Пресс тур
Бугун Шаҳрисабз шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил йиллик” умумиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилган ва борилаётган ишлар юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс тур ташкил этилди. Пресс тур иштирокчилари об-ҳаво ноқулайлиги, ёғингарчилик бўлиб туришига қарамасдан мавзуга оид материалларни олишга ҳаракат қилишди. Даставвал маданият маркази залида ОАВ ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ўтган йилдан бошлаб ҳозирга қадар кўчат экиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича қилинган ишлар ва олиб борилаётган лойиҳалар ижроси ҳақида батафсил ахборот берди. Пресс тур иштирокчилари мавзуга доир саволлар билан мурожаат қилишди. Бундан ташқари иштирокчилар Ипак йўли маҳалласида ташкил этилган арча кўчати экиш тадбирида иштирок этишди. Катта новқат маҳалласида кўчат экиш ишлари ва аҳоли турмуш тарзи ва Наврўз байрами муносабати билан сумалак пишираётган хонадонда бўлдилар.
Шунингдек журналист ва блогерларни таклифига асосан қарийб 70 йилдан зиёд вақт мобайнида муддатини ўтаб бўлган зах, ва яроқсиз ҳолга келиб қолган ахборот ресурс кутубхонани янгидан ташкил этиш бўйича қилинаётган лойиҳалар билан танишдилар. Жараён давомида кутубхонани шакллантириш, адабиётлар билан бойитиш, электрон шаклда китобларни компьютер базасига киритиш, китобхонлар сонини кўпайтириш ва бошқа замонавий шароитларни яратиш бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Шундан сўнг Коба мажмуасида пресс турнинг якунловчи қисмида Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов сўз олиб, иштирокчиларни Наврўз байрами билан қутлаб, жорий йилда бевосита ҳамкорликда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ОАВ ва блогерларга ташаккурнома тақдим этди.
➥#ТАРҚАТИНГ
ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇🏼 ➥
https://t.me/joinchat/_-mrqHiSiHYwZjUy