Салом, менинг исмим Мустақилбек фамилиям Ўзбекистонов, ёшим 33 да!
Ўзим хақимда қисқача гапирадиган бўлсам, шу ёшга кириб айтарли бир натижага эришмадим, 33 йилдан бери рўзғорим алохида, аммо болаларим халигача Москов махалласида яшайдиган ота онамникидан овқатланишади, ха барака топгур шу овқатни ўзимизни уйда есангларам бўлади деб койийман уларни.
Уйда мени айтганим айтган, деганим деган, хатто мен хато гапирганда-хам, хотиним ва болларим ерга қараб жим туришади.
Болаларим синфдошларига доим хавас қилади, уларни уйидаги хаёт зўр деб, мен шунда уларга қарата шукур қилларинг, хар холда қўшни Афғонали амакинга ўхшаб доим келиб жанжал қилмасам, уйдаги тинчлик энг мухуми дейман, тўгрисиямда.
Мени ғалати одатим бор, уйда газ бор, аммо уни ўрнига таппи ёқамиз, ха нима, уйдаги сигирни бекорга боқяпманми, уйимизда 1 та велосипед бор, уни миниш учун болларим 5 6 кун навбат кутишади, Энди уйда бошқа велик бўлмаганидан кейин нимаям қилишарди бошқа.
Мен қанча ойлик олишимни, ва қаерга ишлатишимни болаларимга ва хотинимга айтмайман, болаларим уйда Товуқ ёки қўй боқиб бизнес қилишларига хечам йўл қўймайман, чунки бу уйда фақат катта бизнес, менга ўхшаган мол боқадиганларга жой бор.
Кичик фарзандимдан эса кўнглим тўқ, мендан рози у, мени айбларим, ёки уйдаги камчиликлар билан унинг иши йўқ, унга телпондаги Тик-ток ва шоубизнесни ғийбати бўлса бўлди.
Билмадим, балки мен оиламни нотўғри бошқараётгандурман, балки яхши ота эмасдурман, аммо мен шунақаман, ха айтганча бугун мени туғилган куним, барча канал ва блогларда мени табриклашни унутманг.