Islom.shosh.uz | Расмий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: International Islamic Academy of Uzbekistan
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#VIDEOLAR

🎞
Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй Абдуллоҳ, фалончи каби бўлмагин. У авваллари тунда (намозга) турарди-да, кейин тунги туришни тарк қилган эди», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ЭҲРОМДАГИ КИШИ БИР НЕЧТА ТИКИЛГАН КИЙИМЛАРНИ КИЙСА

❓CАВОЛ: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади. Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорот ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Кимнинг тажрибаси оз – жазавага тушади, кимнинг эҳтиѐткорлиги оз – енгилади. Модомики, ҳалимлик ва виқор сени тўғри сақлар экан, ҳалиму виқорли бўл. Модомики, саломатлик сенга берилган экан, уни қабул қил. Модомики, ҳийлага йўл топган экансан, ошкоро душманликка ўтма. Эҳтиѐткорликни – қалқонинг, азму қарорни – қуролинг қилиб ол. Ишга киришишдан бурун фикр қил, ҳужумга ташланишдан илгари ойдинлаштир, қадам ташлашдан олдин маслаҳатлаш.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Бир киши Увайс Қоронийга: “Эй Увайс, зиёрат қилиш билан сизга боғландик”, деди. У зот: “Мен эса сиз билан зиёрат ва учрашувдан кўра яхшироқ нарсада боғландим. У - ғоибдан ортдан дуо қилишдир”, деди.

Ибн Асокирнинг “Тарихи Димашқ” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Эй йўқсил, бойга закот бер. Барча олтинлар, ипак матолар йўқликда, йўқсилликдадир.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Сизлардан бирингиз касод (банкрот) бўлишдан чўчимасин. Мен уч маротаба бутунлай касод бўлганман. Сўнгра эса (ризқда, тижоратда) енгиллик берилган”, деди.

Байҳақийнинг “Маноқиби Шофеий” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ

❓CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Тоат – қўрғон, қаноат – иззатдир.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#КУН_ҲАДИСИ

Идишлар устини ёпинглар, сув идишларини маҳкамланглар. Чунки йилда шундай кеча борки, ўша кечада вабо тушади. Шу вабо усти ёпилмаган бирор идиш ёки оғзи маҳкамланмаган сув идиш олдидан ўтса, ўша нарсага тушади.


Аҳмад ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Тўрт нарса рўзани очади, таҳоратни бузади, амални ҳабата (савобини бекор) қилади: ғийбат, ёлғон гапириш, чақимчилик ва қараш ҳалол бўлмаган аёлнинг гўзалликларига назар қилиш. Сув дарахт томирларини суғорганидек, бу ишлар ёмонликнинг томирларини суғоради».


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳадис

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки тундаги амали ёки бирор вазифасидан ухлаб қолса-ю, уни бомдод билан пешин оралиғида ўқиб олса, гўёки унга тунда ўқиганнинг савоби ёзилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Шеър (насрий баѐн): “Албатта дунѐ – совға ва қайтариб олинадиган омонат. Тўкинликдан сўнг қашшоқлик, қашшоқликдан сўнг тўкинлик бордир”.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ғамома ёки намозгоҳ масжиди Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларига яқин жойда унинг жанубий ғарбида жойлашган бўлиб Мадинаи мунаваранинг диққатга сазовор жойларидан бири саналади.
Масжид майдони 480 квадрат метр атрофида бўлиб Масжидун набавийдан 500 метр узоқликда жойлашган.
Унда Пайғамбаримиз алайҳиссалом охирги ҳайит намози ва истисқо (ёмғир сўраб ўқиладиган) намозини ўқиганлар.
Пайғамбаримиз намоз ўқиётганларида бир булут қуёшни тўсиб у зотга соя қилиб тургани сабабидан уни Ғамома (булут) масжиди деб аталган.
Масжид қурилганидан буён асрлар давомида таъмирланиб янгиланиб келган.
Дастлаб у 86-93-ҳижрий йиллар орасида Умар ибн Абдулазиз даврида бино қилинган. Кейин султон Ҳасан бин Муҳаммад бин Қалавон 761-ҳижрий йил, ундан сўнг 861-ҳижрий йил султон Ийнал даврида қайта янгиланди.


Абдуллоҳ Ғуломов.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Ўзи тасвирлаган нарсага, ўз ваҳмига ошиқ бўлган киши қандай қилиб неъмат ва эҳсон соҳиби Аллоҳга ошиқ бўлсин?


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛАДИ?

❓CАВОЛ: Сажда ояти ўқилганда сажда қилгандан сўнг туриб ўтириш мустаҳаб дейилган экан. Шунда ўтириб нима ўқилади, сажда ояти дуосими ё Қуръон ўқишни давом этишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиловат саждасини қилишдан аввал ва саждадан кейин ўрнидан туриш мустаҳаб, чунки бу нарсада Аллоҳ таолони улуғлаш бор. Шундан сўнг ўтирса, киши нима амал қилиши борасида ихтиёрли бўлади. Хоҳласа дуо қилади, хоҳласа бошқа ибодат ёки ишларга киришади (Фатовои оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


1. Уҳуд тоғи
2. Камончилар тоғи (тепалиги)
3. Қурайш мушрик аскарлари ўрнашган жой
4. Мусулмон аскарлар ўрнашган жой
5. Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун ўрнатилган хайма (капа)
6. Ҳамза розияллоҳу анҳу шаҳид бўлган жой ўрни
7. Ислом лашкарларининг чап қаноти
8. Ислом лашкарларининг ўнг қаноти.


Абдуллоҳ Ғуломов.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА

❓CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди.
Агар қориндаги оғриқ ҳожати қисташи сабабидан бўлса ва намозини давом эттира олмаса, ўрнига бошқасини имомга ўтказиши жоиз бўлади ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

20 last posts shown.