Forward from: Илм-фан | Science | Наука
Швеция Қироллик Фанлар Академияси кимё бўйича 2024-йилги Нобел мукофотини АҚШлик биокимёгар ва биолог Дэвид Бейкерга "оқсил дизайни ҳисоблари учун" ва Буюк Британиялик нейробиологлар Демис Хассабис ва Жон М.Жамперга "оқсил тузилишини башорат қилиш" учун беришга қарор қилди.
Кимё бўйича 2024-йилги Нобел мукофоти оқсиллар - ҳаётнинг моҳир кимёвий воситалари учун берилди. Дэвид Бейкер деярли имконсиз ишни амалга оширишга муваффақ бўлди - у бутунлай янги турдаги оқсилларни яратишда муваффақият қозонди. Демис Хассабис ва Жон Жампер 50 йиллик муаммони ҳал қилиш учун СИ моделини ишлаб чиқишди: оқсилларнинг мураккаб тузилмаларини башорат қилиш. Бу кашфиётлар улкан салоҳиятга эга. Ҳаётнинг хилма-хиллиги оқсилларнинг кимёвий воситалар сифатида ажойиб қобилиятларидан далолат беради. Улар биргаликда ҳаётнинг асоси бўлган барча кимёвий реакцияларни бошқаради ва амалга оширади.
Протеинлар гормонлар, сигнал моддалари, антикорлар ва турли тўқималарнинг қурилиш блоклари сифатида ҳам катта аҳамиятга эга. Ҳаёт оқсилларсиз мавжуд бўлолмайди. Энди биз оқсил тузилмаларини башорат қилишимиз ва ўз оқсилларимизни лойиҳалашимиз инсоният учун жуда катта фойда келтиради.
@themantiq