Кеча Жей Шетти ва Брайан Жонсоннинг узоқ умр кўриш сирлари ҳақидаги интервьюсини кўрдим ва подкастдан чиқарган асосий хулосаларимни сиз билан бўлишмоқчиман:
1. Умрни узайтириш ва танани ёшартириш дастурига 2 млн доллар сарфлагани ҳақида Брайан шундай деди: бу пул ҳақида эшитганда одамлар узоқ умр кўриш нархи жуда қиммат экан, деб ўйлаши мумкин, лекин пулларнинг катта қисми тадқиқот ва таҳлилларга сарфланади, саломатлик учун қиладиган ҳар кунлик ишим эса жуда арзон ва баъзилари ҳатто бепул ҳам. Энг муҳими айнан сизнинг организмингизда нима ишлашини тушуниш.
2. Брайан ёшлигида узоқ вақт милтиқдан отиш билан шуғуллангани учун чап қулоғи яхши эшимай қолгани ва биргина аъзонинг нуқсони инсон ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатишини таъкидлади. Бунинг натижасида инсон шахсияти бутунлай ўзгариши мумкин. Технологиялар ривожланган бугунги кунда ҳам инсоният бу муаммога ечим топа олмади.
3. Сунъий интеллект ёрдамида кейинги 5 йил ичида 100 йиллик ривожланиш йўлини босиб ўтишимиз мумкин. Эҳтимол биз ўлмайдиган биринчи авлод бўлармиз. Ҳозир одамларга бу аҳмоқона гапдек кўринар, лекин келажакда пазл бўлаклари қандай йиғилишини олдиндан айтиш қийин. Ҳозир биз homo erectus кабимиз. Улар келажакда одам биология ва молекулаларни ўрганишини билмагани каби, биз ҳам СИ ёрдамида қай даражадаги тараққиётга эришиш мумкинлигини аниқ айта олмаймиз.
4. Биз яшаган ва улғайган муҳит, истеъмол қилаётган маҳсулотларимиз узоқ муддатли асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳар бир инсоният авлоди глобал таъсирга эга зарарли токсинга дуч келган. Ҳозир бу микропластик. Биз уни ҳаводан, сувдан, егуликлардан ва танамиз орқали қабул қиламиз. Миямиздаги микропластик миқдори 10 йил аввалгига қараганда 50%га кўпроқ. Ҳеч ким кундалик ҳаётида қанча микропластик истеъмол қилишини билмайди. Микропластик саломатликка биз ўйлагандан кўра кўпроқ зарар етказаётган бўлиши мумкин, унинг оқибатлари ўрганиш жараёнида.
5. Микропластикдан сақланиш йўллари: пластик бутилкалардаги сувни ичмаслик, табиий матолардан тикилган кийимларни кийиш, пластик қадоқдаги овқатларни ейишдан воз кечиш, пластик идишлардан рўзғорда фойдаланмаслик ва ҳ.к.
6. Ўтмишда бута орқасидаги шерни кўрмаганимиз каби, ҳозир ҳаводаги зарарли моддалар ва биз кўрмайдиган, сезмайдиган хавфлар сони ортган. Айнан шунинг учун мен ҳамма нарсани ўлчайман. Тана имкониятларини қандай оширишимиз мумкин, фаст-фуд еганимизда нима бўлади, микропластик истеъмол қилганимизда нима бўлади, қанча ухлаш керак ва ҳ.к.
7. Сифатли уйқу – профессионал кўникма. Уйқу тана ва руҳ саломатлигини таъминлашда биринчи ўринда туради. Унга ҳар куни бир неча соат олдин тайёргарлик кўриш. Бир тунни ёмон ухлаб (4 соатдан кам) ўтказиш оқибатида NK ҳужайралари сони 70%га қисқаради. Бу ҳужайралар саратонни йўқ қилиш учун жавобгар. Гўё бир тун ёмон ухлаш оқибатида армиянгизнинг 70%и ҳалок бўлгандек.
8. Соғлик учун ҳаракат қилаётган одамни қоралашади. Чунки капитализм бизга бойлик тўплашни, мансаб ва ҳокимият учун пойга ўйнашни ўргатган.
9. Биз ўз ҳис туйғуларимизга таяниб иш қилсак, бу ҳар доим ҳам биз учун фойдали бўлмайди. Биз ўзимиз учун тўғри бўлмаган ишларни танлашимиз мумкин, чунки бу осон. Биз учун фойдали бўлган ишлар осонмас, осон бўлган ишлар эса ҳар доим ҳам яхшилик олиб келмайди. Инсон онги худди дастурий таъминот каби бир хил хатоларни ҳар куни такрорлайвериши мумкин. Кеч ухлаш, зарарли овқатларни ейиш, алкоголь истеъмол қилиш ва ҳ.к. Шунинг учун инсон миясидан кўра ишончлироқ, мукаммалроқ тизимга эҳтиёж бор. Албатта, сиз спонтанлик ва ҳис туйғулар асосидаги ҳаёт қизиқроқ деб ўйлашингиз мумкин, аммо реал натижаларга қарасангиз, интизом асосида яшаш яхшироқ эканини тушунасиз.
@safarblog