ФИРОҚ💬
⚪️У шундай онларки, “У”нинг қадрини билишга одатдагидан қаттиқроқ ундайди...
⚪️У шундай онларки, ҳар-бир озорингни
ёдга солиб, минг бир надомат чектиради...
⚪️У шундай онларки, уни ранжида қилган пайтларинг филм саҳнаси каби бирма-бир жонланиб, оғир-оғир пушмонлик аламини тоттиради...
⚪️Ва у шундай онларки, – “Кошки ёнида бўлсам-у, дилозорлик ўрнига меҳру-шафқат, муҳаббат кўрсатсам” – дегиздириб, чуқу-ур хасратли нафас олдиради...
"Ваҳдатгоҳдан".✍
@alfiroqq