САЙЙИД БАРАКА


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


بسم الله الرحمن الرحيم
Ангор туман “Саййид Барака" жомеъ масжиди расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

https://t.me/sayyid_baraka


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

https://t.me/sayyid_baraka


Forward from: САЙЙИД БАРАКА
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2025йил 30-январь

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

⌛️ Бомдод - 06:50
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:10
⌛️ Шом - 18:00
⌛️ Хуфтон - 19:30


Каналимизга аъзо бўлинг

Уланиш учун 👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Тўғри йўлни топиш қийин. Топгач ундан юриш янада қийин. Энг қийини - юраётиб бошқа йўлларга бурилиб кетмаслик.

Дўст бир томонга, душман бошқа томонга тортқилайди. Шайтон учинчи йўлни ҳам топиб беради. Шаҳват ўзининг кўчасига, ғазаб ўзининг кўчасига бошлайди. Атроф тўла нафсқитиқлар йўллар.

Унинг устига ақл ожиз. Умр қисқа. Иш тўхтамас. Қазо тайин. Синов эса хатарли. Кенг дунё гирдоб мисоли сизни қаърига тортиб кетай дейди...

Мана шуларнинг бари "Нега мусулмон ҳар намозида ҳидоят сўрайди?" деган саволни очиқлайди.

Ҳидоят — нафақат тўғри йўлни топиш, балки, тўғри йўлда тўғри юриш ҳамдир!

 https://t.me/sayyid_baraka


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮУСУФ.

https://t.me/sayyid_baraka


Марҳум Биринчи президентимиз Ислом  Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишлайман.

Сен энди кетдингми эй Ота боғбон,
Боғингни ишониб, фарзандларинга.
Экиб дарахтларни яратиб қўрғон,
Ташлаб кетдингми дилбандларинга

Сен энди кетдинми эй Ота боғбон,
Бажариб Оталик боболик бурчин.
Яратдинг боғингни , бўлдинг қалқон,
Дунёга билдирдинг Ўзбекнинг кучин

Сен энди кетдингми эй Ота боғбон ,
Роббингнинг ёнига арши-аьлога.
Фарзандларинг айлар уйинг чароғон
Рухинг учсин Отам жаннат маьвога.

Сен энди кетдингми эй Ота богбон,
Боғингни юртинга мерос қолдириб.
Оқлаймиз ишончни буламиз посбон.
Экамиз дарахтлар яна тулдириб.


Муаллиф Р.Бекмуратов

https://t.me/sayyid_baraka


Садақа кимларга берилади?

Садақа аслида сидқи дилдан қилинган яхшиликдир. Садақани кўпчилик гадоларга бериш деб тушунади. Аслида, унинг маъноси кенг. Бировга яхшилик қилсангиз, шу ҳам садақадир. Ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидай: "Мўминнинг мўминга табассуми ҳам садақадир".

Абу Зарр Ғифорийдан:
– Қайси садақа афзал? - деб сўрашди.
– Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмайсиз, – деб жавоб берди. Яна сўрашди:
– Агар кишида яхши кўрган нарсаси бўлмаса-чи?
– Молининг ортиқчасидан садақа қилади.
– Унда мол ҳам бўлмаса-чи?
– Таомнинг озгинасидан садақа қилади.
– У ҳам бўлмаса-чи?
– Қуввати билан ёрдам беради. Гар яримта хурмо бериб бўлса ҳам садақа қилинг ва дўзахдан сақланинглар.

Садақани, аввало, яқинлардан бошлаш лозим. Садақанинг фазилатлари кўп. Ҳадисларга кўра, садақа балони қайтаради, кўнгилни поклайди, гуноҳларга каффорот бўлади. Садақани бегонага беришда ҳам эҳтиёт бўлиш зарур. Тиланчиликни ўзига касб қилиб олган кимсаларга садақа берилмайди. Тиланчида бир кунга етадиган озуқа борлигини билиб, унга садақа берган киши гуноҳкор бўлади. Садақа закотдан фарқли ўлароқ ихтиёрий бўлиб, уни ҳатто ғайридинга ҳам берса бўлади. Аёл киши оиласи ёки ўз мулкини отиб, садақа беришидан аввал эри билан маслаҳатлашиши, у рухсат берса сўнг садақа бериши хайрлироқдир. Шубҳасиз, садақа ўз эгасидан қабрларнинг оташини ўчиради. Фақат чин мўмингина қиёмат кунида садақасининг соясидан соя топади. Садақа Аллоҳ ризоси учун бўлиб, у савобини Аллоҳдан кутган бандани оташдан тўсади.

"Обидлар йўли" китобидан.

https://t.me/sayyid_baraka


• Агар 10 йил табибларсиз қолсак, даволанишни йўқотамиз.
• Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб-интизомни йўқотамиз.
• Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз.
• Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, табибларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.

https://t.me/sayyid_baraka


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2025йил 30-январь

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

⌛️ Бомдод - 06:50
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:10
⌛️ Шом - 18:00
⌛️ Хуфтон - 19:30


Каналимизга аъзо бўлинг

Уланиш учун 👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ХАЙРЛИ_ТОНГ

Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли бўлсин.

https://t.me/sayyid_baraka


#xabar
Ислом цивилизацияси маркази – миллий ўзлигимиз, илм-фан, таълим ва маданият тимсоли

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Mанба: https://uza.uz/posts/682852

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Улар уй ҳам қурадиларми?

Нуҳ алайҳиссалом замонида инсонларнинг умри узун бўлган, 800–1000 йил умр кўришган. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
– Нимага бунча йиғлайсан? Аллоҳ таолонинг тақдири шундай экан.
– Албатта, шундай. Мен унга йиғламаяпман.
– Унда нега йиғлаяпсан?
– Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
– Боланг неча ёшда эди?
– 275 ёшга кирган эди.
– Сен шунинг учун йиғлайдиган бўлсанг, охир замон уммати нима қилсин? Улар бор-йўғи 60–70 йил яшайдилар.
– Жиддий айтяпсанми?
– Албатта.
– Улар уй ҳам қурадими?
– Ҳа, битта эмас, бир нечта уй қурадилар.
– Мен уларнинг ўрнида бўлсам, чодиримнинг қозиғини ҳам ўзгартирмасдим.

https://t.me/sayyid_baraka


Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...

https://t.me/sayyid_baraka


Қалб ва тана роҳати

Еттита нарсадан четлан, тананг ва қалбинг ором олади, ҳамда обрўйинг сақланади:
1. Ўтиб кетган нарсага хафа бўлма.
2. Сенга келмаган ташвишни ўзингга юклаб олма.
3. Ўзингда бўлган нарса билан одамларни маломат қилма.
4. Қилмаган ишингга мукофот талаб қилма.
5. Ўзинг эга бўлмаган нарсани иштаҳа қилма.
6. Ғазабланиш сенга фойда бермайдиган нарса учун ғазаб қилма.
7. Ўзи учун мақтовнинг аксини билмайдиган одамни мақтама.

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

https://t.me/sayyid_baraka


Агар бирор муаммога дуч келсангиз, қуйидагиларни эсланг ва шукур қилинг:

• ҳар қандай муаммо вақтинчадир;
• бу менинг тақдиримда ёзилган экан, шунинг учун содир бўлди ва бошқача бўлиши мумкин эмас эди;
• мендан ҳам чандон оғир аҳволдаги қанча одамлар бор, ахир, менинг аҳволим улардан яхшироқ-ку;
• бундан ҳам баттарроғи бўлиши мумкин эди;
• агар бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила мукофотлайди.

Агар шуларни қалбан тафаккур қилсангиз, муаммо анча енгиллашганини ҳис қиласиз...

https://t.me/sayyid_baraka


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⛅️Ассалому Алайкум! ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨

•🤲•🤲• Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

•• Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

•• Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

• Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!

•• Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

•• Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма! Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

••Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма! Амин!

ХАЙРЛИ ТОНГ
.

https://t.me/sayyid_baraka


Кибр кирган бошга илм кирмайди

Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши осмон илмини ўрганиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози илм беришни бошламаганидан сўнг айтибди:

— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…
Шунда устоз:

— Мен сенга бажонидил дарс берардим-у, лекин сен ҳузуримга келганингдаги "бу илмдан менинг унча-мунча хабарим бор", деган кибр-ҳавойинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан,– деб жавоб қилибди.

https://t.me/sayyid_baraka


БИР ҚАДАМ ОЛДИНГА.....

1️⃣. Юқорига чиқишни астойдил хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади.

2️⃣. Эр ва ҳотин ҳудди кўз ва қўлга ўхшаши керак. Қўл оғриганда - кўз ёш тўкади. Кўз ёш тўкканда - қўл уларни артади.

3️⃣. Кетаётганни ушлаб қолма. Келаётганни ҳайдама.

4️⃣. Тез бу - секин. Аммо тўхтовсиз.

5️⃣. Ёмон одамни дўсти бўлгандан яхши одамни душмани бўлган яхши.

6️⃣. Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.

7️⃣. Агар муаммони ечиш мумкин бўлса ҳавотирланишни кераги йўқ. Агар уни ечишни имкони бўлмаса ҳавотирланиш умуман фойдасиз.

8️⃣. Яхшилаб ўйлаб қарор қил. Қарор қилдингми, ўйлама!

9️⃣. Қуёш ҳалол одамларни билмайди. Қуёш ҳаромхўр одамларни ҳам танимайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган одам худди қуёшга ўхшайди.

1️⃣0️⃣. Узоқ йўл ҳам кичик масофадан бошланади.

1️⃣1️⃣. Ётоқда ётган одам йиқилмайди.

1️⃣2️⃣. Биргина илиқ сўз уч совуқ ойни иситиб юбориши мумкин.

1️⃣3️⃣. Тентак ва аҳмоқларга йўл бўшат.

1️⃣4️⃣. Қўлингдан келганча ҳаракат қил. Кейин тақдирдан умид қил.

https://t.me/sayyid_baraka


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қаердаки бир етим бола хор бўлиб қийналганидан йигласа Ўша ерда нечта масжид бўлишидан қатъий назар Aллоҳнинг раҳмати тушмас экан..

https://t.me/sayyid_baraka


Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси:

1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

2) Қуруқ гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

https://t.me/sayyid_baraka

20 last posts shown.