✨
Бугун буюк аллома Мирзо Улуғбек таваллудининг 631 йиллиги нишонланмоқдаКун муносабати билан
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази олим, бунёдкор ва арбоб ҳақидаги айрим фактларнинг рўйхатини келтиради:
🔺Мирзо Улуғбек туғилган Султония шаҳри ҳозирда Эроннинг Занжон вилоятида жойлашган бўлиб, бу ерда асосан озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади;
🔺Ой сатҳидаги кратерлардан бирига Мирзо Улуғбек номи берилган;
🔺Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳридаги Илм-фан тарихи музейида Мирзо Улуғбек расадхонасига тегишли устурлоб сақланади;
🔺Латвия пойтахти Рига боғларидан бирида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилган;
🔺Франциянинг Тулуза шаҳрида жойлашган Фуқаролик авиацияси миллий мактаби ҳудудида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилган. Мазкур санъат асари самарқандлик ҳайкалтарош Умрзоқ Шарипов томонидан яратилган;
🔺Мирзо Улуғбек туркий халқлар тарихига бағишланган "Тарихи арбаъ улус” ("Тўрт улус тарихи") номли асарнинг муаллифи саналади;
🔺Мирзо Улуғбек тангаларида туркий тилда
"Амир Темур ҳимматидин Улуғбек Кўрагон сўзумуз" жумлалари битилган;
🔺Унинг яқин шогирди Али Қушчи унинг кўплаб асарларини Усмонийлар давлатига олиб кетган, шу ерда мадрасада дарс берган. Унинг қабри Истанбулнинг Айюб Султон мажмуасида;
🔺 Улуғбекнинг форс тилида ёзилган мазкур мисралари бизгача етиб келган:
Ҳарчанд мулки ҳусн ба зери нигини туст,
Шўхи макунки, чашми бадон дар камини туст 🔺Мирзо Улуғбекнинг ҳаётлигида чизилган сурати ҳозирда АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Фрир Санъат галереясида сақланади;
🔺Мамлакатимизда 1994 йил "
Мирзо Улуғбек йили" деб эълон қилинган.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
📱
Telegram 📱
YouTube 📱
Instagram 📱
Facebook 📱
Web-site