Forward from: Мурод АБУБАКИР
“Бекор қилдингиз!” деган гапимга Мухтор Комил кулимсираб: “агар шу гапдан кейин ҳам ёзса, шоир бўлади, қўяверинг”, дерди.
Дўстим, (уни шундай деб атасам бўлади. Чунки у менга ҳеч қачон хиёнат қилмаган).Негадир бу дунёда дўстим борми ўзи, деб савол берсам у биринчи бўлиб ёдимга келади.
Хуллас, унинг оиласидан узоқда ўн йиллаб юриши мени қийнарди. Бир куни ўғли ишхонамизга кириб келди.
– Дада, катта бўлдим, уйланяпман, тўйда бош бўлинг, деди.
Тўйларни бирга ўтказдик. Келин бениҳоя оқила аёл. Уларни қайта кўриштирдик.
Шоирнинг дабадарлиги ниҳоясига етгандек эди. Аммо бир гал тошкентга қайтиб келди. “Шеър ёзолмаяпман, бахт мени ўлдирди”, деди.
“Шоир бўлмасангиз ҳам яхши инсон бўлиб қолинг”, дедим.
Гапим унга ёқмаганини билардим. Қашқадарёга қайтиб кетди.
Бир гал у яшайдиган туманга шеърият тадбирини ўтказишга бориб қолдим. “Шу ерда ажойиб шоир яшайди. Мухтор Комил давримизнинг энг гўзал шоирларидан бири”, деб эътироф этдим.
Мен ошириб юбормаган эдим, деб ўйлайман.Зеро мана бу сатрларга эътибор қаратинг:
Маҳзун бир қушга айлансам,
Учиб кетсам, учиб кетсам.
Ширин бир тушга айлансам,
Сўнг ёдингдан ўчиб кетсам.
Маҳзун маҳзун нидо қилсам.
Маҳзун қушлар қаторида
Кета кетгунча йўлларда
Кўз ёшимни ичиб кетсам.
Тиконлар ичра хор ётсам,
Уйғонсам гулнинг ёдида.
Ногоҳ булбуллигим англаб
Фиғон қилсам, чўчиб кетсам.
Хаёл ёлғон муҳаббат рост,
Менинг чеккан азобим рост,
Ўзимни сенда топдимку
Наҳот сендан кечиб кетсам….
Ҳамма шеърларини келтириб, сизларни зериктирмоқчи эмасман. Хуллас, у энди орамизда йўқ. Бизга дийдорни қиёматга қолдириб, чин дунёга равона бўлди. Орамизда ёзувчилар уюшмаси ҳам билмайдиган, 50-60 йил яшаб ҳам китоби чиқмаган гўзал шоирларимиз бор, демоқчиман холос. 13-15 ёшга кирмай “бешта китобим чиқди”, деб бировларга пул бериб шеър ёздириб, ота-онасининг маблағи эвазига адабиётни ҳам карвонсаройга айлантираётганларга инсоф тилаб ёзаяпман бу сатрларни. шеърингизни солиштириб кўринг. шундай дилбар нарсалар ёза оласизми? Мухтор Комилнинг адабиётга кириш мезони тўғрими?…
Ҳофиз дўстим Адбурашид Исоқов Мухтор Комилнинг 5 та шеърини қўшиқ қилган. Дўстимнинг ҳақига дуо қилишларингизни сўрайман…
Амирқул КАРИМ.