ШИРМОНБУЛОК ЖОМЕЪ МАСЖИДИ КАНАЛИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Ubaydulloh Qori
Мусулмоннинг ҳаққи

📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар. «Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейилди.
«Қачон учратсанг, унга салом бер, қачон сени даъват
(таклиф) қилса, унга ижобат қил,
қачон сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил,
қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила,
қачон бемор бўлса, уни бориб кўр ва қачон вафот этса, ҳозир бўл», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Канал манзили👇
☞  @Ubaydulloh_uz
📲 https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Forward from: Олий Маъҳад | Расмий
🌱 Неъматларга амалий шукр қилганмисиз?

Аллоҳ таолога шукр қилиш кучли мўминнинг сифатларидан саналади. Банданинг шукр қилиши – унинг бахтлилигидан, ички хотиржамлигидан, кўнглида кири йўқлигидан, бошқалар билан аҳил-иноқлигидан дарак беради!


У айни вақтда Аллоҳнинг неъматини эътироф этиш ва гўзал хулқ шодаларидан бир маржондир. Биз бандалар доимо шу хулқ ила сифатланишимиз лозим. Аллоҳ таолонинг неъматлари чек-чегарасиз, соғлигингиз, мол-давлатингиз, фарзандларингиз, обрўйингиз, қўйингки, Аллоҳ сизга инъом этган жамийки неъматлар.

Фурсат топдим дегунингизча Аллоҳга шукр қилинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, сизга саодат, хотиржамлик берсин, десангиз, шукр қилинг!

Аллоҳга шукр қилинг, шунда У сизга неъматларини зиёда этади. Ахир бу ҳақда Ўзи айтган-ку: “Шукр қилсангиз сизларга (неъматларимни) зиёда қиламан” (Иброҳим сураси, 7-оят)...
⚡️Батафсил

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: QUR'ON VA SUNNAT
МЎЪМИН ДОИМ ХАВФУ РАЖОДА БЎЛМОҒИНИНГ БАЁНИ

Кел, эй тан, бўл ҳамиша илтижода,
Давомул-умр бўл хавфу ражода.
Эй банда, ўзингни хослардан билсанг, Аллоҳ таоло ҳазратига сиғингувчи бўл.
Тоату ибодатларингга ишониб, алданиб юрма. Умрингнинг борини қўрқмоқ билан умид орасида ўтказгин.

Кўтарма ҳеч ражову хавфдин рас,
Яқийн билгил куфрудур ҳам амну, ҳам яъс
.
Аллоҳнинг ҳос бандасидан бўлсанг, бошингни умид қилиш ва қўрқмоқдан кўтарма.
Аниқ билгилки. Аллоҳнинг азобидан амин бўлмоқ ва раҳматидан умидсиз бўлмоқ куфрдир. Зеро, бу ҳакда “Юсуф” сурасининг 87-оятида аниқ ёзилгандир.

Сани олдингдадур пайдо икки йўл:
Бири ўнг қўл сари борғон, бири сўл.
Олдингда икки йўл бор, бири — ўнг тарафга кетар, жаннат йўлидир. Яна бири сўлга кетар, тамуғдир.
Бечора бандалар бу икки йўлнинг қай бирига чиқарларини билмаслар. Шунинг учун, эй банда, дунёдалик пайтингда ҳамиша хавф билан умид орасида бўлгил.


Сўфи Аллоҳёр
📚“Рисолаи азиза” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#buyuk_onalarimiz

🌺“САҲОБИЯ ОНАЛАРИМИЗ

🌙 Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо 2-қисм

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Forward from: Muslimun.uz
​​МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ БИР-БИРИГА ПАЙВАНДЛАШ

❓1622-CАВОЛ: Мевали дарахтларни бир-бирига пайвандлаш Аллоҳ таоло яратган хилқатга ўзгартириш киритиш бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло еру осмондаги барча нарсаларни инсоният фойдаланиши учун яратганини Ўз каломининг бир неча ўринларида айтиб ўтган. Жумладан, Жосия сурасининг 13-оятида бундай дейилган:
“Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни – ҳаммасини Ўз томонидан беминнат хизматкор қилиб қўйди” (Жосия, 13).
Мевали дарахтларни бир-бирига улаш, пайвандлаш ёки бир-бирига чатиштириш орқали меванинг янги турларини етиштириш ёки сифатини яхшилаш ҳеч қандай гуноҳ ёки шариатга хилоф иш эмас. Чунки Аллоҳ таоло дунёдаги барча ишларнинг юзага чиқишини сабабларга боғлаб қўйган. Инсонлар ана шу сабабларни ишга солиш орқали инсоният учун манфаатли бўладиган турли серҳосил ва чидамли навларни кашф қилиб келмоқдалар. Шунинг учун бу иш шаръан ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Forward from: Ubaydulloh Qori
Қўшничилик

📜 Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади: «Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганларини эшитдим».

Ҳоким "Мустадрок"да келтирган.

▫️Изоҳ: Бу жуда улуғ, ғоятда оғир, ниҳоятда катта гап. Қўни-қўшниларнинг ҳолидан ҳар доим хабар олиб туриш, уларнинг оч, юпун қолишидан жуда эҳтиёт бўлиш керак экан.
Дарҳақиқат, қўшнисидан хабар оладиган, қўшнисини оч-юпун қолдирмайдиган жамият ниҳоятда тараққий этган, тинч-тотув, аҳил жамият бўлади.
Лекин одамлари қўшнисининг аҳволи билан иши йўқ, ўзи эса егани олдида, емагани кетида, бой-бадавлат яшайдиган жамият албатта таназзулга кетади, ҳалокатга учрайди. («Одоблар хазинаси»дан).


Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Forward from: QUR'ON VA SUNNAT
УЧ ДЎСТ

Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, шундай дейди:
“Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бир-биридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. У дўстларидан бирини учратиб қолиб, “Эй фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, менга ҳамроҳ керак”, деди. Аммо дўсти: “Мен сен билан бирга бора олмайман”, деб жавоб берди. Шунда у кейинги дўстининг олдига бориб, илтимосини такрорлади. Дўсти: “Мен сен билан хоҳлаган жойинга бирга боришим мумкин, лекин манзилингга етиб борганингдан кейин сени ташлаб, ортимга қайтаман”, деди. У учинчи дўстининг олдига бориб, аҳволини айтди. Дўсти: “Қаерга борсанг сен билан бирга бораман. Қаерга кирсанг, бирга кираман”, деб жавоб берди”.
Убай ибн Умайр айтган зарбулмасалини шундай изоҳлайди:
“Биринчи дўст—инсоннинг ўз оиласига қолдирган мулки бўлиб, унинг ортидан эргашмайди. Иккинчи дўст — оиласи ва қариндошлари. Улар қабристонгача боришади, аммо уни ташлаб, ортга қайтишади. Учинчи, ҳақиқий дўст эса инсоннинг бу дунёда қилган амаллари бўлиб, қаерга борса, улар ҳам бирга боради ва ҳамма жойга бирга киради”.


📚“Солиҳлар гулшани” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Forward from: QUR'ON VA SUNNAT
“Бас, Аллоҳга қочинг...” Зориёт сураси, 50-оят.

▫️Аллоҳга залиллигинг, хорлигинг билан боргин, У сенга Азизлиги билан келади...
▫️Аллоҳга фақирлигинг билан боргин, У сенга Ғанийлиги билан келади...
▫️Аллоҳга ғам-ташвишинг билан боргин, У сенга фараж, ўша ташвишдан чиқиш ўрни билан келади...
▫️Аллоҳга заифлигинг билан боргин, У сенга куч-қудрати ила келади...
▫️Аллоҳга қайғуинг билан боргин, У сенга шодлик, қувонч ила келади...
▫️Аллоҳга ваҳшатинг, ёлғизлигинг ила боргин, У сенга унс, сирдошлиги ила келади...
▫️Ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуригина омонлик ва қочиб бориш ўрнидир.

Изоҳ: Набавий дуода келади: “...лаа малжа’а ва лаа манжа минка иллаа илайка!”. Яъни, “..Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқдир”.
Омонатдор ва ваъдасида турадиган бандаларга жаннат кафолати берилган, уларга жаннат ваъда қилинган.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга уч нарсада кафил бўлса, мен унинг учун жаннатга кафилман: гапирганда рост гапиринглар, ваъда берганда вафо қилинглар, омонат берилганда хиёнат қилманглар», дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Forward from: QUR'ON VA SUNNAT
Омонатдор ва ваъдасида турадиган бандаларга жаннат кафолати берилган, уларга жаннат ваъда қилинган.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга уч нарсада кафил бўлса, мен унинг учун жаннатга кафилман: гапирганда рост гапиринглар, ваъда берганда вафо қилинглар, омонат берилганда хиёнат қилманглар», дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Forward from: QUR'ON VA SUNNAT
​​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:

- Доимо тоза овқатларни енг.
- Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
- Кўп чайнаб, секин енг.
- Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
- Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
- Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
- Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
- Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
- Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
- Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
- Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
- Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
- Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
- Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
- Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Forward from: QUR'ON VA SUNNAT
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Гӯзал_қироат

Шайх Абдулбасит Абдуссомад 1980 чи йилдаги тиловатлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Сура Фуссилат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Forward from: Ubaydulloh Qori
Хавф ва ражо

📜 Малик ибн Динорга: "Ёмғир сўраб Аллоҳга дуо қилмайсизми?", дейишди. У зот: "Сизлар узоқ вақт ёмғир ёғмаётганига ажабланяпсизларми? Мен бўлсам (журму исёнларимиз, гуноҳларимиз сабабидан) ҳалигача осмондан тош ёғмаётганига ажабланяпман", деди.

"Ҳилятул авлиё" асаридан.

Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Forward from: Ubaydulloh Qori
🌧 ЁМҒИР ЁҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Ёмғир раҳмат ёки бало бўлиб келиши мумкин
бўлгани сабабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол бошланса, (ёмғир яқинлашиб келаётганининг аломати бўлгани учун) кайфиятлари ўзгариб, безовта бўла бошлардилар. «Нега хавотирга тушдингиз» деб сўрашса, ул зоти бобаракот: «Умматимга жазо келмадимикин деб қўрқаман», дея жавоб берардилар.

🤲 Ёмғир ёға бошлаганда ул зот қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».

Шундан сўнг, агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди», деб жавоб берардилар («Саҳиҳи Муслим»).

🤲 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир пайтида мана бу дуони ҳам ўқирдилар: «Аллоҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа 'алайнаа».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бу ёмғир атрофимизга ёғсин, устимизга ёғмасин» («Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим»).

🤲 Момоқалдироқ гумбурласа, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, лаа тақтулна би ғодобик, ва лаа туҳликнаа би 'азаабик, ва 'аафинаа қобла заалик» деб ҳам дуо қилардилар.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бизларни ғазабинг ила ўлдирма, азобинг билан ҳалок қилма ва бундан аввал бизни авф қилгин» («Сунани Термизий», «Муснад Аҳмад» ва «Адабул муфрад». Имом Ҳаким, Заҳабий ( Мустадрак, 2-жилд, 286-саҳифа) ҳамда Ҳофиз Ибн Ҳажар ва аллома Жазарийлар ( Ал-Футуҳат ур-Раббония, 4- жилд, 284-саҳифа) бу ҳадисни саҳиҳ дейишган).

🤲 Шунингдек, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(«Саҳиҳи Бухорий»).

🤲 Ёмғир тингандан сўнг ўқиладиган дуо

«Мутирнаа бифазлил-лааҳи ва роҳматиҳ».

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди» («Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»).

❗️Келтириб ўтилган ушбу дуолар ёмғир ёғаётганда ўқиладиган кўплаб дуолардан баъзилари, холос.

Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Forward from: Muslimun.uz
🌙Садақанинг беш фойдаси

1. Балоларни даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади", дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради", дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Дўзахга парда бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

4. Мол-дунёга гаров бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Молларингизни закотини бериш билан ҳимояланглар”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Forward from: Muslimun.uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
«Унда унинг тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно», дейилган.

Шарҳ: ҳадиси шарифда Ислом уммати учун ҳафтанинг энг яхши куни қилиб берилган ва жамоат бўлиб ибодат қилинадиган улуғ бир кун жуманинг қандоқ кун экани ва у кунда нималар бўлгани ҳақида сўз бормоқда.
«Жума» сўзи арабча сўз бўлиб, жамлаш деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Forward from: Ubaydulloh Qori
🕌 Ассалому_алайкум!

Қиблага юзланиб шодланса юрак,
Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
Улуғ зот борми Аллоҳдан бўлак,
Мусулмон аҳлига жума муборак!

Канал манзили👇
☞ 
@Ubaydulloh_uz
📲
https://t.me/+VkHXQTQRam40Yzgy
➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Forward from: QUR'ON VA SUNNAT
​​ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР

1. Ишонч кучингга куч қўшади.
2. Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
3. Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
4. Яхшини ѐмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
5. Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
6. Дард мардни енголмайди.
7. Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
8. Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
9. Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
10. Кўнглида ѐмонлиги бўлмаган киши ѐмонни ўзига яқин тутмайди.
11. Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
12. Иккилангандан таваккал қилган яхши.
13. Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ѐмонга қолади.
14. Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
15. Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
16. Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
17. Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
18. Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
19. Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
20. Бировни айблаш ўзини оқлашдир.
21. Ўзини оқлашга ҳамма ҳам устаси фаранг.
22. Айбларингни билмоқчимисан, бошқаларга қулоқ тут.
23. Ёмонга тенг келаман, деган ютқизади.
24. Дунѐда яхши одамлар ҳам кўп. Ана шу ишонч билан яшасанг, кўнглинг ҳамиша чароғон,
йўлинг очиқ бўлади.
25. Ўғрининг тўғриси йўқ.
26. Бировларга орқа қилиб яшаш – ожизлик аломати.
27. Зўр келганда бир йилда битмаган иш бир кунда битади.
28. Бир текисдаги режали меҳнат охир-оқибат кишини мақсадга етказади.
29. Хаѐл бўлиндими, иш унмайди.
30. Кўнгил хотиржам бўлса, одам учун бундан ортиқ бахт йўқ.
31. Кўнгли тор одам узоққа боролмайди, ўзини-ўзи адо қилади.
32. Фикри бор кишининг жим туриши қийин.
33. Ҳисоб-китобсиз одам узоққа бормайди.
34. Ҳеч кими йўққа ҳам мерос топилади.
35. Ўтмиш ҳамиша ширин хотираларга бой бўлади.
36. Тушкунлик – ночорлик ҳосиласи.
37. Шубҳа одамни емиради.
38. Кечиккан фикр беҳуда.
39. Ортиқча истаган боридан ҳам айрилади.
40. Асосли таҳлиллар ҳақиқатга олиб боради.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Forward from: Meros.uz
​​ҚУРБОНЛИКНИНГ ҚАЗОСИ
#қурбонлик

❓1629-CАВОЛ: Ўз вақтида қила олмаган қурбонликни қандай адо этилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Қурбон ҳайити кунларида нисоб миқдоридаги мол-дунёси бор ҳар бир муқим ва балоғатга етган мусулмонга қурбонлик вожиб бўлар эди. Мазкур шартлар топилиб, зиммасига қурбонлик вожиб бўлган киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўймаган бўлса, қазосини бажариши лозим бўлади. Қазони қай тариқа бажариш ҳайитдан аввал қурбонлик учун жонлиқ сотиб олган ё олмаганига қараб бўлади.
Агар қурбонлик учун қўй сотиб олган-у, ҳайит кунларида уни сўя олмаган бўлса, ўша қўйни тиригича садақа қилиб юборади. Агар жонлиқ олиб қўймаган бўлса, қурбонликка ярайдиган ўртача қўйнинг қийматига тенг пулни фақирларга садақа қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Meros.uz
​​САЪЙ АСНОСИДА ГАПЛАШИШ
#Ҳаж_умра

❓1628-CАВОЛ: Саъй асносида атрофдагилар билан суҳбатлашишнинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафо ва Марва орасида саъй қилиш асносида дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш мустаҳаб амал саналади. Одатий гапларни гаплашиб юриш эса мубоҳ, яъни рухсат берилган ишлардан ҳисобланади. Шунга биноан саъй қилаётган инсон ёнидагилари билан гаплашиши сабабли зиммасига бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин бундан бемалол гаплашавериш мумкин дегани келиб чиқмайди. Чунки тавоф ва саъй сингари муқаддас жойларда бажариладиган амалларни қилиш ҳар доим ҳам кишига насиб қилавермайди. Шу боис бундай лаҳзаларни ғанимат билиб, кўпроқ зикр ва дуолар қилиб олиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: O'zbekiston 24
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

⚡️ @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!

20 last posts shown.