Мардикор (бўлган воқеалар асосидаги кичик ибратли xикоя)
Янги уйга кучиш арафасида ховлини тартибга солиш ишлари купайиб кетганлиги сабабли уйга МАРДИКОР олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим ва мардикор бозорига, мардикор ёллаш учун бордим...
Одам кўп, ҳамма маркдикор бозорга ТИРИКЧИЛИК мақсадида чиққанлар ўзини таклиф килган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди...
Билмайман нима, ўша одамнинг олдига Бориб қандай қилиб “сиз ҳам ишлайсизми” деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.У киши эса “ха, мен ҳам ишлайман”~ деди ва мен у кишини ишга таклиф қилдим. Биз ўша киши билан уйга келдик, ишларни келишиб олдик...
Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди. Иш хажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди.,.
Иш давомида у кишидан қаерлик эканлигини ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди. У киши ўзининг берди...
Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёлланадиган иш чиқиб қолди. Шунда мен ўша кишини -> ЭСЛАБ ва ўзи берган манзил бўйича излаб бордим. Астағфируллох, қайси кўз билан кўрайки у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб хайратга тушиб қолдим !
Аввалига, ишонқирамай турдим, аммо кейин эса ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келгач ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бора хашаматли, чиройли ва хайбатли эди. Менга пешвоз чиқибоқ у киши:
---“Э…Э. келинг, келинг” дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даржада эди. У менинг хайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб,
----“ХАЙРОН бўлманг биродар” деб гап бошлади. Аслида менга қарашли бўлган неча фирмаларим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукур, пулга мухтожлигим йўқ. Лекин, отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам:
----“...ўғлим, агар мен учун эҳсон қилсанг пешона терингни тўкиб, меҳнат қилиб топган пулингдан эҳсон килгин” дея насиҳат қилган эдилар...
"ПЕШОНА ТЕРИНГ" билан топган пулингга қилган эҳсонинг мен учун манфаати тегишининг эҳтимоли, бошқа қилган эҳсонларингдан афзалроқдир деган эдилар. Буни тинглаб ўтириб нима дейишга тилим ЛОЛ бўлди. Фақатгина юзага чиққани кейинчалик Субаханоллох, Алхамдулилах, Аллаху Акбар тасбеҳу, истиғфор калималари бўлди...
⚡
@shov_news ☆