Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган қўмиталар йиғилишларида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қўмиталар фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб, қизғин муҳокама қилинди.
Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан келгуси йилда Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш билан боғлиқ масалалар, хусусан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолияти ташкил этиш бўйича саволлар, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.