Автомобилсиз кун.Бугун “22-сентябр – Халқаро автомобилсиз кун”. Ушбу сана юртимизда ҳам кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан бугун Наманган вилояти
Давлатобод тумани,
Елхон кўчасига жами 600 нафардан зиёд иштирокчилар жамланишди, шулардан 300 нафардан зиёд иштирокчилар
велосипедда ва 300 нафардан зиёдлари эса пиёда юришга хамда акцияда иштирок этишга йиғилишди.
Вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Туйчиев «Автомобилсиз кун» акциясига старт бериб, акция иштирокчилари билан 7.5 км масофадаги йўлни босиб ўтишди.
Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi