ТАКРОРИЙ ЭКИН – ДАРОМАД МАНБАИ
Мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлашга катта аҳамият қаратилмоқда. Бу борада бир қатор чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, айни кунда мазкур лойиҳалар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Жумладан, Шаҳрихон туманида ҳам бандлиги таъминланмаган ёшларга эрта баҳорда экин экиб, даромад олишлари учун 10 сотихдан ер берилган эди. Айни пайтда 2650 нафар ёш ўзларига берилган 265 гектар майдонда деҳқончилик қилмоқдалар.
Шу кунларда бундай хайрли ташаббус давом эттирилиб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилганларга ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин экиш учун 10 сотихдан ер ажратилмоқда. Шу билан бирга, уларга 200 килограммдан буғдой ҳам тарқатиляпти.
Ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, даромадларини оширишга қаратилган бу каби амалий ишлар уларнинг турмуш даражасини яхшилаш билан бирга, элимиз дастурхонининг тўкин бўлишига хизмат қилиши шубҳасиздир.
👉| Telegram | TikTok