Сиздан бир ишора кифоя,
Руҳим тазарруга шайланар.
Дунёсини кўмаман ишққа -
Бу дунё дунёга айланар.
Сиздан бир ишора кифоя,
Тошлар висол истаб гуллайди.
Йиртиқ чопондаги бу очун
Ўзидан уялиб қулайди...
Сиздан бир ишора кифоя,
Тоғлар елка тутиб тизилар.
Кўзингизга термулиб ўтсам,
Минг йиллик ёлғонлар сизилар.
Сиздан бир ишора кифоя,
Умрим - манзил излаб юрган хат.
Шамолга кулгудир йилларим,
Беринг бир лаҳзалик халоват!
Сочингизга унсиз кўмилай,
Сўнгакларим айтсинлар оят.
Асраб қолайинми дунёни -
Сиздан бир ишора кифоя...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Руҳим тазарруга шайланар.
Дунёсини кўмаман ишққа -
Бу дунё дунёга айланар.
Сиздан бир ишора кифоя,
Тошлар висол истаб гуллайди.
Йиртиқ чопондаги бу очун
Ўзидан уялиб қулайди...
Сиздан бир ишора кифоя,
Тоғлар елка тутиб тизилар.
Кўзингизга термулиб ўтсам,
Минг йиллик ёлғонлар сизилар.
Сиздан бир ишора кифоя,
Умрим - манзил излаб юрган хат.
Шамолга кулгудир йилларим,
Беринг бир лаҳзалик халоват!
Сочингизга унсиз кўмилай,
Сўнгакларим айтсинлар оят.
Асраб қолайинми дунёни -
Сиздан бир ишора кифоя...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!