Sayxunobod maktabgacha va maktab ta’limi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Sayxunobod tumani maktabgacha va maktab ta’limiga oid yangiliklardan habardor bo‘ling.
fb.com/sayxunxtb
https://youtube.com/@sayxunobod_tuman_xtb
instagram.com/Sayxun_MMTB
https://www.tiktok.com/@sayxun_xtb
Алоқа учун @tojiboyev_k

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Сайхунобод туманида “Методик маҳорат куни” тадбирлари ўтказилди.

2025 йил 7 январь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти (ДМТТ)да таянч база сифатида "Методик маҳорат куни" тадбирлари бошланди. Ушбу тадбир мактабгача таълим тизимида раҳбар кадрлар ва етакчи педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда таълим-тарбия жараёнида замонавий ёндашувларни жорий этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир доирасида махсус ўқув курслари ўтказилиб, унда туман миқёсидаги мактабгача таълим ташкилотларидан 16 нафар директор ўринбосарлари (етакчи педагоглар) иштирок этишди. Иштирокчиларнинг барчаси таълим ва тарбия жараёнини янада такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш ва инновацион методлардан самарали фойдаланиш борасида ўз билимларини янада бойитиш имконига эга бўлишди.

Bizni kuzatib boring 👇🏻
telegram  | facebook  |  youtube | instagram


Forward from: GulDU.uz | Rasmiy kanal
“Mahalla yettiligi” va saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazildi

6-yanvar sanasida Xalq deputatlari Sirdaryo viloyati Kengashi deputati, Guliston davlat universiteti rektori M.Xodjiyev o‘z saylov okrugi Sayxunobod tumani Guliston, O‘rikzor va Mustaqillik mahallala fuqarolar yig‘inlarining “mahalla yettiligi” va saylovchilari bilan uchrashdi.
Muloqot jarayonida M.Xodjiyev saylovoldi dasturida belgilangan maqsadlarini amalga oshirish yuzasidan takliflarini bildirdi. Shuningdek, mazkur mahallalardagi maktablarni o‘quv uslubiy jihatdan rivojlantirish, mazkur okrug yoshlarini oliy ta’lim bilan qamrov ko‘rsatkichlarini oshirish yuzasidan amalga oshirilayotgan ishlar bo‘yicha ma’lumot berdi. Uchrashuvda M.T.Xodjiyev tomonidan tuman kengashi depudatlari ishtirokida saylovchilar fikrlari tinglanib, murojaatlar yuzasidan chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqildi.

@gulduuz


✅ Сайхунобод туманининг умумтаълим мактабларида қишги таътил кунлари давомида тўгарак машғулотлари олиб борилмоқда. Ушбу машғулотларда ўқувчилар ижодий ва жисмоний фаолиятлари орқали ўзларининг қобилиятларини кўрсатиб, алоҳида қизиқишларга асосланган фаолиятларда иштирок этишмоқда.
Ⓜ️ Марказлаштирилган тўгаракларда фанлар, спорт, ижод ва технологияларни ўрганиш имконияти бераётган тўгараклар аниқ равишда ташкил қилинган. Ўқувчилар тўгаракларда ҳамкорлик, ижодий фикрлаш, спорт фаолиятлари ва технологик кўникмаларни ривожлантираётганлари биламиз.
〽️ Машғулотларнинг асосий мақсади ўқувчиларни фаол қилган ҳолда, уларнинг шахсий ривожланишига ёрдам беришдир. Спорт билан шуғулланиш ўқувчиларнинг соғлиғини яхшилаш билан бир қаторда, уларнинг жисмоний фаоллигини ҳам оширади. Футбол, баскетбол, гимнастика каби турлар ўқувчилар орасида кенг тарқалган.

Bizni kuzatib boring 👇🏻
telegram  | facebook  |  youtube | instagram


Ҳурматли таълим соҳаси ходимлари!

Янги 2025-йил остонасида Сизларга чуқур ҳурмат ва самимий тилаклар йўлланади. Сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз, шижоатингиз ва келажак авлодга қилган ҳиссангиз бутун жамият учун катта аҳамиятга эга.

– Янги йилда ҳар бирингизга соғлик, тинчлик ва барча ишларингизда омад тилаймиз.
– Таълим жараёнидаги инновацион ғояларингиз ва ижодий ёндашувларингиз ўз самарасини берсин.
– Оилаларингизда бахт ва файз, ҳаётингизда тўкинлик ҳукмрон бўлсин.
– Ўқувчиларга билим беришдаги интилишларингиз янада муваффақиятли бўлиб, келажак авлод учун ўрнак бўлиб қолсин.

Таълим соҳасидаги меҳнатингиз доимо қадрланади ва жамиятнинг равнақида муҳим ўрин эгаллайди. Янги йил сизларга ёруғ кунлар, ижодий илҳом ва профессионал ютуқлар олиб келсин.

Янги йил муборак, азиз таълим соҳаси фидойилари!

Bizni kuzatib boring 👇🏻
telegram  | facebook  |  youtube | instagram



5 last posts shown.