Forward from: QORAQUSH
15 НОЯБРЬ — ТАНИҚЛИ ЎРИС АДИБИ КОНСТАНТИН СИМОНОВ ТУҒИЛГАН КУН
СИМОНОВ ВА МИРЗАЧЎЛ
Константин Симонов 1958—61 йилларда Тошкентда яшаган. Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ва бошқа ўзбек ёзувчиларининг асарларини рус тилига таржима қилган.
Адиб “Правда”нинг мухбири сифатда Мирзачўлни ўзлаштирувчилар ҳақида туркум очерклар ёзган. Симонов қаҳрамонлари орасида Боёвут туманидаги “Коммунизм” колхози раиси, II Жаҳон уруши қатнашчиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Турсунбой Латипов ҳам бор эди. Камина бу ҳақда “Ҳуррият” мустақил газетасининг 2022 йил 14 июль (№27) сонида “Рус ёзувчисининг мирзачўллик қаҳрамони” сарлавҳали мақола эълон қилган эдим.
Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаларининг аъзоси, “Университет овози” газетаси бош муҳаррири Мунаввар Пардаев Константин Симоновнинг Мирзачўлни ўзлаштиришда жонбозлик кўрсатган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги очеркларини тўплаб, ўзбекчага ўгирди ва китоб ҳолига келтирди. Яқин кунларда Константин оғанинг “Мен журналист бўлиб қоламан” деб номланган ушбу асари дунё юзини кўради. Бундан ташқари, адиб Мирзачўл ҳақидаги ҳужжатли фильм сценарийсини (Ҳамид Ғулом билан ҳаммуаллифликда) ҳам ёзган.
Ўрис адабиётида Симонов уруш мавзусини кенг ва тўлақонли ёритган адиб сифатида тилга тушган. Унинг “Мени кутгил” шеъри фронтга кетган ёрини интизорлик билан кутган аёлларнинг гимнига айланган десак, муболаға қилмаган бўламиз. Шеърни Ҳамид Олимжон қойилмақом қилиб ўзбекчага ўгирган. Шерали Жўраев эса дилбар қўшиққа айлантирган.
Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUz