Siyrat.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Siyrat.uz | Пайғамбаримиз сийратлари, саҳобалар ҳаёти ва Ислом тарихига бағишланган
Шиоримиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, исломий маърифат таратиш.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Набий ва Расул бўлган зотга салавот

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَ نَبِيِّكَ وَ حَبِيبكَ وَ رَسُولِكَ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمْ

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ъабдика ва набиййика ва ҳабибика ва Расуликан Набиййил уммиййи ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим («Ал-адъийатул-воридату фил-аятил каримати вал-аҳадисиш шарифаҳ», 61-с).

Маъноси: Аллоҳим! Бизнинг саййидимиз, Сенинг банданг, пайғамбаринг, ҳабибинг ва уммий набий бўлмиш Расулинг ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га ва саҳобаларига салоту салом ёғдир!

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10964

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


­­Жамланган қисқа салавот

اللهُمَّ صَلِّ وَ سَلّمْ وَبَارِكْ عَلى سَيِّدِنَا مُحَمَّد وَعَلَى اله وَصَحْبِه أَجْمَعِينَ


Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн («Ал-адъийатул-воридату фил-аятил каримати вал- аҳадисиш-шарифаҳ», 149-с).

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10963

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Набий алайҳиссаломга, жуфти ҳалоллари ва зурриётларига салавот

اللهمَّ صَلَّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مجيد


Аллоҳумма! Солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи, кама соллайта ъала али Иброҳийм, ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи, кама барокта ъала али Иброҳийма, иннака Ҳамийдум Мажийд.


Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10962

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)

Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, Саъд ибн Муоз, Умар ибн Хаттоб, Абу Дужона розияллоҳу анҳум каби зотлар ёнингизда туриб жанг қилишаётганда, мен Умайя ибн Халаф, Абу Жаҳл ёнида туриб Сизга қарши қурол кўтариб қўйсам нима бўларди.

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10960

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)

Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».

Эй Роббим, Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг оилаларига салавот, салом ва баракот юборганингдек, Ҳабибимиз, Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зоти бобаракотнинг азвожи мутоҳҳаротларига, зурриётларига ва аҳли байтларига саловот, салом ва баракотингни юборгин!

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10959

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Бағишлов

Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!


Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳиясида қамал қилинганингизни тасаввур этяпман. Қани энди, сизни ўз қўлим билан овқатлантириш шарафига муяссар бўлсам эди!


Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10958

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Forward from: Isloh.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Gunohlardan ma’sum bo’lgan zot.

«Hazrati Ali» jome' masjidi imom-xatibi, ustoz Salohiddin domla Sharipov

@islohuz


Умматим денг, Расулуллоҳ!

Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,

Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.

Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,

Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!



Тўним калта бўлса майли, устим ямоқ,

Намоз учун тоза бўлса, бўлди тупроқ.

Фақат сиздан бир нарсани сўрай муштоқ,

Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!



Минг бор шукур бугун шундай файзли куним,

Осойишта ўтди яна битта туним.

Аллоҳ тўкис қилиб қўйган бутун умрим,

Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!



Мен қўрқаман қабримдаги тун, зулматдан,

Бир кун борар манзил жойим тор лаҳаддан.

Фақат сизда паноҳ бордир, бу қисматдан,

Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!



Жумаларга етказ мени, ё Аллоҳим,

Иншааллоҳ, саловатлар айтсин тилим.

Нурли бўлсин ҳақ қошига борар йўлим,

Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!



БАХТ


Пичирлаб саждада дуолар қилсам,

Коинот сукутга чўкиб тинглайди.

Сиз учун бахт нима буни билмадим,

Юрак бундан ортиқ бахтни билмайди.

Қаранг, Абу Толиб туғилгандан то,

Исломнинг йўлида нелар қилмади.

Лекин Аллоҳ унга кўрмади раво,

Бир бор калимани айтиб ўлмади.

Кимгадир бахт бериб синаркан Аллоҳ,

Кимга давлат бериб, фарзанд бермаган.

Аслида бахтмасми тақдири азал,

Бизни Муҳаммадга уммат қилгани.

Яна бир кун берди, яна бир фурсат,

Турибмиз бир куннинг остонасида.

Аллоҳ насиб этгай бизларга шояд,

Турайлик хуфтоннинг ниҳоясида.



РАСУЛУЛЛОҲ ҚАНДАЙ ЭДИ?!

Эй Абу Зар, маъюс тортди ғамдан кўнглим,

Бирор ишга бормай қолди ҳатто қўлим.

Бир тасалли излаб қолди телба дилим,

Расулуллоҳ қандай эди, айтиб беринг?!



Ахир бир бор рўзғорлари ҳеч тўлмаган,

Умматидан бирор луқма кўп емаган.

Дийдорлари бизлар учун ризқ бўлмаган,

Расулуллоҳ қандай эди, айтиб беринг?!



Айтинг бизга кўрк, тароват, савлатини,

Аллоҳ қандай чизиб қўйган сийратини?

Кўз олдимга келтирай бир суратини,

Расулуллоҳ қандай эди, айтиб беринг?!



Лоқал бир бор тушларимда кўрсам эди,

Наҳот дийдор қиёматга қолган энди?

Умматлари дийдорига маҳтал бўлди,

Расулуллоҳ қандай эди, айтиб беринг?!

@Siyrat_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Mushk anbardan-da xushbo'y ter

Ustoz Muhammad Ayyubxon Kosoniy

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Forward from: Hilol Nashr
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 «Hilol dasturlari» sahifasida katta yutuqli tanlov eʼlon qilamiz!

👉 Batafsil maʼlumot

😎 @hilolnashr & @hiloldasturlari


Набийга салавот

اللهمَّ صَلَّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُتِي وَعَلَى الِ مُحَمَّدِه


«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин набиййил-умиййи ва ъала али Муҳаммад».



Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салоту салом айла!

(Абу Довуд, "Салот", 183, р. (рақам): 981; Аҳмад ибн Ҳанбал, IV, 119, р. 17072; Табароний, "Ал-Муъжам ул-кабир", XVII, 251-252, р. 698.)


Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10963

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Энг афзал салавот

اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى الِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ * اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ .

Маъноси:Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднингоилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва ул зотнингоилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан. Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадни ва ҳазрати Муҳаммаднингоилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва ул зотнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10960

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Одам боласининг афзали Набий алайҳиссалом

Оламларнинг сарвари, охирги замон пайғамбари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дардлари оғирлашиб қолганида бошқа оналаримиздан Оиша онамизникида қолишга ижозат сўрадилар. Улар ижозат бердилар.

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10959

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Салавот айтмагунча дуо кўтарилмас

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Албатта, дуо осмон билан ер ўртасида тўхтатиб қўйилгандир. Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмагунингизча ундан бирор нарса Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилмайди».

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10958

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Ҳар бир намозда салавот айтишнинг ҳукми

Ҳазрати Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида ҳар бир намоздаги ташаҳҳудда «Ассаламу алайка, аййуҳан набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» деб салавот айтиш вожиб, ҳар қаъдада салавот айтиш суннатдир.

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10957

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Салавот айтишнинг вожиблиги

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

إِنَّ اللهَ وَمَلَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيُّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا


«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Батафсил - https://siyrat.uz/maqola/10956

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Салавоти шарифнинг фазилати

Аллоҳ таоло ҳеч нарсага, ҳечкимга эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, Ўз Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади, бас, бунга кўра, умматларининг ул зотга салавот айтмоғи нақадар зарурдир. Чунки мўъминлар у зотнинг шафоатларига муҳтождирлар.

Батафсил
- https://siyrat.uz/maqola/10955

@Siyrat_uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


«Жонли нарсани нишон қилманглар»

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлади».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://siyrat.uz/maqola/10954

@Siyrat_uz

🤳 In
stagram | 🟥 YouTube |📲Facebook


«Раҳмлиларга Роҳман раҳм қилади»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларнинг зиддига дуо қилинг», дедим. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Албатта, мен раҳмат этиб юборилганман», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://siyrat.uz/maqola/10953

@Siyrat_uz

🤳 In
stagram | 🟥 YouTube |📲Facebook


«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатан мени кўрган бўлади»

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, тиззаларини қучоқлаб ўтирар эдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://siyrat.uz/maqola/10952

@Siyrat_uz

🤳 In
stagram | 🟥 YouTube |📲Facebook

20 last posts shown.