🔴
Ўзбекистонда мактабгача таълим ва мактаб учун йиллар давомида қанча маблағлар ажратилди?
❓
Миллиардларни ҳазм қилаётган тизим ривожланаяптими? ✔️
Ҳукумат инвестициялари ҳам бор
2017 йилдан буён Ўзбекистон ҳукумати таълим соҳасига 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўналтирди. 2024-йилда эса 375 та мактаб ва 97 та болалар боғчасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 254 миллион доллар
ажратилди. ✔️
Халқаро молиявий ёрдам ҳам катта
Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармасидан 50 миллион долларлик кредит олиб, 200 та хусусий болалар боғчасини барпо этиш ва 2029-йилгача 30 000 та янги ўрин яратишни
режалаштирмоқда. ✔️
Глобал Таълим Ҳамкорлиги (GPE) ва Жаҳон банки кўмаги
GPE томонидан 10 миллион долларлик грант, шунингдек, Жаҳон банкининг 60 миллион долларга яқин молиявий қўллаб-қувватлови Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга
йўналтирилган. ✔️
Ижтимоий таъсир облигацияси қанча?
Глобал натижаларга асосланган ёндашув ҳамкорлиги (GPRBA) томонидан 4,85 миллион долларлик грант ажратилган бўлиб, бу хусусий сектор томонидан шаҳарларда таълим хизматларини кўрсатишга рағбатлантириш учун ижтимоий таъсир облигациялари орқали амалга
оширилади. ⚠️
Сўнгги йилларда сизнинг ҳудудингиздаги боғча ва мактабда ижобий ўзгаришлар бўлдими?
Telegram |
Instagram |
You Tube |
Facebook |
X