1-sinflar uchun uyga vazifa


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси!
Каналимизда барча дарсликларни электрон варианти жойлаштирилди (ўзбек хамда рус мактаблари учун) хамда кунлик видео дарслар юклаб борилади.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡 #Кун_тарихи #Буни_биласизми

📆 20 февраль

1. 1992 йилда Халқаро ахборотлаштириш форуми қарори билан белгиланган яна бир байрам – Бутунжаҳон ахборот куни.

2. 1991 йилда Гвидо ван Россум Python дастурлаш тилини дунёга тақдим этди. Ушбу тил соддалиги, мослашувчанлиги ва самарадорлиги туфайли ишлаб чиқувчилар орасида, айниқса "LINUX" муҳитида тезда машҳурликка эришди.

3. 1968 йилда Хитойда Космик қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича асосий корхона агентлиги ташкил этилган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Сrypto_info

... давоми

Bankman-Fried ҳимоясидаги адвокатлар уни даҳо сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишган. Судда ҳимоячилардан бири уни "зиёфатларда ичмайдиган математика вундеркинди" дея таърифлаган. Адвокатлар томонидан "Alameda" ва "FTX" ўртасидаги пул маблағларини (мижозларнинг) ўтказиш усули "оддий бизнес амалиёти" сифатида эътироф этишган ва "Bankman-Fried ҳеч кимнинг пулини ўғирламади, у қаттиқ меҳнат қилди" дея судда уни ҳимоя қилинган.
"FTX" крипто-биржаси қулаши кўплаб крипто-активлар билан боғлиқ компанияларнинг иқтисодий инқирозига олиб келди. Шу қаторда, блокчейн бозорида энг яхшиларидан бири бўлган "Solana" крипто-активи ҳам ушбу вазиятда бир қанча зарар кўрганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


🚀
Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Машҳурлар_ҳаётидан 🇾🇪
———
У таътил вақтида зерикиб, янги дастурлаш тили яратишга қарор қилган. У дастурлаш тилининг биринчи версиясини 10 кун ичида ишлаб чиққан!

Кўпчилик бу дастурлаш тилининг номи илон (snake) билан боғлиқ деб ўйлайди, лекин аслида бу инглизча комедия шоуси номидан келиб чиққан.

№1

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Forward from: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡 #Кун_тарихи #Буни_биласизми

📆 19 февраль

1. 1946 йилда — Алан Тьюринг хотирада сақланган дастурга эга компьютерни биринчи маротаба батафсил тавсифлади. Бу воқеа информатика ва компьютер технологиялари ривожида муҳим босқичи ҳисобланади.

2. 1990 йил 19 февраль дунёга машҳур ва оммабоп бўлиб кетган "Adobe Photoshop" график дастурининг яратилган куни ҳисобланади.

3. 2008 — йил "Google" "YouTube" ни 1,65 млрд. АҚШ долларга сотиб олгани расман эълон қилинди. Ушбу воқеа Интернетда онлайн видео контент ва видео платформаларнинг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатди.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Forward from: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡 #Кун_тарихи #Буни_биласизми

📆 18 февраль

1. 1745 йил — Алессандро Вольта, италян физиги, электр таълимотининг асосчиларидан бири таваллуд топган. Унинг иши замонавий батареялар ва аккумуляторларни яратиш учун асос бўлди.

2. 1948 йил — Владимир Эдуардович Баласанян туғилган - ахборот технологиялари соҳасидаги россиялик мутахассис, техника фанлари номзоди, тадбиркор, "Электрон офис тизимлари" компаниясининг асосчиси ва бош директори. Унинг фаолияти давлат органларида электрон ҳужжат айланишини ривожлантиришга қаратилган.

3. 2004 йил — 21 йил олдин "Netsky" компьютер вируси биринчи марта пайдо бўлди.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Forward from: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
#Сrypto_info

... давоми

АҚШнинг Нью-йорк жанубий округи прокурори маълумотларига кўра, Bankman-Fried АҚШ тарихидаги энг йирик молиявий фирибгарликлардан бирини амалга оширган ва "Alameda Research" компаниясига сармоя киритиш, шунингдек, сиёсий партияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда кўчмас мулк сотиб олиш учун ўз мижозларининг маблағларини ўзлаштирганликда айбланган.
Шу жумладан, прокурор FTX крипто-биржаси ҳақида "ёлғон устига қурилган карталари уйи" дея таъкидлаган.
FTX крипто-биржаси асосчиси Bankman-Fried жами 8 модда бўйича жавобгарликка тортилган, жумладан фирибгарлик, пул ювиш каби.

Давоми бор...

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Машҳурлар_ҳаётидан 🇾🇪

1980 йилларнинг охирларида, "ABC" дастурлаш тили устида ишлаган. У "ABC" тилининг баъзи камчиликларини бартараф қилиш ва ундан қулайроқ бўлган янги тил яратишга қарор қилди.

У замонавий дастурлаш оламида катта таъсирга эга бўлган шахслардан бири. У яратган дастурлаш тили бугунги кунда "Google, Facebook, NASA, Tesla" каби машҳур компаниялар томонидан фаол қўлланилади.

Давоми чоршанба куни...


*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡 #Кун_тарихи

📆 17 февраль

1. 1874 йил — IBM асосчиси Томас Дж. Вацон таваллуд топган кун. Унинг раҳбарияти IBM ни ҳисоблаш тизимлари ва дастурий таъминотнинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган глобал технология компаниясига айлантиришга ёрдам берди.

2. 1963 йил — тайванлик америкалик тадбиркор, NVIDIA асосчиларидан бири ва бош директори Женсен Ҳуанг дунёга келган.

3. 2000 йил —Microsoft Windows NT 4.0 нинг вориси бўлган Wиндоwс 2000 операцион тизимини чиқарди. Ушбу тизим файл шифрлаш тизими, динамик дисклар ва Acтиве Диреcтори каби хусусиятларни тақдим етди, бу NT ва 9х версияларини бирлаштиришни осонлаштирди.

4. 2003 йил — Google Pyra Labs томонидан ишлаб чиқилган Blogger платформасини сотиб олди. Ушбу харид онлайн контент ва блоглар ривожига сезиларли таъсир кўрсатишини исботлади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡#IT_термин

Диққат, савол:

🔴"Encryption" нима?
________________
Жавоб:

Encryption (ўзбекча "шифрлаш" ) - бу маълумотларни махсус алгоритмлар ёрдамида қайта ишлаб, уни шифрланган ҳолга келтириш жараёни. Шифрланган маълумот фақат махсус калит ёки парол ёрдамида очилиши ва ўқилиши мумкин.

Шифрлашнинг асосий мақсади – маълумотларни учинчи томонлардан ҳимоя қилиш ва уларга ноқонуний киришни чеклашдир.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡 #Кун_тарихи

📆 16 февраль

1. 1961 йил — “NASA Explorer 9 ST-4” серияли космик кемаси “Uollops” оролидан орбитага чиқиш учун учирилди.

2. 1971 йил — IBM компанияси дунёга биринчи дискета тақдим этди.

3. Инновациялар куни. Инновациялар ҳақида хабардорликни ошириш ва одамларни келажак авлодлар учун узоқ муддатли маҳсулотлар яратишга ундаш мақсадида ҳар йили 16 февраль Инновациялар куни сифатида нишонланади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#IT_соҳасидаги_янгиликлар #Сунъий_интеллект_технологияси 🇬🇧

Сунъий интеллект орқали ишловчи "Гуманоид" роботи яратилди. Ушбу робот Буюк Британия томонидан яратилган биринчи модел саналади. Бу робот инсон кўринишида. У бемалол инсонлар билан мулоқотга кириша олади. Сунъий интеллект ёрдамида ишловчи ушбу робот реал вазифалар учун мўлжалланган.

P.s. Якшанба куни уй юмушларингизни бажарадиган ёрдамчи ҳам бор, энди Сиз бемалол дам олсангиз бўлади😉

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡 #Кун_тарихи

📆 15 февраль

1. 15 февраль бутун дунёда ахборот технологиялари соҳасидаги ютуқларни нишонлайдиган Бутунжаҳон компьютер куни.

2. 1934 йил — “Paskal” дастурлаш тилининг ихтирочиси Никлаус Вирт Швейцариянинг Винтертур шаҳрида туғилган.

3. 2005 йилда — “PayPal” тўлов тизимининг учта собиқ ходими Джавед Карим, Чад Хёрли ва Стив Чен томониданYouTube ташкил этилди.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Сrypto_info

... давоми

"Forbes" журналида келтирилган маълумотларга кўра, 2021 йил охирига келиб, “FTX” крипто-биржаси 48 соат ичида катта миқдордаги пулларни йўқотади ва биржа қулайди. Тергов давомида, Bankman-Fried мижозлар маблағларини суиистеъмол қилишда айбланади ва 2022 йил ноябрь ойига қадар биржадан ўз маблағларини ола бошлайди. Бу ишда жабрланувчилар жами 8 млрд. АҚШ доллари зарар кўришган.
FTX билан боғлиқ "Alameda" компаниясига инвестициялар FTX мижозларининг омонатлари ҳисобидан амалга оширилган.
Натижада, миллиондан ортиқ одамлар ўз маблағларини платформадан ўз вақтида ечиб ололмагани учун маблағсиз қолган. Улар орасида ўз жамғармаларини платформага сармоя олиб келишга ишонган FTX ходимлари ҳам бўлган.

Давоми бор...

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


🚀
Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸

Ушбу машҳур инсон: "Amazon" компанияси асосчиси Джефф Безос

———
2000 йилда "Bezos Blue Origin" аэрокосмик компаниясини ташкил этди.
Джефф Безоснинг мақсади космик саёҳатни арзонлаштириш ва оммавийлаштириш орқали инсониятнинг космосни ўрганишини ривожлантириш эди.
2021 йилда "Bezos Blue Origin" орқали суборбитал космик парвозни амалга оширди.

№1
№2

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Forward from: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡 #Кун_тарихи

📆 14 февраль

1. 1876 йил — Александр Грем Белл телефон патентини олиш учун ариза берди. Бу биринчи марта нутқни электр орқали узата оладиган қурилма ихтироси учун ҳужжатлаштирилган эди.

2. 1928 йил — совет ва рус физиги, педагоги ва телебошловчиси, шунингдек, демограф Сергей Петрович Капица таваллуд топган. 1973 йилдан бери у доимий равишда "Obvious Incredible" илмий-оммабоп теледастурини олиб борган.

3. 1946 йил — биринчи электрон компьютер “ENIAC” (Electronic Numerical Integrator and Computer) ишга тушди.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

15 last posts shown.