Қорақалпоғистонлик журналистлар ИИБ ва прокуратурада сўроқ қилинмоқда
Repost.uz сайтида 20 июль санаси соат 12:33 вақти билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязовнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар жойланди. Ҳозир бу хабар сайтдан ўчириб юборилган. Лекин Google кэшида сақланган нусхаси турибди (архив).
Repost.uz таҳририяти сайтга хакерлар ҳужум қилиб, сайтга орқа сана билан ёлғон ахборот жойлаштиргани ҳақида аввал телеграм каналда, сўнгра сайтда ҳам батафсил баёнот берди.
Хуллас, ушбу ёлғон хабарга асосланиб, Қорқалпоғистонда юритилаётган бир неча Телеграм канал, жумладан Лолагул Қаллиханова томонидан юритиладиган Makan.uz сайтининг Телеграм каналида ҳам хабар берилган ва Жўқорғи Кенгаш матбуот хизматида бу хабарларга аниқлик киритиш сўралган.
26 июль кунга ўтар кечаси тунда Лолагул Қаллиханова (makan.uz), Искандар Юсупов (Kruz.uz), Кумар Бегниязова (Kar24.uz)нинг ноутбук ва телефонлари олиб қўйилиб, ўзлари Қорақалпоғистон прокуратурасида тонгги соат 3:00 гача тергов қилинган.
Эртаси куни қорақалпоғистонлик бошқа журналист ва блогерлар ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ИИВга техникалари билан олиб кетилиб, тушунтириш хатлари олинган.
Муса Ерниязовнинг коронавирус инфекциясига чалингани ҳақидаги хабарлардан сўнг Makan.uz ходими Лолагул Қаллиханова 05 июль куни кичик суриштирув ўтказган, Қорақалпоғистон Республикасы Жўқорғи Кенгеси матбуот котиби Байрам Айтмуратов бу хабарларни рад этганини ёзган эди.
Кейинчалик, 18 июль куни ССВ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалингани ҳақида хабар тарқатди. Хабарга кўра, 73 ёшли Муса Ерниязов Нукус шаҳрида, 50 ёшли Тўра Боболов Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Уларнинг ҳолати барқарор деб баҳоланган.
24 июль куни Боболовнинг ҳам COVID-19’дан вафот этгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилди. Асоссиз хабарларни кимлар тарқатгани ҳам аниқланди ва чоралар кўрилди. Боболовнинг ўзи видеочиқиш қилиб, «тириклиги»ни исботлади.
Яъни, Сурхондарёда бўлгани каби, қорақалпоғистонлик блогер ва журналистлар ўз ҳолларича асоссиз ёлғон ахборот тарқатишмаган, улар Repost.uz сайтида мана шундай ахборот чиққани ҳақида хабар беришган, холос.
Мутасаддилар ўша ондаёқ зудлик билан чиқиш қилиб, бу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтишса бўлди эди. Боз устига, илк хабарни тарқатган манба ҳам ҳаммаси ҳаммаси қандай рўй берганини айтиб, тан олиб турибди.
Бунинг учун журналистларга босим ўтказиш, қўрқитиш, фаолиятига аралашиш, уларга тегишли мулк — техникасини олиб қўйиш шарт эмас. Улар ҳеч қандай жиноят қилгани йўқ ва уларнинг техникаси жиноят қуроли ҳам эмас.
Айни пайтда кўплаб ўзбекистонлик журналистлар ва блогерлар пайдо бўлган вазиятдан ўз ташвишларини билдириб, пост қолдиришмоқда: линк-1, линк-2, линк-3, линк-4, линк-5.
Мен ҳам бир журналист сифатида Бош прокуратура ва АОКА ушбу чигал ҳолатга зудлик билан ойдинлик киритиб, ушбу ёқимсиз вазиятни ҳамкасбларимиз фойдасига ҳал қилишларини сўраб қоламан.
👉 @shokirjonov