу эса унинг ҳаққидир!!!

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ЯНГИ ТОНГ БАРЧАГА
МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹БУГУНИМИЗ КЕЧАГИ КУНИМИЗДАН КЎРА АФЗАЛ БЎЛСИН. ЗЕРО МУСУЛМОННИНГ ИККИ КУНИ БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ.

Бугун Чоршанба
22 Январь, 2025
22 Ражаб, 1446

💎"Омадим келди" деманг, балки "Аллоҳ тавфиқ (муваффақият) берди" денг. "Мўлжални тўғри олдим" деманг, балки "Аллоҳ ўнглади" денг. "Эришдим" деманг, балки "Аллоҳ ризқлантирди" денг.

"Отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди". ("Анфол"сураси, 17-оят)ини эсланг.

Билингки, сизга Аллоҳдан кўра меҳрибонроқ йўқ. Аллоҳга қасамки, саждага бош қўйган киши уни ўраб олган раҳматни билганида эди, бошини саждадан ҳеч қачон кўтармаган бўлар эди.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ЯНГИ ТОНГ БАРЧАГА
МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун Сешанба
21 Январь, 2025
21 Ражаб, 1446

💎 Сиз Аллоҳни зикр қиляпсизми, билингки, Аллоҳ таоло сиз Уни зикр қилишингизни истади. Бас, Аллоҳга ҳамд айтинг, фурсатни ғанимат билинг. Фақат сиз Уни зикр қилишингизни эмас, балки У ҳам сизни зикр қилишни истади.
Ишонинг, Аллоҳ таоло шу топда сизни исмингизни Ўзининг ҳузуридаги фаришталар олдида эсламоқда.
📗Қуръони каримда айтади: "Мени зикр қилинглар, шунда Мен ҳам сизларни эслайман" (Бақара сураси, 152-оят).
📗Ҳадиси қудсийда айтилади, Мусо алайҳиссалом: Эй раббим, бандаларинг орасида Сен яхши кўрадиган бандангни билсам эдим, мен ҳам уни яхши кўрар эдим, дедилар. Аллоҳ таоло деди: Қачон бир бандамни Мени кўп зикр қилаётганини кўрсанг билгинки, Мен унга Мени зикр қилишига изн берганман. Ана ўша бандамни мен яхши кўраман. Агар банда мени зикр қилмаётганини кўрсанг билгинки, Мен уни зикримдан тўсиб қўйганман. Мен у бандани ёмон кўраман.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ЯНГИ ТОНГ БАРЧАГА
МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹БУГУНИМИЗ КЕЧАГИ КУНИМИЗДАН КЎРА АФЗАЛ БЎЛСИН. ЗЕРО МУСУЛМОННИНГ ИККИ КУНИ БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ.

Бугун Душанба
20 Январь, 2025
20 Ражаб, 1446

💎 Оятлар ўхшаш, аммо хулоса...

Бир-бирига ўхшаш икки оят, лекин Аллоҳ таоло уларни икки хил хулоса билан якунлаган:

1. "Агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, инсон зулмкор ва ношукрдир" (Иброҳим сураси, 34-оят).

2."Агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматлидир" (Наҳл сураси, 18-оят).
Биринчи оят инсоннинг Аллоҳга муносабати билан тугатилган!
Иккинчи оят эса, Аллоҳнинг бандага муносабати билан ниҳоясига етган!
Аллоҳ таоло нақадар Буюк Зот!
Инсон эса нақадар ожиз мавжудот.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


Бир масала орани ажратолмайди

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий дарс ўтаётиб, шогирди Юнус ибн Абдул Аъло билан бир масалада баҳслашиб қолибди. Юнус жаҳл қилиб, дарсдан чиқиб кетибди. Кеч кирганда Юнуснинг эшиги тақиллабди. Эшик олдига келиб:
– Ким у? – дебди.
– Муҳаммад ибн Идрисман.
Юнус айтади: “Исми-шарифи Муҳаммад ибн Идрис бўлган ҳамма танишларимни эслаб кўрдим, лекин Имом Шофеъийдан бошқа бундай исмли танишим борлигини эслолмадим. Эшикни очсам, ҳақиқатан устозим турибди. Ҳайратда қолдим!”
Имом Шофеъий айтди:
– Эй Юнус, бизни юзлаб масалалар бирлаштирган эди. Энди биргина масала орамизни ажратиб юборадими?!”

Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


📕  Китоб: "Ибодати Исломия".
✏️  Муаллиф: Аҳмад Ҳодий     
                            Мақсудий.

Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ЯНГИ ТОНГ БАРЧАГА
МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹БУГУНИМИЗ КЕЧАГИ КУНИМИЗДАН КЎРА АФЗАЛ БЎЛСИН. ЗЕРО МУСУЛМОННИНГ ИККИ КУНИ БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ.

Бугун Якшанба
19 Январь, 2025
19 Ражаб, 1446

💎 Қуръоний дуо:

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ

Яъни: "Эй, Роббим! Ўзинг менга ва ота-онамга ато қилган неъматингга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амални қилишимга тавфиқ бер ва мени Ўз раҳматинг ила солиҳ бандаларингга қўш".(Намл, 19)
Омийн...!

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


📕  Китоб: "Ибодати Исломия".
✏️  Муаллиф: Аҳмад Ҳодий     
                            Мақсудий.

Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ЯНГИ ТОНГ БАРЧАГА
МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹БУГУНИМИЗ КЕЧАГИ КУНИМИЗДАН КЎРА АФЗАЛ БЎЛСИН. ЗЕРО МУСУЛМОННИНГ ИККИ КУНИ БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ.

Бугун Шанба
18 Январь, 2025
18 Ражаб, 1446

💎
Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


Бухоро намоз вақтлари!

#намоз_вақтлари
17-январ 23-январ

Бомдод: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 16:10
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:30


Яқинларингизга ҳам улашинг.

Каналга аъзо бўлинг:
👉 @soktari_masjidi 👈


📙 Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling: 👉@soktari_masjidi 👈


Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹БУГУНИМИЗ КЕЧАГИ КУНИМИЗДАН КЎРА АФЗАЛ БЎЛСИН. ЗЕРО МУСУЛМОННИНГ ИККИ КУНИ БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ.

Бугун Жума
17 Январь, 2025
17 Ражаб, 1446

💎 ЖУМЪА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жумъа тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


Forward from: Muttaqiy.uz
ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#сут #кийим

❓1222-CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي
“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:
صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ
“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.
لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس
“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (“Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ЯНГИ ТОНГ БАРЧАГА
МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹БУГУНИМИЗ КЕЧАГИ КУНИМИЗДАН КЎРА АФЗАЛ БЎЛСИН. ЗЕРО МУСУЛМОННИНГ ИККИ КУНИ БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ.

Бугун Пайшанба
16 Январь, 2025
16 Ражаб, 1446

💎 👉Йигитларга эслатма!

Шариатимизга кўра, эр аёлини нафақа (таом, кийим, маскан) билан таъминлаши вожиб ҳисобланади. Баъзи   уламолар унга аёлнинг дори-дармони,  аёл  хизматчисининг  хаққи, хушбўйликнинг  пули, тозалик  воситаларини  ҳам  қўшишган. Нафақанинг  миқдорини  белгилашда эр-хотиннинг ҳолати  эътиборга  олинади. Шу боис оила қурмоқчи бўлган йигитларимиз касб-ҳунар қилиши, мустақил равишда аёлини нафақа билан таъминлай олиши керак.
* * *
Саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳис саломдан: “Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор?” – деб сўрашганда У зот алайҳиссаллам: “Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўринни бошқа қилиб ётмоқлик”, дедилар.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


Мушук сабаб ҳидоят топган киши

Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди.

“Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди.

Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг  етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди.

Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


📕  Китоб: "Ибодати Исломия".
✏️  Муаллиф: Аҳмад Ҳодий     
                            Мақсудий.

Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ЯНГИ ТОНГ БАРЧАГА
МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹БУГУНИМИЗ КЕЧАГИ КУНИМИЗДАН КЎРА АФЗАЛ БЎЛСИН. ЗЕРО МУСУЛМОННИНГ ИККИ КУНИ БИР ХИЛ БЎЛМАЙДИ.

Бугун Чоршанба
15 Январь, 2025
15 Ражаб, 1446

💎 🌺Аллоҳнинг Китобини тиловат қилаётганингда қалбинг сокин, хаёлинг мусаффо бўлсин. Бепарво ва ҳафсаласиз бўлма. Мана шу кайфиятда маъноларини тафаккур қилсанг, оятлар сенга қандай таъсир қилишини кўрасан.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


📕  Китоб: "Ибодати Исломия".
✏️  Муаллиф: Аҳмад Ҳодий     
                            Мақсудий.

Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📗Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким Аллоҳ таоло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Ким сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай ажру савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади".
(Имом Насоий ривояти)

Yaqinlaringizga ham ulashing.

Kanalga a'zo bo‘ling:

👉@soktari_masjidi 👈

20 last posts shown.