"𝕏" тармоғининг БАА ва Саудия Арабистонидаги фойдаланувчиларига кўра, Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество бозорига уюштирилган ҳужумни уюштирган шахс Саудия Арабистони фуқароси Талеб Ал Абдул Муҳсен бўлиб, у бир неча йил олдин саудияда қидирувга берилганидан кеюн мамлакатдан қочиб кетган. Германия ҳукумати Саудия ҳукумати сўровларига қарамай, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар туфайли уни экстрадиция қилишдан бош тортди. Саудия ҳукумати кўп йиллар аввал унинг фуқаролигини бекор қилган (у 2006 йилдан бери Германияда яшаб келган).
Ўтган йили Абдул Муҳсеннинг "Х" тармоғидаги экстремистик постларидан сўнг унга нисбатан полицияга шикоятлар келиб тушган, бироқ ҳеч ким бу маълумотни жиддий қабул қилмаган ва текширмаган. Тармоқ фойдаланувчилари ёзишича, Абдул Муҳсен сионизм тарафдори ҳисобланиб, у исломдан абадий воз кечганини эълон қилган ва Германияни "Европани исломлаштириш" ҳаракатида айблаган.
СЕКТОР |
ЧАТ