Sirdaryo viloyati prokuraturasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Сирдарё вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали.
Почта: sir_vil_prokuratura@mail.ru
Веб сайт:
Телефон: 67-235-10-07
Манзил: 120100, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 41-уй

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарори ижроси бўйича хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025 йилда ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳалар ўрганилди.

Давлат дастурига асосан вилоятда тармоқ корхоналарининг 8 та лойиҳасида 206,6 млн. доллар, хорижий молия институтларининг 4 та лойиҳасида 800 млн. доллар, вилоят ҳокимлигининг 66 та лойиҳалари доирасида 903,1 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган.

Ушбу 78 та лойиҳаларни ўрганиш давомида жами 18 та муаммоли масалалар аниқланди. Шундан, 8 таси республика, 10 таси вилоят ва туман(шаҳар) даражасидаги муаммоларни ташкил этди.

Масалан, Янгиер шаҳрида “Zhongya plastics group" МЧЖ ХК (Хитой)нинг “Сув таъминоти ва дренаж (HDPE, PPR, MPP) қувурлар ҳамда гофировка қилинган қувурлар ишлаб чиқариш” лойиҳасини ўрганиш давомида корхонанинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун табиий газ тармоғи тортиб бериш ҳақидаги масаласи аниқланиб, газ таъминоти идораларига ушбу масалани қонуний ҳал қилиш юзасидан топшириқ берилди.

Ёки, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида Ховос туманида 6 га ер майдонида истироҳат боғи ва коворкинг маркази, 1 та қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш станцияси, Ховос туманида 6 та, Янгиер шаҳрида 18 та чиқинди йиғиш пунктларини қуриш белгиланган.

Лойиҳани ўрганиш давомида қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан экологик экспертиза хулосаси олинишидаги муаммолари аниқланди.

Республика даражасидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Вилоят даражасидаги муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан масъул идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Bosh prokuratura
Сирдарё вилояти прокурори С.Иматов томонидан Боёвут тумани "Ширин" маҳалласида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ўрганилди.

Хусусан, мазкур Қарор ижросини таъминлашда ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни жадаллаштириш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда масъулиятли бўлиш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташкари, масъуллар билан биргаликда "Учтургон" маҳалласида “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Жумладан, амалга оширилиши лозим бўлган кенг кўламли қурилиш–ободонлаштириш ишлари, кўчаларни кўкаламзорлаштириш, ёритиш тизимларини реконструкция қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Мирзаобод тумани прокуратурасида ташкил этилган идоралараро штаб фаолияти ўрганилиб, штаб аъзоларига ўз соҳалари бўйича маҳаллаларда Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳаққонийлигини ўрганиш ва кунлик назоратни қатъий таъминлаб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Қарор ижроси юзасидан Мирзаобод туманидаги “Қизил” тоифага киритилган “Янги ҳаёт” маҳалласида прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла раиси, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа идоралар масъулларининг ҳисоботлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалари яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Bosh prokuratura
Аввал маълум қилинганидек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025 йилда ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, Янгиер шаҳридаги “Сирдарё эркин иқтисодий зонаси”да жойлашган “JINGU SANOAT PARKI” МЧЖ ХК (Хитой)нинг “Пахтани қайта ишлаш ва текстил маҳсулотлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганишда, лойиҳа доирасида амалга оширилиши белгиланган 50 гектар ер майдонидан юқори босимли газ қувури ўтганлиги, ушбу газ қувурни қурилиш ишлари олиб борилмайдиган бошқа ҳудудга кўчиришда муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Шунга кўра, Энергетика вазирлиги масъулларига газ қувурини бошқа ҳудудга кўчириш масаласини қисқа муддатда ҳал қилиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, вилоятда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар ўтказилган 48 та лойиҳаларнинг 16 тасида, жумладан, 5 тасида республика, 11 тасида туман (шаҳар) ҳамда вилоят даражасидаги муаммоли масалалар аниқланди.

Муаммоларнинг 6 таси электр, 3 таси газ ва сув таъминоти, 3 таси йўл инфратузилмаси, 4 таси қурилиш ва кадастр масалалари билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.

Республика даражасидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди, вилоят даражасидаги муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия
#эълон
#бакалавриат
#қабул_2025

Академия бакалавриати “Тергов фаолияти” йўналишига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2261

Объявляется прием в бакалавриат Академии по направлению «Следственная деятельность»

https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2261

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube


Forward from: Баходур Шокирович
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БМБА сайтидан Академияга рўйхатдан ўтиш қўлланмаси✅


Forward from: Samarqand IIB | Rasmiy kanal
O‘zbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasi bakalavriati “Tergov faoliyati” yo‘nalishiga qabul e’lon qilinadi

BATAFSIL

Kanalimizga qo‘shiling
👇👇👇
https://t.me/samiibuz

10 last posts shown.