Хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди
Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев ва сектор раҳбарлари ишлаш, ўқиш ва бошқа мақсадларда хорижга кетган 115 нафар ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар, мигрант ишчиларни чет элга кетишидан олдин тил ва касб бўйича тайёрлаш, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаш, хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни тамомлаётган ёшларни мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш масалаларида суҳбатлашилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган дастурлар, ташкил қилинаётган янги иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.
Ёшлар билан доимий мулоқотида уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириб борилиши таъкидланди.
📱Telegram ✅
Facebook 🎞
Youtube 🔎
Web-site 🌐
Instagram 🕊
Twitter