🌿Учқўрғон туманида "Ёшлар хиёбони" қурилади🌿
Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёси бўйида 3 гектар майдонда янги замонавий "Ёшлар хиёбони" ташкил этилади!
- 2 та спорт майдони 🏀
- 1 та плей зона 🎮
- 5 та вайфай зона 🌐
- 2 та онлайн кутубхона 📚
- 100 ўринли автотураргоҳ 🚗
- Фитнес маркази 🏋️
- 10 та савдо дўкони 🛍
- 2 та болалар учун ўйин маркази 🎠
- 8 та фаст фуд ва Турк ресторани 🍔🍽
- 1800 метрлик дарё бўйида яшил йўлак 🌳
Бу лойиҳа 700 нафарга яқин дам олувчиларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиб, 300 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилади!"Ёшлар хиёбони" — нафақат дам олиш учун, балки спорт, билим ва замонавий хизматлар билан тўла, жуда қулай ва янги илҳом олиш учун ажойиб имкониятлар тақдим этади. 🎉
Бу лойиҳа ҳар бир ёшнинг ва бутун жамоатнинг ҳаётини янада ранг-баранг ва мазмунли ўтишини таъминлайди! 🌟