Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уммус Соиб ёки Уммул Мусаййабнинг олдига кирдиларда: “Эй, Уммус Соиб ёки Уммул Мусаййаб! Сенга нима бўлди, титраяпсан?”-дедилар. У: “Иситма, Аллоҳ унда барака бермасин”, деди. У зот: “Иситмани сўкмагин. Зеро, босқон темир кирини кетказгани каби, у Одам боласининг гуноҳларини кетказади”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.
@shafoatuz
@shafoatuz