Forward from: QORAQUSH
“ҚУЁШГА ЯҚИН ШОИР”
ТЎРА СУЛАЙМОН ҲАҚИДА СУРАТГА ОЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ ШУНДАЙ НОМЛАНАДИ
Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUz
ТЎРА СУЛАЙМОН ҲАҚИДА СУРАТГА ОЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ ШУНДАЙ НОМЛАНАДИ
КУНИ КЕЧА “Қуёшга яқин шоир” (Тўра Сулаймон) ҳужжатли фильмининг ижодкорлари, ёзувчи ва киносценарист Шойим Бўтаев , кинорежиссёр Нурилла Нарзуллаев, маслаҳатчи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳиддин Полвонлар Тўра Сулаймон уй-музейига ташриф буюриб, тасвирга олиш объектлари билан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Қуёшга яқин шоир” (Тўра Сулаймон) ҳужжатли фильмини суратга олиш ишлари бошланмоқда.
Ҳужжатли фильм Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Тўра Сулаймон уй-музейини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига биноан ҳамда Кинематография агепнтлиги буйруғи асосида суратга олинади.
Ушбу ҳужжатли фильм Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Ёйилма қишлоғида туғилиб вояга етган шоирнинг болалиги, шеърлари, халқнинг қалбидан чуқур жой олган ижоди ҳақида атрофлича маълумот беради.
Тасвирларда: ҳужжатли фильм ижодкорлари Тўра Сулаймон ҳайкали олдида суратга тушдилар
Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUz