🔺Керакли масаллиқлар:
300 гр сут
10 гр дрожа
100 гр шакар
1 та тухум
50 гр ўсинлик ёғи
100 гр сарёғ
2 ош қошиқ какао
450 гр атрофида ун
100 гр шоколад пастаси
🔺 Тайёрланиши:
Идишга илиқ сут, шакар, дрожа, ўсимлик ёғи ҳамда тухум солиб аралаштириб ун соламиз. Тайёр массамизни иккта идишга бўлиб бирига какао иккинчисига яна ун солиб ҳона ҳароратидеги сарёғ солиб юмшоқ ҳамир қориб ошириш учун қўямиз.
Бироз ошган ҳамиримизни ёйиб устунма устун жойлаб орасига шоколад пастасини суртиб шоколадлардан жойлаб видеода кўрсатилгандек ораб қолибга жойлаб оламиз. Бироз ҳона ҳароратида ошириб кейин 175-180* га 35-40 дақиқага юборамиз.
Маззали ва ноодатий булочкамиз тайёр, рецепт ёқса дуо қилишни унутманг
Севимли кулгичларингиздан қолдиринг ва доимгидек
Ёқимли иштаҳа 🧡
@sladost_na_radosti𝓝𝓸𝔃𝓲𝓴 𝓭𝓲𝓭 𝓼𝓸𝓱𝓲𝓫𝓪𝓵𝓪𝓻𝓲 𝓾𝓬𝓱𝓾𝓷⚜